1: Муваффақиятга эришиш мотивациясини ташхис қилиш (Т. Элерс) Йўриқнома, Қуйида


Download 63.84 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi63.84 Kb.
#1520577
Bog'liq
мотивация 1


1: Муваффақиятга эришиш мотивациясини ташхис қилиш (Т.Элерс)


Йўриқнома, Қуйида берилгаи 41 та саволга "ҳа " ёки "йуқ " деб жавоб беринг.


1. Иккита ишдан бирини зудлик билан бажариш ёки уларни танлаш керак бўлса, яхшиси тезда унга киришиб, бажариб қўя колган афзал-
2. Берилган топшириқни 100% яхши бажара олмаётганлигимни сезсам, жуда қайғураман-
3. Ишлаётган вақтимда шундай берилиб кетаманки, гўёки ҳамма нарса шунга боғлиқдай-
4. Муаммоли вазият пайдо бўлганда, мен қарор чиқаришга шошилмайман-
5. Икки кун сурункали ишсиз қолсам, ҳоловатимни йўқотаман-
6. Баъзи кунлари менинг муваффақиятларим ўртачадан паст бўлади-
7. Мен ўзимга нисбатан бошқаларга қараганда анча талабчанман-
8. Мен бошқалардан кўра саховатли, меҳрибонроқ одамман-
9. Қийин топшириқни бажаришдан бош тортган пайтларимда, одатда мен ўзимни койийман, чунки биламан, ўзим агар ўша ишга киришганимда бажарган бўлардим-
10.Ишлаш давомида мен тез-тез дам олиб туришга эҳтиёж сезаман-
11.Тиришқоқлик ва тинмаслик - мендаги асосий сифат эмас-

  1. Менинг меҳнатдаги ютуқларим доим ҳам бир хил эмас-

  2. Менга бевосита ўзим бажараётган иш эмас, балки бошқа ишлар кўпроқ ёқади-

  3. Мақтовдан кўра танқид мени кўпроқ ишлашга мажбур қилади-

  4. Мени ҳамкасбларим ишчан деб ҳисоблашларини яхши биламан-

  5. Ишдаги қийинчиликлар менинг қарорларимни янада қатьийлаштиради-

  6. Менинг нафсониятимга тегиш жуда ҳам осон-

  7. Бошқалар менинг илҳомсиз, ташаббуссиз ишлаётганимни сезишади-

  8. Бирор ишни бажараётганимда мен бошқаларнинг кўмагига таянмайман-

  9. Мен баъзан ҳозир қилишим мумкин бўлган ишни кейинга қолдираман-

  10. Oдам фақат ўзига ишониши керак-

  11. Ҳаётда пулдан ҳам муҳим бўлган нарса деярли йўқ-

  12. Бирор муҳим топшириқни бажариш керак бўлганда мен доимо бошқа барча ташвишларни унутаман-

  13. Мен кўпчиликка қараганда, унчалик иззатталаб эмасман-

  14. Таътил охирида мен одатда яқинда ишга чиқишимни ўйлаб қувонаман-

  15. Менга иш ёқса, уни мен бошқаларга нисбатан малакалироқ бажараман-

  16. Мен ишга киришиб кетадиган инсонлар билан тил топишим осонроқ бўлади-

  17. Ишим йўқ пайтларда мен ўзимни беҳаловат ҳис қиламан-

  18. Мен бошқаларга нисбатан масъулиятли ишларни тез-тез бажаришимга тўғри келади-

  19. Қарор чиқариш масъулияти менга юкланса, яхшироқ бажаришга интиламан-

  20. Менинг дўстларим мени баъзан дангаса деб ҳисоблашади-

  21. Маълум маънода менинг ютуқларимда ҳамкасабларимнинг улуши бор-

  22. Раҳбарнинг раъйини қайтаришдан фойда йўқ-

  23. Баъзан қандай иш бажариш кераклигини ҳам билмайсан-

  24. Ишим юришмай қолган пайтларимда мен бетоқат бўлиб безовталанаман-

  25. Мен одатда ўз ютуқларимга кам эътибор бераман-

  26. Бошқалар билан ишлаётган пайтларимда менинг ютуқларим бошқаларникидан
    кўпроқ ва сезиларлироқ бўлади-

  27. Ўз бўйнимга олган кўпгина ишларни мен охирига етказа олмайман-

  28. Мен иши жуда кўп бўлмаган одамларга ҳавас қиламан-

  29. Мен ҳокимиятга интилган ва амалпарастларга ҳавас қилмайман-

  30. Мен ўз йўлимнинг тўғрилигига ишонсам, уни амалга ошириш йўлида ҳеч нарсадан тоймайман-



КАЛИТ:
Сиз қуйидаги саволларнинг “ҳа” жавоблари учун 1 балдан олдингиз:
2,3,4,5,7,8,9,10,14,15,16,17,21,22,25,26,27,28,29,30,32,37,41.
қуйидагиларга “йўқ” деганингиз учун ҳам 1 балдан олдингиз:
6,13,18,20,24,31,36,38,39.
Ниҳоят, 1,11,12,19,23,33,34,35,40 саволларга берилган жавоблар ҳисобга олинмайди. Энди тўплаган балларингизни ҳисобланг.
НАТИЖА:
1 балдан 10 балгача – муваффақиятга нисбатан жуда паст мотивация;
11 балдан 16 балгача – ўрта даражадаги мотивация;
17 балдан 20 балгача – анчагина юқори мотивация;
21 балдан юқори – муваффақиятга нисбатан ўта юқори мо­тивация.
Download 63.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling