4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва 2-моддаси 7-бандининг иккинчи, учинчи ҳамда тўртинчи хатбошилари суднинг ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар қонуний кучга кирган қарорига кўра жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан татбиқ этилмайди. Мазкур шахсларни манзил-колонияларга ўтказиш, шунингдек уларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар амалда бўлган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 март,
ЎРҚ-825-сон
(Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 03/23/825/0164-сон)