1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати. J


-модда. Вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш


Download 101.11 Kb.
bet30/51
Sana06.05.2023
Hajmi101.11 Kb.
#1435040
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   51
Bog'liq
umumiy savol-javoblar(1)

20-модда. Вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш.
Вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари асосида амалга оширилади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);
вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашларининг вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, вилоят туманларининг ва Тошкент шаҳри туманларининг чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарорлари;
вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, вилоят туманларининг ва Тошкент шаҳри туманларининг чегараларини ўзгартириш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;
вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, вилоят туманларининг ва Тошкент шаҳри туманларининг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, вилоят туманларининг ва Тошкент шаҳри туманларининг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, вилоят туманларининг ва Тошкент шаҳри туманларининг чегараларини ўзгартириш бўйича таклиф тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун киритади.
21-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш
Қорақалпоғистон Республикасида туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг ҳокимлари илтимосномаси асосида Вазирлар Кенгашининг таклифи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарори билан амалга оширилади.
Тегишли туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг ҳокимлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);
туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарлар Халқ депутатлари кенгашларининг туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;
туманлар, республика ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;
туманлар, республика ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарлар ҳокимларининг туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш бўйича илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарлар ҳокимларининг илтимосномалари маъқулланган тақдирда ўн кун ичида туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш бўйича таклиф тайёрланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритилади.

Download 101.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling