1. Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]


Download 341.35 Kb.
bet5/9
Sana18.06.2023
Hajmi341.35 Kb.
#1579678
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ПҚ-10 20.01.2023

(А. Икрамов,
А. Абиджанов)

15.

Ички ишлар органларида ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизимини жорий этиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
ёш кадрларни истиқболли ва амалдаги раҳбарлар захирасига киритиш тартиби ва аниқ мезонларини назорат механизмини ўрнатган ҳолда белгилаш;
Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг аълочи-битирувчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва хизмат поғоналаридан кўтарилишини назоратини юритиш.

Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил март

Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов)

16.

Халқаро полиция тизимида рақобатбардош кадрларни танлаш, хизматга қабул қилиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда ички ишлар органларида кадрлар билан таъминлаш соҳасини такомиллаштириб бориш.
Бунда қуйидаги йўналишларда илғор тажрибаларни хорижий давлатларга амалий ташрифлар ташкиллаштирган ҳолда ўрганиш:
кадрларни танлашда Германия, Франция ва Корея республикалари, кадрларни тайёрлашда Япония ва Туркия Республикасига хизмат сафарлари амалга ошириш орқали улар тажрибасини ўрганиш;
ўрганишлар натижаси бўйича илғор тажрибаларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига жорий этиш чораларини кўриш.

Ташкилий тадбирлар

2023 йил март — ноябрь

Ички ишлар вазирлиги
(П. Бобожонов,
А. Икрамов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов)

17.

Ички ишлар вазирлигининг илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларининг 2023 — 2027 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
концептуал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари;
магистрлик, фалсафа доктори ва фан доктори диссертациялари мавзулари (ички ишлар органлари фаолиятига мос равишда);
турдош (миллий, хорижий) ташкилотлар билан ҳамкорликда бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот лойиҳалари мавзулари;
монография ва методикалар мавзулари;
республика ва халқаро миқёсдаги илмий тадбирлар;
хорижий илмий стажировкалар ва тажриба алмашиш бўйича илмий сафарлар.

Қўшма қарор

2023 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги
(П. Бобожонов),
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов)

18.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Академиясининг магистратурасида «илмий-педагогик фаолият» мутахассислиги бўйича ички ишлар органлари учун илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлашга қаратилган ўқув жараёнини йўлга қўйиш чораларини кўриш. Бунда қуйидаги талаблар назарда тутилади:
мазкур мутахассислик бўйича танловни камида икки йиллик амалий хизмат стажига эга таянч олий юридик маълумотли ички ишлар органлари ходимлари орасидан амалга ошириш;
Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриат таълим йўналишини имтиёзли диплом билан тамомлаган битирувчилар учун мазкур мутахассислик бўйича магистратурага танловсиз кириш ҳуқуқини бериш ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларга ички ишлар органлари таълим ва илмий муассасаларида камида уч йил узлуксиз илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш мажбуриятини юклаш.

Ташкилий тадбирлар комплекси

2023 йил ноябрь

Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов,
Р.Хатамов)

19.

Ички ишлар вазирлиги Академиясида ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда йўлга қўйиш:
ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш муддатлари, талаблари ва йўналишларини назарда тутувчи тартибни белгилаш;
ўқув дастурлари ва режаларини замонавий педагогик технологиялар ва ўқитишнинг илғор ёндашувларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ўқув жараёнига маҳаллий ва хорижий етакчи таълим ва ўқув муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини шартнома асосида жалб қилиш амалиётини жорий этиш.

Қўшма қарор

2023 йил март

Ички ишлар вазирлиги
(П. Бобожонов,
А. Икрамов,
Р. Хатамов),
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(И. Абдурахмонов)

20.


Download 341.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling