1 Муоммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 37 Kb.
Sana08.02.2023
Hajmi37 Kb.
#1177041

1---Муоммонинг ўрганилганлик даражаси. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида таркиби турлича устмолекуляр тузилишга эга функционал фаол материаллар олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш ва улардан амалиётда фойдаланиш бўйича илмий изланишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Чоп этилган нашрларнинг кўпчилигида асосан полиакриламидни флокулянт сифатида қўллашга қаратилган. Умуман полимерларнинг бўйлама ва силжиш майдонларида стуравий ва фазавий ўзгаришлари таҳлили ҳамда ориентацион кристалланиши механизмларини ўрганиш бўйича илмий йўналишни ривожлантиришга А. Келлер, С.Я. Френкель ва қатор илмий мактаблар катта ҳисса қўшишган. Шуни таъкидлаш жоизки, А. Франк, А.Я. Малкин ва бошқа олимларнинг илмий ишларида полиэтиленоксид, полистрол молекулаларининг бўйлама майдонда юқори даражада ориентацион тартибланиши баҳоланган, Шу каби структуравий ўзгаришни полиакриламид билан заррачаларни флокулалашда кузатилиши А.В. Байдуров ва бошқалар ишларида таъкидланган.
Республикамизда мазкур йўналишнинг ривожланишига С.Ш. Рашидова, А.А. Холмуминов ва бошқалар ўзларининг ҳиссаларини қўшишган. Уларнинг илмий ютуқларидан махсус физик-кимёвий хоссаларга эга бўлган функционал фаол полимерлар асосида янги материалларни синтези ва модификацияси, гидродинамик ва реологик тадқиқотлари, бўйлама ва силжиш оқимларида структуравий ва фазавий ўзгаришлар қонуниятларини ўрганилиши, ноёб хоссали материаллар шакллантириш физик прициплари аниқланиши, амалиётга тавсия этилиши каби муҳим натижаларни келтириш мумкин.
Ушбу изланишларга қадар полиакриламиднинг қисман гидролизланган анионли намуналари ва олтингугурт микрозаррачалари билан аралашма тизимларининг реологик тадқиқотлари бўйича жиддий илмий тадқиқот ишлари кам олиб борилган. Мазкур ишда полиакриламиднинг қисман гидролизланган анионли намуналари ва олтингугурт микрозаррачалари асосидаги суспензияларнинг бўйлама ва силжиш оқимларида тадқиқот қилиш ҳамда структуравий ва фазавий ўзгаришларни амалга ошириб, пролонгацион тавсифли флокулланган микрозаррачалар, суспензион гель қатламлар ва композитлар олиш бўйича принципиал тадқиқотлар амалга оширилди. Бундай пролонгацион тавсифли биофаол тизимларни олиниши қишлоқ хўжалик ўсимликлари учун махсус инсектицидлар тайёрлашда ва шу соҳани ривожланиш истиқболларини яратди.

2----- Тадқиқотнинг предмети. Турли режимли бўйлама ва силжиш оқимларида полиакриламид намуналари ва олтингугурт микрозаррачалари асосидаги суспензияларнинг структуравий ва фазавий ўзгаришларини, флокулалар, гель қатламлар ва композитлар шакллантириш принциплари ҳамда уларнинг пролонгацион тавсифларини аниқлашдан иборат.


Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотлар ўтказишда қисқа капиллярли реооптиметр, “цилиндрцилиндр”, “сферасирт”, “сиртсирт” ячейкали реометрлар, ультрамикроскопия, вискозиметрия, потенциометрия, спектроскопия усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари.Полиакриламид намуналари ва олтингугурт микрозаррачалари асосидаги суспензиялар ва суспензион гелларнинг оқимда структуравий ва фазавий ўзгаришларини амалга ошириш ва тадқиқот қилиш учун махсус “қисқа капиллярли”, “сферасирт” ва “сиртсирт” ячейкали реометрлар йиғилган. Ушбу реометрлар воситасида флокулали аэрозоль, суспензион гелдан қоплама ва композит шакллантиришнинг илмий ва амалий принциплари аниқланган.


I БОБ. ОҚИМДА ОЛТИНГУГУРТНИ ПОЛИАКРИЛАМИД БИЛАН ФЛОКУЛАЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ



1.1 Полиакриламид ва унинг флокуляциялаш тавсифлари

1.2.Олтингугурт коллоиди ва унинг пролонгациялаш зарурияти

1.3. Флокуляцион тизимлар шакллантиришда реологик имкониятлар

Ушбу боб адабиётлар шарҳига бағишланган бўлиб, унда полимерлар физикаси доирасида реологик ёндашувлар, яъни турли режимли оқимларда структуравий ва фазавий ўзгаришлар амалга ошириш натижасида полиакриламид намуналари ва олтингугурт микрозаррачалари асосидаги суспензиялардан флокуляцияланган заррачалар, геллар ва композитлар шакллантириш имкониятлари таҳлил қилинган ҳамда диссертация ишининг тадқиқот вазифалари асосланган.
Download 37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling