1 савол. Психиатрия нима?


Психомотор қўзғалган беморлар парвариши


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/51
Sana20.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1105196
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Nasiba hamshira

 
2.Психомотор қўзғалган беморлар парвариши 


119 
Қўзғалган беморларга катта эътибор бериш лозим. 
Қўзғалган шизофренияда учраши мумкин (кататоник ва 
гебефреник қўзғалган), маниакално-депрессив психозда, 
турли этиологияли делириоз ва аментив ҳолатларда. Агар 
бемор қаттиқ безовталаниш ва қўзғалиш ҳолатига туша 
бошласа, авваламбор, парваришловчи ходимлар тинчликни 
ва ўзини назорат қила олишни сақлашлари лозим. Беморни 
юмшоқ 
овутишга, 
фикрларини 
бошқа 
тарафга 
йўналтиришга ҳаракат қилиш керак. Баъзиларда, беморга 
ёрдам бериши мумкин бўлган, умуман безовта қилмаслик 
керак. Бунда, бемор ўзига ва атрофдагиларга зиён 
етказмаслигига қараб туриш керак. Агар бемор қаттиқ 
қўзғалиб кетса (масалан эшикка ва деразага қараб 
интилмоқда, атрофдагиларга ҳужум қиляпти), шифокор 
тавсиясига кўра ҳамширалар уни ётоғида ушлаб туришади. 
Одатда, бемор ётоғида то дорилар қилинмагунча ушлаб 
турилади. Ҳамшира нафақат қўзғалган беморнинг ётоқда 
ушлаб туриш усулларини билиши лозим, балки улами 
фаррошларга кўрсата олиши ва керак боис, уларни бошқара 
олиши керак. Беморнинг қўзғалиши кучлилига қараб, уни 
ётоғида ушлаб туриш учун 1-2 фаррош керак бўлади, баъзан 
бунинг учун 3-4, 5 фаррош керак бўлади. Бемор қаттиқ 


120 
қўзғалганда, у ётоққа орқаси билан ётқизилади, оёқлари ва 
қоилари тўғри бўлиши керак. Ётоқнинг иккала тарафидан 
иккитадан фаррош туриб олади. Иккитаси қоиини, елка ва 
кафтини, иккитаси сони билан болдирини маҳкам ушлаб 
туради. Фаррошлардан бири оёқларини, бошқаси еса 
қўлларини — чап қўлини ўнг қўл устига қўйиб қовуштириб 
ушлаб туради. Агар бемор қўзғалиш вақтида калласи билан 
уриш ёки тишлашга ҳаракат қилса, яна бир одам унинг 
калласини ушлаши лозим. Бунинг учун фаррош ётоқнинг 
бош тарафига туриб олиб, пешонасини сочиқ билан ўраб, 
калласини ёстиққа босиб туради. Ушлаб туриш вақтида 
беморга оғриқ етказиб бўлмайди, шунинг учун уни 
ушлаганда чойшаб ёки кўрпа билан ушлаш керак. 
Беморнинг қорнига ёки кўкрагига босиш мумкин эмас, 
чунки қовурғалари синиб, қаттиқ оғриши мумкин. Агарда 
қаттиқ қўзғалган бемор бирон-бир нарса билан дағдаға 
қилиб ўзига яқин йўлатмаса, уни ёнига адёлни очиқ ҳолда 
кўтариб олиб, яқинлашиб келиб, тезда ёпиб олиш керак. 
Бундан сўнг дарров ётоққа ётқизиб, юқорида айтиб ўтилган 
усул билан ушлаб туриш керак. Қўзғалган беморни бир 
хонадан бошқа хонага ўтказаётганда ҳам уни тўғри ушлаб 
туриш лозим. Бу учун қўзғалишнинг кучлилигига ва 
бемоминг кучига қараб бир нечта усул мавжуд. Агар 


121 
беморни битта фаррош олиб бораётган бўлса, у бемор ёнига 
орқа тарафидан келиб қўлларини хочма-хоч қилиб ёнида 
кетиши лозим. Бемор қаршилик кўрсатиши мумкин: чиқиб 
кетмоқчи бўлади, калласи билан урмоқчи бўлади. Бу 
нарсаларнинг олдини олиш мақсадида чалиштирилган 
қўлларни кўтариш керак, бу билан елка ва калла 
ҳаракатлари чегараланади. Қўзғалиш юқори даражада 
бўлганда беморни иккита фаррош олиб боради. Бу ҳолда 
ҳар бир фаррош беморнинг кафти ва елкасидан (тирсак 
бўйинидан юқорироқ), қўлларидан ушлаб ён томонга 
тортади. 
 


122 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling