17-савол: new.mdm.uz/uzasbo адресидан шартнома электрон жўнатилди, тўлов топшириқнома ҳам шу ерда қилинадими?
Жавоб: Бу адресга телефон орқали ҳам кирса бўлади. Бу ерда шахсий ғазна ҳисобварақ бўйича кўчирмалар, рўйхатдан ўтказилган шартномалар, тўлов топшириқномалар бўйича маълумотларни кўрса бўлади. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматига ўтган ташкилотларда тўлов реестри ҳам шу ерда тузилади, эндиликда эса шартномаларни ҳам электрон жўнатиш мумкин. Бошқа барча ишлар аввалгидек uzasbo.mdm.uz адреси орқали амалга оширилади.
Маълумотимиз сўнггида барча бухгалтерия ходимларидан http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3480304 адресига кирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига киритилган ўзгартиришлар билан тўлиқ танишиб чиқишларини сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |