1. Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фуқаролик муҳофазаси]


Download 257.79 Kb.
bet1/5
Sana30.04.2023
Hajmi257.79 Kb.
#1412600
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ПҚ-4075 24.12.2018




[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]

[ТСЗ:

1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фуқаролик муҳофазаси]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
[Кўчирма]
Ўтган давр мобайнида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида тизимли ва самарали чора-тадбирлар амалга оширилди, шунингдек, мазкур фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» олийжаноб ғояси асосида тубдан қайта кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва ушбу йўналишда ўзаро мақсадли ҳамкорликни ташкил этишда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари иштирокининг самараси пастлигида, ҳуқуқбузарликларнинг, биринчи навбатда, ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш, содир этилганларини фош этишда фуқаролик позициясининг сустлигида намоён бўлаётган қатор камчиликлар мавжуд.
Мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ўрнатилган механизмларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда жамоатчилик тузилмаларининг куч ва воситаларини мувофиқлаштирган ҳолда сафарбар қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳар куни:
тегишли ҳудуднинг сутка давомидаги криминоген вазияти билан шахсан танишади ва бунда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларга алоҳида эътибор қаратади;
тегишли ҳудудда содир этилган, биринчи навбатда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг сабаблари ва шароитларини ўрганиб, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни келтириб чиқарган омилларни аниқлаштиради ҳамда масъул ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларнинг ҳаракатсизлигига нисбатан чоралар кўради;
ҳуқуққа хилоф ҳолатлар бўйича ўз вақтида таъсир чораларини кўриш ва уларнинг салбий оқибатларига барҳам бериш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи органлар ва муассасаларни жалб қилиш ҳамда уларнинг ҳамкорлигини ташкил этиш борасида таъсирчан чора-тадбирларни кўриб, мазкур йўналишда шахсий назорат ўрнатади;
б) ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг мажлисларида ҳисобот даври якунига кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш натижаларининг таҳлили асосида қуйидагилар танқидий муҳокама қилинади:
тегишли ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича манзилли таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссиясига киритишни белгиланган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи органлар ва муассасалар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳволи.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимларини тугатиб, уларга иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмларини сақлаб қолган ҳолда, бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари (бундан буён — профилактика инспекторларининг ёрдамчилари) лавозимларини жорий этиш ҳамда уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш учун шахсий жавобгарликни юклаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг (пул таъминотининг) 100 фоизигача бўлган миқдорда (ўрнатилган ва тўланаётган қўшимча ҳақ ва устамалардан қатъи назар) ва бошқа пул мукофотлари билан тақдирлаш тартибини жорий этиш.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
профилактика инспекторлари ёрдамчилари лавозимлари, қоида тариқасида, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга ёшлар орасидан жамланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
профилактика инспекторларининг ёрдамчилари профилактика (катта) инспекторларининг тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(3-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тавсиясига асосан ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
профилактика инспекторларининг ёрдамчиларини ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига қабул қилиш дастлабки ва касбий танлов натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ҳар йили белгиланадиган квоталарга мувофиқ амалга оширилади.
4. Ҳар бир маҳаллада «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги Тошкент шаҳрининг ижобий тажрибаси республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Профилактика (катта) инспекторларига «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари фаолиятини кунлик назорат қилиш ва мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тегишлича ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари (бундан буён — жамғармалар) ташкил этилсин.
Белгилансинки:
а) жамғармаларни шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан тегишлилигига кўра уларга тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича ундирилган (қайси орган томонидан ундирилишидан қатъи назар) маъмурий жарималар маблағлари;
жамғармаларнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозит ҳисобларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаси ҳудудий ички ишлар органлари жамғармаларига тушадиган маъмурий жарималар маблағларининг 10 фоизи ҳисобидан шакллантирилади;
в) жамғармаларнинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишлича уларнинг ўринбосарлари — жамоат хавфсизлиги хизмати (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, бошқармаси) бошлиқлари таклифлари асосида қабул қилинадиган қарорларига мувофиқ фақат қуйидагилар учун сарфланади:
ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда амалий ёрдам кўрсатган фуқароларни бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш ёки қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
барча даражадаги ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари ҳамда профилактика (катта) инспекторларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти филиалларида (аудиторияларида) узлуксиз асосда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари (бундан буён — идоравий академик лицейлар) директорларига тегишлилигича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ваколатлари берилади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
идоравий академик лицейларда ўз хизматчиларининг штат бирликлари ҳисобидан ходимларнинг малакасини ошириш бўйича директор ўринбосари шаҳодатланган лавозимлари жорий этилади ва уларнинг зиммасига вазирлик Малака ошириш институти филиаллари (аудиториялари) фаолиятини самарали ташкил этиш вазифаси юклатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари идоравий академик лицейларга раҳбарлик қиладилар ҳамда уларнинг негизида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг самарали ташкил этилишига шахсан жавобгар ҳисобланадилар;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар прокурорларига идоравий академик лицейлар негизида ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни сифатли ташкил этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилади;
профилактика (катта) инспекторлари лавозимлари, қоида тариқасида, юриспруденция соҳасида билим ва касбий малакага эга шахслар орасидан жамланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
профилактика (катта) инспекторлари учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида сиртқи таълим олишга қабул қилинадиган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) умумий сонининг камида йигирма беш фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади.
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
8. 2019 йил 1 январдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолияти ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун қуйидагиларга бириктирилади:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига — Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига — Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани;
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига — Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Миллий гвардияси 2020 йил 1 январга қадар Бош прокуратуранинг Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети тегишлича Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Олмазор туманларида жиноятларнинг содир этилиш сабабларини аниқлаш бўйича ўрганишлар ўтказиш ва диагностика қилишга жалб қилинишини таъминласин ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагиларни белгиласин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПҚ-5235-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 07/21/5235/0840-сон)
жиноятчилик аҳволи ўзгарилишини криминологик прогнозлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига услубий кўмаклашиш;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
10. Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссияси зиммасига республика ҳудудларига бириктирилган давлат органлари раҳбарларининг иш натижаларини тизимли мониторинг қилиш ва холисона баҳолаш ҳамда улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб бориш вазифаси юклатилсин.
11. Республиканинг барча ҳудудларида қуйидаги амалиёт босқичма-босқич жорий этилсин:
прокуратура органлари томонидан ички ишлар органлари билан биргаликда тегишли ҳудудда жиноятчиликни ўрганиш, унинг сабаб ва шароитларини аниқлаш ҳамда аҳволининг ўзгаришини криминологик прогнозлаш мақсадида маҳаллалар кесимида жиноятлар акс эттирилган туман (шаҳар)ларнинг электрон геоинформацион хариталари тузилиши ва тизимли юритилиши;
ҳар бир давлат органи ва ташкилоти фаолиятининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда, хавфларни ҳамда жиноятларнинг содир этиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича ўз стратегияларини ишлаб чиқиши.
12. 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда ўн кун муддатда нодавлат ташкилотларга жисмоний ва юридик шахсларга тегишли объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш ва қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш тўғрисида таклифлар киритсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда туман (шаҳар) ҳокимларига оммавий тадбирлар давомида ва жамоат жойларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун ички ишлар органлари ходимларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жалб қилиш тўғрисида шартномалар тузиш ваколатини бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритсин;
Молия вазирлиги, Бош прокуратура ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда қўшма қарор билан фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг алоҳида намуна кўрсатган аъзоларини моддий рағбатлантириш мезонлари ва тартибини мазкур қарор талабларига мувофиқ белгиласин;
Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда республиканинг ҳар бир ҳудудида Тошкент шаҳри тажрибаси асосида «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда республиканинг ҳар бир ҳудудида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида шахсий таркибнинг кундалик касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини самарали ташкил этиш имконини берувчи ички ишлар органларининг спорт базаларини шакллантириш бўйича таклифлар киритсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси 2019 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртма ва талаблари асосида ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ходимлари, кейинги навбатда патруль-пост хизмати учун мобиль видеокамералар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш электрон тизими планшетлари харид қилинишини таъминласин.
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 декабрь,
ПҚ-4075-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига
ИЛОВА
2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича

Download 257.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling