1. Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]


Download 273.68 Kb.
bet1/8
Sana08.11.2023
Hajmi273.68 Kb.
#1758916
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
361 11.08.2023




[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]

[ТСЗ:

1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги қонунлари ижросини таъминлаш, аҳолига фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимининг (кейинги ўринларда — хабар бериш тизими) асосий мақсад ва вазифалари;
хабар бериш тизимининг таркиби;
хабар бериш тизимини яратиш, ишга тушириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби;
хабар бериш тизимининг тайёрлигини текшириш ва баҳолаш тартиби.
2. 2023 — 2028 йилларда республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимини ривожлантириш учун терминал комплексларини харид қилиш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]

3. Қуйидагилар хабар бериш тизимини яратиш буюртмачиси этиб белгилансин:
республика ва маҳаллий даражаларда — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
локал даражада — бўйсунувида фавқулодда вазият таъсири объект ҳудудидан ташқарига чиқадиган потенциал хавфли объект мавжуд бўлган ташкилотлар;
объект даражасида — таъсири объект ҳудудидан ташқарига чиқмайдиган фавқулодда вазият рўй бериши мумкин бўлган потенциал хавфли объектлар ҳамда бир вақтнинг ўзида ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг сони эллик ва ундан ортиқ нафарни ташкил этадиган ташкилотлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низом.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бериш тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш соҳасидаги тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ва мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади;
локал ва объект даражаларида хабар бериш тизимини яратиш ҳамда ривожлантириш бўйича барча техник, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилиши шарт.
5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
2023 — 2028 йилларда республика ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимини ривожлантириш учун терминал комплексларини харид қилиш дастурида тегишли йил учун белгиланган кўрсаткичлар ўз муддатида бажарилишини таъминласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда барча даражалардаги хабар бериш тизимларини яратиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни ҳамда ушбу тизимларнинг тайёргарлик ҳолатини бир йилда бир марта ўрганишни ташкил этсин ва натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги муассислигидаги «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» масъулияти чекланган жамияти фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, лойиҳа ҳужжатлари, шу жумладан, техник топшириқ ва техник иқтисодий ҳисобларни ҳамда аппарат-дастурий тизим ва техник воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш бўйича ягона интегратор этиб белгилансин.
[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);

2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.02.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (шунингдек, 01.12.05.00га қаранг) / 02.02.02.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ваколатлари;

3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг);

4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.06.00 Фавқулоддаги вазиятлар]

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
фавқулодда вазият рўй бериш хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида аҳолига ўз вақтида хабар беришни ва ахборот узатишни таъминласин;
аҳолини хабардор қилиш ва аҳолига ахборот узатишнинг махсус техник воситаларини ўрнатиш учун жойлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эфир вақти ажратилишида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўмаклашсин.
[ОКОЗ:

1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва ривожлантириш тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги 601-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 11 август,
361-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 361-сон қарорига
1-ИЛОВА
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:

1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.14.00.00 Фуқаро мудофааси. Объектларни ҳимоя қилиш. Фуқароларни ҳимоя қилиш]

1. Мазкур Низом фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимининг асосий мақсади ва вазифалари, таркиби, уни яратиш (ишга тушириш), сақлаш, ундан фойдаланиш ҳамда тайёрлигини баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Download 273.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling