27. Анча миқдордаги зарар қанча қийматга эга?
А) базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар
В) базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар
С) базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар
D) базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар
28. А. исмли шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 212-моддаси 2-қисмида назарда тутилган (пора олиш-бериш, воситачилик қилиш) жиноятида айбланган. А.нинг жинояти ижтимоий хавфлилик даражасига кўра қайси туркумдаги жиноятга киради?
А) оғир жиноятга
В) ўта оғир жиноятга
С) ижтимоий хавфли катта бўлмаган жиноятга
D) унча оғир бўлмаган жиноятга
29. Латент жиноятчилик деганда нимани тушунасиз?
А) Содир этилган, лекин турли сабабларга кўра тегишли давлат органлари томонидан рўйхатга олинмаган жиноятлар
В) Содир этилган, аммо жавобгарлик муддати ўтиб кетган жиноятлар
С) Муайян бир даврда ижтимоий хавфли тус олган жиноятлар
D) Содир этилган, лекин исботланмаган жиноятлар
30. Пора олиш жиноятининг (ЖК-210 модда) субъекти кимлар бўлади?
А) фақат мансабдор шахслар
В) пора олаётган ҳар қандай шахс
С) мансабдор шахс бўлмаган хизматчилар
D) фақат мансабдор шахслар ва мансабдор шахс бўлмаган хизматчилар
31. Жиноят кодексидаги назарда тутилган қайси жиноят учун божхона органи томонидан айб далолатномаси тузилади?
A) Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятини такроран содир этилса
B) Рангли металлар, уларнинг парча ва резги чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса
C) Рангли металлар, уларнинг парча ва резги чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш хавли рецидивист томонидан содир этилган бўлса
D) Контрабанда жиноятининг биринчи қисми содир этилган бўлса
Do'stlaringiz bilan baham: |