Г) ишлаб чиқувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини порталга уни норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилувчи органга киритишдан олдин жойлаштиради.
46. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталдаги жамоатчилик муҳокамаси муддати
А) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилган кундан эътиборан ўн кундан кам бўлмаслиги керак.
Б) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилган кундан эътиборан ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак.
В) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилган кундан эътиборан йигирма кундан кам бўлмаслиги керак.
Г) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқувчи томонидан белгиланган муддатда.
47. Ҳуқуқий экспертиза нима?
А) Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг талабларига мувофиқлиги, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текшириш.
Б) Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ҳамда лойиҳада ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текшириш.
В) Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг талабларига мувофиқлиги, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текшириш.
Г) Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг талабларига мувофиқлиги, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текшириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |