оширади. Анимациялар алоҳида слайддаги матн ёки объектларга,
слайдлар
намунасидаги матн ва объектларга ёки фойдаланувчи томонидан киритилган
макетларга қўлланилиши мумкин.
PowerPoint 2010 дастурида тўрт турдаги анимация эффектлари мавжуд:
Кириш эффекти. Объектлар экранга аста – секин пайдо бўлади, слайдга
ён томондан “учади” ёки экранда тўсатдан пайдо бўлади.
Чиқиш эффекти. Бу турдаги эффектларни қўллаганда объектлар
слайддан “учиб чиқиши”, йўқ бўлиши ёки бурама чизиқ бўйлаб ҳаракатланиб,
слайддан ғойиб бўлиши мумкин.
Ажралиб чиқиш эффекти. Бу эффектда объект ўлчами катталашиши
ёки кичиклашиши, ранги ўзгариши ёки объект ўз
маркази доирасида
айланиши мумкин.
Кўчиш йўли. Бу эффектдан объектни тепага, пастга, чапга ёки ўнгга
кўчиришда, ёки доира ва юлдуз кўринишидаги траектория бўйича
ҳаракатлантиришда фойдаланиш мумкин.
Исталган эффектни алоҳида ёки бошқа
эффектлар билан биргаликда
ишлатиш мумкин. Масалан, киришдаги “Учиш” эффекти ва ажралишдаги
“Ўлчам ўзгариши” ни қўшиб, матн сатрини
экранга чап томондан кириб
келиши билан биргаликда ўлчамининг катталишишига ҳам эришишимиз
мумкин.
Объектга анимация қўшиш.
Объектга анимация эффектини қўшиш учун қуйида кўрсатилган
амалларни бажариш талаб этилади:
1. Анимация қўйилиши керак бўлган объектни танланади.
2.
Do'stlaringiz bilan baham: