1 савол: бозор инфиратузилмаси ва турлари


Ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар


Download 29.13 Kb.
bet3/3
Sana22.12.2022
Hajmi29.13 Kb.
#1042754
1   2   3
Bog'liq
1 САВОЛ

Ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар инсоннинг яшаш шароитларини, ўз қобилиятларидан фойдаланишини, инсоннинг автономлиги ва жамиятдаги иқтисодий алоқаларини, шунингдек унинг ижтимоий ҳимояланганлигини белгилайди.
Маданий ҳуқуқлар инсоннинг конституция ёки қонун билан кафолатланган ва инсоннинг маданий ҳамда илмий соҳада ўзини намоён қилиши учун имконият яратадиган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг махсус мажмуидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қуйидаги иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар кафолатланган:

  • шахсий мулкка эга бўлиш ҳуқуқи (36-модда);

  • меҳнат ва дам олиш ҳуқуқи (37,38-моддалар);

  • ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи (39-модда);

  • малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи (40-модда);

  • билим олиш ҳуқуқи (41-модда);

  • илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш эркинлиги (42-модда);

  • иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини ҳуқуқи (53-модда);

  • ота-оналар ва болаларнинг бир-бирларига ғамхўрлик қилишдаги тенг ҳуқуқ ва мажбуриятлари (64, 66-модда).

3 САВОЛ: ФОЙДА НОРМАСИ ВА МАССАСИ ХАМДА УЛАРНИ ХИСОБЛАШ


ФОЙДА — товарлар ва хизматларни сотишдан олинган даромаднинг бу товарларни и. ч. ва сотиш харажатларидан ортиқ қисми. Корхоналар ва тадбиркорлар хўжалик фаолияти молиявий натижаларининг асосий кўрсаткичларидан бири. Фойда пулда ифодаланади. Фойда бозор даромади бўлиб, унинг қонунқоидаларига биноан вужудга келади, тақсимланади ва ишлатилади. Фойда капитал, и. ч. омили сифатида товар ва хизматлар нархи таркибига киради, улар сотилгач, пул шаклида капитал соҳиби ихтиёрига келади. Фойда топиш тадбиркорликнинг асл мақсади ҳисобланади, унга интилиш бозор иктисодиётининг ривожланишини таъминлайди. Амалиётда Фойда (F) даромад (D) билан харажатларнинг (W) айирмаси сифатида қаралади (F=D—W). Ф. 3 омилга боғлиқ: а) бозорбоп товар ва хизматларини ярат и ш , натижада уларни сотишдан келган пул тушуми кўпаяди, бунинг таркибидаги Фойда ҳам ортади; б)даромадлар — тушумлар миқдори (D). Тушумлар сотилган товарлар ва хизматлар миқдорига (Q) ва улардан ҳар бирининг нархи (Р)га боғлиқ (D=QP); в)харажатлар миқдори. Бозорда нархлар ўзгармай крлган такдирда харажатларнинг пасайиши Фойдани кўпайтиради, уларнинг ортиши эса уни қисқартиради. Харажатлар динамикаси меҳнат унумдорлигига боғлиқ. Меқнат унумдорлигининг ортиши харажатларни камайтириш орқали Фойдани кўпайтиради. Шу сабабли Фойдани кўп олиш шарти — меҳнат унумдорлигини муттасил ошириб бориш ҳисобланади. Харажатлар пасайган шароитда Фойданинг даромаддаги ҳиссаси ортади, акси юз берганда бу ҳисса қисқаради. Бордию, товарларга талаб ҳозир бўлиб, уларнинг бозор нархи ошса, ўзўзидан ва харажатлардан катьи назар, Фойда ортади. Нархнинг фойдага таъсири шундан гувоҳлик берадики, бозоргир товарларни чиқармай туриб яхши Фойда кўриш мумкин эмас. Ҳар қандай фирма Ф. ни энг кўп олишга, яъни уни максимумлаштиришга интилади, Фойда микдорига таъсир этувчи омилларни ишга солади.
Фойданинг ўз ўлчами бор. Бу унинг нормаси ва массасидир. Фойда нормаси (Ғ») нисбий кўрсаткич бўлиб, капитал қандай ишлатилиб, қандай Фойда кўрилганини билдиради ва у орқали Фойда (F) капиталнинг (К) нинг қандай қисмига тенглиги аниқланади.
Фойда кўрилган. Фойда нормаси капиталининг нақадар самарали ишлатилишини билдиради. Фойда кўриш тадбиркорликнинг мақсади бўлганидан ҳар доим Фойда нормасини оширишга интилиш сакланиб қолади.
Фойда массаси — бу фойданинг мутлақ миқдоридир. Фойда массаси қанчалик кўп бўлса, Фойда шунчалик максимумлашган ҳисобланади. Агар Фойда нормаси гоқори бўлса, оз капитал билан ҳам кўп Фойда олиш мумкин, бордию Фойда нормаси паст бўлса, капитални кўпайтириб Фойдани кўпайтириш мумкин. Фойда максимумлаштириш учун ҳам Фойда нормаси, ҳам капитал суммаси катта бўлиши зарур. Фойда нормасини пасайиши ҳисобидан Фойда массаси қисқарган чоғда, бу йўқотишни бартараф этиш учун инвестицияпар ҳисобидан капитал кўпайтирилади. Олинган Фойданинг бир қисми инвестицияга айланади, бу билан у капиталлашади. Амортизация ва кредит ҳисобидан ҳам пул инвестицияланганда капитал кўпаяди. Натижада Фойда нормаси пасайган чоғда ҳам олинадиган Фойда микдори қисқармайди. Агар Фойда нормаси пасайишига нисбатан капитал тезроқ кўпайса Фойда массасининг ортиши юз беради.
Қаерда ҳосил бўлишига қараб саноат, тижорат, банк, сервис, агробизнес ва б. Ф. турлари мавжуд. Қандай усул билан ҳосил бўлишига қараб оддий ва устама Фойдага бўлинади. Оддий Фойда эркин — мукаммал рақобат шароитида кўпчилик тадбиркорлар оладиган Фойда дир. Устам а Ф. ни фирманинг монопол мавқеи, яъни товарлар таклифининг танҳо ёки озчилик фирмалар қўлида тўпланиши юзага келтиради. Монопол мавқе бозордаги ҳукмронликни, яъни нархларга таъсир этиш имкониятини беради. Монопол фирма нархларни ошириш ҳисобидан устама Фойда олади. Фойда нима ҳисобидан яратилишига қараб нормал, иқтисодий ва омад Фойдадан иборат бўлади. Нормал Фойдани тадбиркорлик қобилияти яратади. Бу ишбилармонлик учун мукофот тарзида энг кам деганда малакали ишчи ёки мутахассиснинг иш ҳақига тенг бўлиши керак, акс ҳолда тадбиркорлик билан машғул бўлиш ўрнига ёлланиб ишлаш маъқул бўлади. Бундам Фойда харажатлар таркибига киради, чунки товарлар харажатларга тенг нарх билан сотилганда ҳам тадбиркор даромад топади ва бизнесни ташлаб кетмайди. Бизнесни бошқариш капитал соҳибидан менежерларга ўтган тақдирда нормал Фойда уларга мукофот шаклида тегади. Иқтисодий Ф. харажатлар билан даромад ўртасидаги фаркдан иборат, уни капитал яратгани сабабли бу Ф. капитал эгасига тегади. Омад Ф. си — бу Ф. ни бозор конюъюнктурасидаги жузъий ўзгаришлар юзага келтиради. Бозорда талаб вактинчалик ошиб, нархлар кўтарилганда омад Ф. си ҳосил бўлади. Иқтисодиётда таваккалчилик Ф. си ҳам бор. Бу таваккалига иш қилгани учун бизнес эгаларига тегадиган мукофот ҳисобланади.
Фойда ишлатилишидан олдин тақсимланади, ундан соликлар тўланади. Капитал қарзга олинганда Ф. нинг бир қисми фоиз қарзларини тўлашга ажратилади. Фойданинг фирмада қолган қисмидан ишчи ва хизматчиларга мукофот берилади, агар фирма акциядорлик жамияти бўлса, Ф. дан дивиденд тўланади, хайрэҳсон ишларига пул ажратилади. Барча чегирилишдан сўнг қолган фойда тақсимланмаган ёки тутиб қолинган Ф. ҳисобланади. Тақсимланмаган фойда қанчалик кўп бўлса, фирманинг ўз маблағи ҳисобидан инвестициялаш имкони шунчалик катта бўлади. Фирманинг ўзида қолган фойда инвестиция орқали капиталлашади, яъни асосий ва айланма капиталга келиб қўшилади. Бу фирмаларнинг иқтисодий салоҳиятини оширади.
Фойда бозор механизмидаги муҳим иктисодий восита ҳисобланади. Фойдага интилиш ресурсларни керакли соҳалар ўртасида тақсимланишига олиб келади. Капитал талаб қисқаргани учун нарх пасайиб Ф. кам олинадиган сохалардан чиқиб талаб ошган серфойда соҳаларга доимо кўчиб туради. Бу билан керакли товарлар ва хизматлар яратилади, иктисодиёт ўсади. Фойданинг кўп бўлиши мамлакат иқтисодий
Download 29.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling