1-савол: Ўзбек тилига Давлат тили мақоми қачон берилган? Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилишининг аҳамиятини ёритиб беринг


-савол: Дунё миқёсида экстремизм, терроризмга қарши курашда Ўзбекистон ташаббуси ҳақида гапириб беринг


Download 0.64 Mb.
bet16/17
Sana29.01.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1139562
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
EYUF Suhbat dasturi 2022 2

15-савол: Дунё миқёсида экстремизм, терроризмга қарши курашда Ўзбекистон ташаббуси ҳақида гапириб беринг.
Экстремизм ва терроризм инсоният билан бирга XXI асрга кириб келган энг хавфли ижтимоий иллатлардан бирига айланди. Экстремизм бағрикенглик, ранг-баранглик ва ҳамфикрлиликни рад этиши билан мамлакат тараққиёти ва фуқаролараро ҳамжиҳатликка рахна солади.
Ақидапарастлар нафақат ижтимоий ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий ёки маданий соҳаларига зарар етказадилар, балки жамиятга оммавий тарзда психологик босим ўтказиб, энг мудҳиш шакллардаги зўравонлик ва агрессивлик мафкурасини ёядилар. Шу нуқтаи-назардан, жамиятда диний асосда низолар чиқишига йўл қўймаслик, динни сиёсийлаштириш ва сохталаштириш орқали мамлакатдаги ижтимоий барқарорликни издан чиқаришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатнинг олдини олиш давлат ва жамиятнинг олдида турган ҳаётий муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда экстремизм ва терроризм алоҳида мамлакатларнинг миллий хавфсизлиги ва умуман жаҳон ҳамжамиятига жиддий таҳдид уйғотаётган омилга айланди. Умумбашарий муаммога айланган экстремизм ва терроризмни жаҳон ҳамжамияти фақат биргаликда, турли тор геосиёсий манфаатлардан воз кечган ҳолда ҳаракат қилибгина енга олиши мумкинлиги аксарият давлатлар томонидан тан олинган айни ҳақиқатдир.
Экстремизм ва терроризм иллатининг сўнгги пайтларда тобора кучайиб бораётгани мазкур муаммонинг нақадар долзарб эканини кўрсатади. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ҳам бу масала юзасидан: “Айни вақтда дунёнинг баъзи минтақаларида юзага келган нотинч вазият аҳоли миграцияси кучайишига, бу эса, ўз навбатида, терроризм ва экстремизмнинг тарқалишига ҳамда уларнинг глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келмоқда. Бундай вазиятда миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз, аҳолимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти ва хавфсизлигимизни сақлаш биз учун энг устувор вазифага айланиб бормоқда” деб сўзлаганлар.
Таъкидлаш жоизки, турли экстремистик ва террористик ташкилотлар Марказий Осиё давлатларидаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришга қаратилган фаолиятини давом эттирмоқда. Шу нуқтаи-назардан, муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев жаҳон ҳамжамияти эътиборини Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, терроризм ва экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва наркотрафик таҳдидларига қарши самарали курашишни БМТ превентив дипломатия усулларидан фойдаланган ҳолда, шунингдек, МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ ва бошқа нуфузли халқаро ҳамда минтақавий тузилмалар механизмлари доирасида таъминлаш мумкин эканига, хавфсизликка таҳдидларни “ўзиники ва ўзгаларники” деб ажратишдан воз кечиш, “яхлит хавфсизлик” тамойилига амалда риоя қилиш зарурлигига қаратмоқда.
Ўзбекистон экстремизм ва терроризм таҳдидлари ва зарарларини бошидан кечирган мамлакат ҳисобланади. Юртимизда ушбу иллатларга қарши курашиш, унинг сабабларини олдини олиш бўйича жаҳон ҳамжамиятига намуна бўла оладиган даражада ўзига хос тажриба шаклланган.
Республикамизда Президентимиз бошчилигида ҳукуматимиз томонидан экстремизм ва терроризмга қарши кураш борасида жаҳон ҳамжамияти учун намуна бўлиши мумкин бўлган самарали ишлар қаторида қуйидагиларни қайд этиш мумкин:

  1. Тўғри йўлдан адашганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва уларни соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида мазкур шахслар билан кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда тушунтириш-профилактика ишларини тизимли ташкил қилиш, уларни махсус рўйхатдан чиқариш бўйича механизм яратилди. Мазкур механизмнинг самараси сифатида ақидапарастлик ғоялари таъсирига тушган 16 мингдан зиёд фуқароларнинг ички ишлар органларининг махсус ҳисобидан чиқарилиши жамиятда катта ижобий резонанс берди.

  2. Ёшларни илм-маърифатга ўргатиш, уларга ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, ислом маданиятининг асл қадриятларини етказиш, маърифий ислом таълимоти, буюк аждодларимизнинг улкан маънавий меросини чуқур ўрганиш, жамиятда диний ва миллий бағрикенглик ва ҳамкорликни мустаҳкам қарор топтириш орқали аҳоли, айниқса, ёшларда ақидапараст ғояларга нисбатан мустаҳкам маънавий ҳимоя қобиғи шакллантириш мақсадида Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Самарқандда ҳадис ва калом илми мактаби, Бухорода тасаввуф мактаби, Қашқадарёда ақида мактаби, Фарғонада ислом ҳуқуқи (фиқҳи) илмий мактаблари очилди. Шунингдек, Давлат Раҳбари даражасида республикада мавжуд диний конфессия раҳбарлари билан мулоқотлар уюштирилиб, барча дин вакилларига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

  3. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг диний экстремизмга қарши кураш, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамкорликни янада кучайтиришга йўналтирилган комплекс тадбирлар дастури қабул қилинади. Ушбу дастур доирасида давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла йиғинларида, аҳолининг турли қатламлари орасида экстремизм ва терроризм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган семинар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш йўлга қўйилган.

  4. Ақидапарастлик ғоялари тарқалишини олдини олиш учун ОАВ ва бошқа ахборот етказиш воситаларидан самарали фойдаланишга урғу берилмоқда. Хусусан, “Диний экстремизм – келажакка таҳдид”, “Экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси”, “Огоҳ бўлинг “Секта”, “Дин ниқоби остидаги ахборот хуружлари” номли буклетлар тайёрланиб, маҳаллаларга, турли вазирлик, ташкилот ва идоралар орқали аҳолига етказилмоқда.

  5. Хориждаги меҳнат мигрантлари, талабалар ва вақтинча истиқомат қилаётган ватандошларимизни экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш юзасидан зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. Республикамизнинг таниқли уламолари Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск ва Қозон шаҳарлари, Чуваш Республикаси, Сибир ўлкаси, Свердловск ва Омск вилоятларига Украинанинг Киев шаҳрига хизмат сафарига юборилиб, мазкур ташрифлар давомида ўтказилган диний-маърифий учрашувларда маърифий ислом таълимоти ҳамда ҳозирда бузғунчи оқимлар томонидан нотўғри талқин қилинаётган “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” каби тушунчаларнинг асл моҳияти ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда.

Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқида халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этиши, шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифа эканига эътибор қаратилди.
“Экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган, тўғри йўлдан адашган фуқаролар ижтимоий реабилитация қилинмоқда, уларни соғлом ҳаётга қайтариш учун зарур шароитлар яратилмоқда.
Дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши, асосан, куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганидан далолат беради.
Бу борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина чекланиб қолинмоқда. Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир.
Шу нуқтаи-назардан, Президентимизнинг икки глобал аҳамиятга эга, яъни ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат — БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция”сини ишлаб чиқиш ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш ҳақидаги таклифлари барча мамлакатлар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди ва қўллаб-қувватланди.
Хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, минтақа ва умуман дунёдаги вазиятнинг мураккаблигига қарамай, мамлакатимизнинг янги ислоҳотлар ва ривожланиш даврида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга ошириб келинаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат ҳамда халқимизнинг кучли иродаси, меҳнатсеварлиги, бағрикенглиги ва маърифатпарварлиги туфайли мамлакатимизда тинчлик ва барқарорлик таъминланиб келинмоқда.
Шундай экан, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган турли миллат ва дин вакилларининг энг асосий вазифаларидан бўлмоғи лозим


Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling