1. Нефт ва газ конлари геологияси фанининг мақсади ва вазифалари. Фаннинг маълумот олиш методлари. Фаннинг маълумот олиш воситалари
Download 145.1 Kb.
|
1 НЕФТЬ ВА ГАЗ КОНЛАРИ ГЕОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ,
ДАСТЛАБКИ ОЛИНГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ
ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА УМУМЛАШТИРИШ Нефть ва газ конларини ўрганишда олинган амалий ва назарий бирламчи маълумотларни умумлаштириш мумкин. Бизга маълумки, нефть ва газ конлари геологияси фани унга яқин бир қатор фанлар билан узвий боғлиқ. Шу сабабли, нефть ва газ конлари геологиясининг назарий методлари унга яқин геология ва техника ҳамда тектоника, стратиграфия, петрография, геокимё, ер ости гидромеханикаси, қатлам физикаси, касбга йўналтириш фанларининг назарий қоидаларидан унумли фойдаланади. Бундай назарий ва амалий билимлар турли иерархик даражадаги геологик компонентлар элементлари хусусиятларини белгилаш, улар чегарасини аниқлаш, содир бўладиган жараёнларни башоратлаш ҳамда бошқа тадқиқот масалаларини ечишга йуналтирилади. Шу билан бирга геология фанида ва унинг қаторида нефть ва газ конлари геологиясида назарий методларнинг етарлича ривожланмаганлиги кўпроқ амалий изланишлар натижасидан фойдаланишни тақозо этади. Шу сабабли нефть ва газ конлари геологияси фанида амалий маълумотларни умумлаштирувчи метод сифатида моделлаштириш методи қабул қилинган. Нефтчи-геологнинг тадқиқот доираси сифатида қараладиган аниқ бир геологик макон узлуксиз кўпдан-кўп нуқталардан таркиб топган деб қаралади. Ҳар қандай амалий масалани ечишда модда хусусиятларининг қийматини ёки аниқ геологик жисмнинг ҳар бир нуқтасида содир бўлаётган жараённинг тавсифини билиш зарур. Демак, геологик жисмни тадқиқ қилишни энг мақбул йўли уни моделлаштиришдир. Моделлар моддий ва фаразий турларга бўлинади. Фаразий моделлар амалиётда кенг қўлланилади. Масалан, кузатув натижаларини, эксперимент маълумотларини изоҳлаш ва б. нефть ва газ уюмлари параметрларини ўрганиш, кузатув натижаларини изоҳлаш, уюм тўғрисидаги назарий ва фаразий тушунчалар, уюм структураси тузилишини ёки унда содир бўлаётган жараёнларни фикран тасаввур этиш фаразий моделлар тузиш орқали ўрганилади. Нефтчи-геолог ўрганилаётган объект- нинг ёки жараённинг турли хусусиятлари ва тарафларини ифодаловчи кесим ва кесмалар, схемалар, хариталар, турли параметрлар қийматлари жадвали, улар орасидаги боғлиқликлар ва бошқаларнинг фикран тасаввур этиши ва кўз олдига келтира олиши лозим. Тузиладиган моделлар икки: тавсифлаш ва башоратлаш вазифасини бажаради. Моделни тавсифлашнинг биринчи усулига нефть ва газ уюмининг жорий ҳолати, яъни унинг геологик тузилиши, хусусиятлари, жараённинг тавсифи ва шу кабилар тўғрисида тўпланган дастлабки маълумотларни умумлаштириш воситаси деб қаралади. Бундай ҳолларда қатлам ичида унинг хусусиятлари ўзгараётганлигини аниқлаб бўлмайди. Маълумотларни умумлаштиришнинг бундай усули объект структурасини, яъни унинг ички тузилишини ўрганиш имконини бермайди. Бу усулдан объект айрим система ёки кичик система элементи сифатида ўрганилаётганда фойдаланиш мумкин. Моделни тавсифлашнинг иккинчи усулига қатлам ичидаги нуқталарнинг айрим дискрет (узлукли) қатори хусусиятлари қийматини аввалдан башоратлаш киради. Бу мақсадда, худди структура харитасини тузиш усули каби, ўрганилаётган хусусиятлар қийматини ифодаловчи изочизиқлар харитаси интерполяциялаш методи ёрдамида тузилади. Тавсифлашнинг учинчи усулида ўрганилаётган объект ички хусусиятларининг ўзгариш қонуниятларини тавсифлашда чизиксиз интерполяция методи ўрнига турли мураккабликка эга бўлган математик функциядан фойдаланилади, масалан, турли даражадаги полиномлар (кўпҳадлар), тасодифий функция, сплайн-функция ва б. Кўпгина ҳолларда ушбу кўринишда тавсифланаётган модель сифатида изочизиқлар харитаси ишлатилади. Тавсифлашнинг тўртинчи усулида ўрганилаётган объект таркиби баён қилинади, унда эҳтимоллар назарияси ва математик статистика метод- ларидан тақсимланиш назарияси, корреляцион-регрессион таҳлил ва бошқалардан фойдаланилади. Download 145.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling