1-расм. Мавжуд тармоқнинг мантиқий чизмаси атб «Қишлоқ қурилиш банк»


ТИЗИМГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР 4.1 Тизимга бўлган умумий талаблар


Download 0.73 Mb.
bet2/20
Sana22.12.2022
Hajmi0.73 Mb.
#1041418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
техчасть ККБ

4 ТИЗИМГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

4.1 Тизимга бўлган умумий талаблар


Лойиха ускуналарни ва тизимларни етказиб бериш, ўрнатиш, созлаш ва ишга туширишни, яъни, тизимни тайёр ҳолда топширишни (“под ключ”) назарда тутади. Лойиха доирасида етказиб бериладиган ускуналар ва тизимларни ўрнатиш ва созлаш Ижрочининг мажбурияти бўлиб, барча компонентлар Буюртмачига ишлатиш учун тайёр равишда топширилиши лозим.


Ушбу техник топшириқда келтирилган барча мақсад ва вазифаларни бажарадиган муқобил (шу жумладан, юқори кўрсаткичларга эга) ускуналарни таклиф қилиш мумкин.
Лойиҳа доирасида илғор ахборот технологияларига асосланган техник ечим ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш керак.
Лойиха қуйдаги компонентлардан ташкил топиши шарт:

  1. Асосий маълумотлар марказининг корпоратив тармоғининг ядросини 1та бошқарув коммутатори, ҳисоблаш ускуналарини улаш учун 4та коммутатор, ядро даражасида 2та коммутатор, марказлаштирилган тармоқ ускуналарини бошқариш тизими учун контроллер асосида жорий қилиш.

  2. Захира маълумотлар марказининг корпоратив тармоғининг ядросини 1та бошқарув коммутатори, ҳисоблаш ускуналарини улаш учун 4та коммутатор, ядро даражасида 2та коммутатор, марказлаштирилган тармоқ ускуналарини бошқариш тизими учун контроллер асосида жорий қилиш;

  3. Асосий ва захира маълумотлар марказлари учун хавфсизлик деворлар (Файрволлар) кластерини жорий қилиш;

  4. Банк бош офиси учун хавфсизлик деворлари (Файрволлар) кластерини жорий қилиш;

  5. Ягона хавфсизлик деворлари (Файрволлар) бошқарув тизимини яратиш;

  6. Марказлаштирилган аутентификация ва киришни бошқариш тизимини яратиш;

  7. Марказлаштирилган тармоқ ускуналарини мониторинг қилиш ва бошқариш тизимини жорий қилиш;

  8. Бош банкнинг тармоғини 1та бошқарув коммутатори, 2 ядро коммутаторлари, 16та POE технологиясни кўллаб кувватловчи кириш коммутаторлари ва 25 POE технологиясни кўллаб кувватловчи wi-fi қурилмалари асосида жорий қилиш.

  9. Банкнинг барча минтақавий ва туман филиаллари учун марказлашган бошқарувни қўллаб қувватловчи 43та ва 5та заҳира сифатида хавфсизлик деворини (файрволни) харид қилиш.

  10. Банкнинг барча минтақавий ва туман филиаллари учун марказлашган бошқарувни қўллаб қувватловчи 50та wi-fi қурилмаларини харид қилиш.

  11. Ҳозирда банкда мавжуд тармоқ ускуналарини АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» нинг мини банк ва банк хизматлари марказлари орасида тегишли равишда тақсимлаш

2-расмда АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» корпоратив тармоқнинг таклиф етилаётган чизмаси келтирилган:



2 расм. АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг корпоратив тармоғи таклиф этилаётган чизмаси
Харид қилиниши режалаштирилган тизимлар ва ускуналар рўйхати:




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling