Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/3-сонли «Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/3-сонли «Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори. [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 1291] - Ломбард ўз фаолиятини амалга оширишда, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик талабларига амал қилиши шарт.
- Ломбардлар фаолиятини амалга оширишга лицензия, 500 млн. сўм миқдорида энг кам устав фонди шакллантирилган ҳолда, ломбард сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган юридик шахсга берилиши мумкин.
- Ломбарднинг устав фонди ломбард муассислари тўлаган пул маблағларидан шакллантирилади.
- Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан ломбарднинг устав фондини шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ломбард бошқарув органининг раҳбари лавозимига тавсия этиладиган номзодга қўйилган талаблар: - иқтисодий олий маълумот;
- банк-молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига, шунингдек бенуқсон ишчанлик обрўсига эга бўлиши керак.
- Бунда, иқтисодиёт соҳасидаги ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар бенуқсон ишчанлик обрўсига эга эмас деб топилади.
Юридик шахс — лицензия даъвогари, ломбард фаолиятини амалга оширишга лицензияни олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) ломбарднинг фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш тўғрисида ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва банк ҳисобварағининг реквизитлари кўрсатилади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада даъвогарнинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;
Do'stlaringiz bilan baham: |