Лойиҳанинг барча кўрсаткичлари киритиб бўлингандан кейин, аризачи лойиҳанинг
моҳияти, самарадорлиги ва бошқаларни кўрсатиш учун юқорида кўрсатилмай қолган
жиҳатларини қўшимча маълумот тарзида киритиш ва қўшимча
файлларни юклаш
имконияти мавжуд.
“
Қўшимча файллар”. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва давом эттириш
учун фойдали бўлган маълумотлар мавжуд бўлган файлларни юклаш учун мўлжалланган.
Молиявий кўрсаткичлар.
1.1.8. Аризани тасдиқлаш
Барча маълумотлар шакллантирилгач “
Маълумотларни сақлаш”
тугмаси
босилганда тайёрланган ариза матни ва у билан боғлиқ барча ҳисоб-китоблар
очилади
(маълумотларнинг давоми кейинги бетларда берилади).
Аризани ушбу ойнанинг юқори ўнг томонида жойлашган тугмалар ёрдамида *.pdf
шаклида юклаб олиш ёки чоп қилиш, тўлиқ экран режимида кўриш мумкин.
Шакллантирилган ариза.
Ариза берувчи маълумотларни яна бир бор диққат билан кўриб чиқади ва
телефонига келган тасдиқлаш кодини киритиш орқали аризани тасдиқлайди.
Ариза телефонга келган код орқали тасдиқлангач, уни бекор қилиш
имконияти
мавжуд. Бунинг учун “
Бекор қилиш” тугмасидан фойдаланилади. Бунинг учун телефон
рақами деб кўрсатилган жойга телефон рақамини яна бир марта киритиш талаб қилинади.
Аризани тасдиқлашни бекор қилиш.
Ариза тайёрлашнинг якуний кўриниши.
Do'stlaringiz bilan baham: