1: Муваффақиятга эришиш мотивациясини ташхис қилиш (Т. Элерс) Йўриқнома, Қуйида
Download 63.84 Kb.
|
мотивация 1
1: Муваффақиятга эришиш мотивациясини ташхис қилиш (Т.Элерс) Йўриқнома, Қуйида берилгаи 41 та саволга "ҳа " ёки "йуқ " деб жавоб беринг. 1. Иккита ишдан бирини зудлик билан бажариш ёки уларни танлаш керак бўлса, яхшиси тезда унга киришиб, бажариб қўя колган афзал- 2. Берилган топшириқни 100% яхши бажара олмаётганлигимни сезсам, жуда қайғураман- 3. Ишлаётган вақтимда шундай берилиб кетаманки, гўёки ҳамма нарса шунга боғлиқдай- 4. Муаммоли вазият пайдо бўлганда, мен қарор чиқаришга шошилмайман- 5. Икки кун сурункали ишсиз қолсам, ҳоловатимни йўқотаман- 6. Баъзи кунлари менинг муваффақиятларим ўртачадан паст бўлади- 7. Мен ўзимга нисбатан бошқаларга қараганда анча талабчанман- 8. Мен бошқалардан кўра саховатли, меҳрибонроқ одамман- 9. Қийин топшириқни бажаришдан бош тортган пайтларимда, одатда мен ўзимни койийман, чунки биламан, ўзим агар ўша ишга киришганимда бажарган бўлардим- 10.Ишлаш давомида мен тез-тез дам олиб туришга эҳтиёж сезаман- 11.Тиришқоқлик ва тинмаслик - мендаги асосий сифат эмас- Менинг меҳнатдаги ютуқларим доим ҳам бир хил эмас- Менга бевосита ўзим бажараётган иш эмас, балки бошқа ишлар кўпроқ ёқади- Мақтовдан кўра танқид мени кўпроқ ишлашга мажбур қилади- Мени ҳамкасбларим ишчан деб ҳисоблашларини яхши биламан- Ишдаги қийинчиликлар менинг қарорларимни янада қатьийлаштиради- Менинг нафсониятимга тегиш жуда ҳам осон- Бошқалар менинг илҳомсиз, ташаббуссиз ишлаётганимни сезишади- Бирор ишни бажараётганимда мен бошқаларнинг кўмагига таянмайман- Мен баъзан ҳозир қилишим мумкин бўлган ишни кейинга қолдираман- Oдам фақат ўзига ишониши керак- Ҳаётда пулдан ҳам муҳим бўлган нарса деярли йўқ- Бирор муҳим топшириқни бажариш керак бўлганда мен доимо бошқа барча ташвишларни унутаман- Мен кўпчиликка қараганда, унчалик иззатталаб эмасман- Таътил охирида мен одатда яқинда ишга чиқишимни ўйлаб қувонаман- Менга иш ёқса, уни мен бошқаларга нисбатан малакалироқ бажараман- Мен ишга киришиб кетадиган инсонлар билан тил топишим осонроқ бўлади- Ишим йўқ пайтларда мен ўзимни беҳаловат ҳис қиламан- Мен бошқаларга нисбатан масъулиятли ишларни тез-тез бажаришимга тўғри келади- Қарор чиқариш масъулияти менга юкланса, яхшироқ бажаришга интиламан- Менинг дўстларим мени баъзан дангаса деб ҳисоблашади- Маълум маънода менинг ютуқларимда ҳамкасабларимнинг улуши бор- Раҳбарнинг раъйини қайтаришдан фойда йўқ- Баъзан қандай иш бажариш кераклигини ҳам билмайсан- Ишим юришмай қолган пайтларимда мен бетоқат бўлиб безовталанаман- Мен одатда ўз ютуқларимга кам эътибор бераман- Бошқалар билан ишлаётган пайтларимда менинг ютуқларим бошқаларникидан кўпроқ ва сезиларлироқ бўлади- Ўз бўйнимга олган кўпгина ишларни мен охирига етказа олмайман- Мен иши жуда кўп бўлмаган одамларга ҳавас қиламан- Мен ҳокимиятга интилган ва амалпарастларга ҳавас қилмайман- Мен ўз йўлимнинг тўғрилигига ишонсам, уни амалга ошириш йўлида ҳеч нарсадан тоймайман- КАЛИТ: Сиз қуйидаги саволларнинг “ҳа” жавоблари учун 1 балдан олдингиз: 2,3,4,5,7,8,9,10,14,15,16,17,21,22,25,26,27,28,29,30,32,37,41. қуйидагиларга “йўқ” деганингиз учун ҳам 1 балдан олдингиз: 6,13,18,20,24,31,36,38,39. Ниҳоят, 1,11,12,19,23,33,34,35,40 саволларга берилган жавоблар ҳисобга олинмайди. Энди тўплаган балларингизни ҳисобланг. НАТИЖА: 1 балдан 10 балгача – муваффақиятга нисбатан жуда паст мотивация; 11 балдан 16 балгача – ўрта даражадаги мотивация; 17 балдан 20 балгача – анчагина юқори мотивация; 21 балдан юқори – муваффақиятга нисбатан ўта юқори мотивация. Download 63.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling