1-савол: Ўзбек тилига Давлат тили мақоми қачон берилган? Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилишининг аҳамиятини ёритиб беринг


-савол: Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га қачон аъзо бўлган?


Download 0.64 Mb.
bet5/17
Sana29.01.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1139562
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
EYUF Suhbat dasturi 2022 2

5-савол: Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га қачон аъзо бўлган?
Birlashgan Millatlar Tashkiloti (BMT) — Yer yuzida tinchlikni mustahkamlash va xavfsizlikni taʼminlash, davlatlarning oʻzaro hamkorligini rivojlantirish maqsadida tashkil etilgan xalqaro tashkilot[2][3]. 1945-yil 24-oktabrda tuzilgan. BMTni barpo etish haqidagi qaror AQShBirlashgan QirollikXitoy va Sovet Ittifoqi tashqi ishlar vazirlarining Moskvadagi kengashida 1943-yilda, Ustavi esa San Francisco konferensiyasida 1950-yilda qabul qilindi. BMT Ustaviga dastlab 51 davlat imzo chekkan, 2000-yilda esa ular soni 189 taga yetgan.
BMTning doimiy ish oʻrni (shtab kvartirasi) — New York. Bundan tashqari, tashkilotning rasmiy tillari — inglizfransuzrusispan va xitoy tillari boʻlib, ingliz, fransuz, ispan tillarida ish yuritiladi.
BMT Ustavida koʻrsatilganidek, u xalqaro tinchlik va xavfsizlikni saqlash, xalqlarning teng huquqli boʻlishi va oʻz taqdirini oʻzi belgilashi qoidasiga amal qilib, millatlar oʻrtasida doʻstlik munosabatlarini rivojlantirishni, iqtisodiy, ijtimoiy, madaniy muammolarni hal etishda xalqlar oʻrtasida hamkorlik boʻlishini taʼminlashni koʻzda tutib, shu umumiy maqsadlarga erishishda millatlar harakatini uygʻunlashtirib turadigan markaz hisoblanadi.
2000-yil 6—8-sentabrda BMTning 55-sessiyasi doirasida „Mingyillik sammiti“ boʻlib oʻtdi. Unda 155 dan ortiq mamlakatning davlat va hukumat boshliqlari ishtirok etdi. Mazkur anjumanda umumbashariy ahamiyatga ega boʻlgan ijtimoiy iqtisodiy, ekologiya va xavfsizlikka doir muammolar muhokama qilinib, yangi yuzyillikning dastlabki yillarida amalga oshirilishi moʻljallanayotgan tadbirlar belgilandi.
Sammit ishtirokchilari yakdillik bilan qabul qilgan deklaratsiyada 2015-yilgacha taʼminlashda, Bosh Assambleya va BMT boshqa organlari qarorlari amalda bajarilishida yordam beradi. Kotibiyat quyidagi departamentlar va boshqarmalarga boʻlinadi: Siyosiy masalalar va Xavfsizlik Kengashi ishlari departamenti, Iqtisodiy va ijtimoiy masalalar departamenti, Vasiylik va oʻz-oʻzini boshqarmaydigan hududlar departamenti, Nazorat boshqarmasi, Xodimlar boshqarmasi, Bosh kotibning maʼmuriy idorasi, Ijtimoiy axborot boshqarmasi, Konferensiyalarga xizmat qilish boshqarmasi, Umumiy xizmat boshqarmasi, BMTning Jeneva boʻlimi. BMT sessiyasi yilda bir marta chaqiriladi. Xavfsizlik Kengashining yoki BMT aʼzolari koʻpchiligining talabi bilan har qanday masala yuzasidan maxsus sessiyalar chaqirilishi mumkin.
Oʻzbekiston oʻz mustaqilligini eʼlon qilganidan keyin koʻp oʻtmay — 1992-yil 2-martda BMTga aʼzo boʻldi. Shu kuni BMT Bosh Assambleyasi binosi oldida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat bayrogʻi koʻtarildi. 1993-yil 24-avgustda BMTning Toshkentdagi vakolatxonasi ochildi. BMTda Oʻzbekiston Respublikasi vakolatxonasi ish boshladi. Oʻzbekiston Respublikasi BMTning taʼlim, fan va madaniyat masalalari bilan shugʻullanuvchi tashkiloti — YUNESKOga ham aʼzo boʻldi.

Birlashgan Millatlar Tashkilotiga aʼzo 193 davlat
 BMTga Aʼzo davlatlar
 BMT qoshidagi kuzatuvchi davlatlar (Falastin, Vatikan shahri)
 2 Aʼzo boʻlmagan davlatlar (Niue, Kuk orollari)
 17 oʻz-oʻzini boshqarish hududlari
 Antarktida (xalqaro hudud)
Oʻzbekiston oʻz ovozi va mavqeiga ega boʻlgan aʼzo sifatida BMT oldiga muhim va dolzarb masalalarni qoʻyyapti. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning BMT Bosh Assambleyasi 48-sessiyasida (1993-yil sentabr), BMT tashkil etilganining 50 yilligiga bagʻishlangan sessiyada (1995-yil oktabr), BMT Bosh Assambleyasining „Mingyillik sammiti“ (2000-yil sentabr) da soʻzlagan nutqlari dunyo jamoatchiligida katta qiziqish uygʻotdi. Xususan, ushbu xalqaro tashkilotning 20-asr soʻnggidagi eng yirik anjumanida Oʻzbekiston rahbari xalqaro terrorizm va narkobiznes bilan bogʻliq muammolarni hal etish; mintaqaviy xavfsizlik, jumladan Markaziy Osiyo mintaqasida barqarorlik va xavfsizlikni taʼminlash; jahon xavfsizligi tizimini takomillashtirish, BMT faoliyati va tarkibiy tizimini isloh qilishga taalluqli takliflar bilan chiqdi.
Oʻzbekiston Respublikasi BMTning teng huquqli aʼzosi sifatida bu eng nufuzli xalqaro tashkilotning maqsad va qoidalariga qatʼiy amal qilmoqda

1992 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси БМТга янги суверен, жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида кирди.


Ўзбекистон жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилиши асносида унинг фаолияти доирасидаги географик ҳудуди, кўлами янада кенгайиб бормоқда. Президентимиз 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий кенгаш ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида кўп томонлама ҳамкорликни жадаллаштиришни давом эттиришимиз зарур. Орол муаммосини ҳал этишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Орол денгизи минтақасида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича БМТ билан тузилган Траст фондига катта ишонч билан қараймиз. Биз Ўзбекистоннинг 2021-2023 йиллар мобайнида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлиши масаласини изчил илгари суриш ниятидамиз”, деб алоҳида кўрсатиб ўтганлиги Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги халқаро ташаббусларида янги тенденцияларни намоён қилди. 

БМТ ҳақидаги “фаолияти доирасида ўз қобилиятини, легитимлигини йўқотди”, деганга ўхшаш барча фикр-мулоҳазалар асоссиз. Бугунги кунда БМТ халқлар ва миллатлар ўртасида тинчлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш воситаси сифатида танилмоқда. Ҳозирги кунда БМТ замонавий халқаро муносабатларнинг бутун тизимидаги марказий институционал бўғин ҳисобланадиган универсал ташкилотдир. Ташкилотнинг муқобили йўқ, шундан келиб чиқиб, унинг бугунги мақомини, ҳозирги ҳолатининг мустаҳкамлигини кафолатлайдиган ҳуқуқ ва имтиёзлари янада кенгайтирилиши мақсадга мувофиқ. Бежизга БМТ Низомида “Ташкилот ўз аъзоларидан ҳар бирининг ҳудудида ўз функцияларини бажариши учун зарур бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқий лаёқатдан фойдаланади”, деб белгиланмаган. Бугунги кунда БМТга аъзо бўлган деярли барча давлатлар – 193 та давлат БМТда ўз ваколатхоналарига эга. 

Маълумки, 1992 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси БМТга янги суверен, жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида кирди. Ўзбекистонни ташкилотга қабул қилиш тўғрисидаги қарор БМТ Бош Ассамблеясининг 46-сессиясида овозга қўйилмаган ҳолда қабул қилинди. АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги БМТ штаб-квартираси олдида мустақил Ўзбекистон байроғи кўтарилган ушбу кун давлатимиз тарихида катта аҳамиятга эга бўлган босқич бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсатининг қарорида бу хусусда шундай дейилган эди: “1992 йил 2 март баҳор кунини авлодларимиз буюк тарихий кун деб атайдилар. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қабул қилинди ва БМТ биноси олдида мустақил, суверен республикамизнинг давлат байроғи кўтарилди” деб таъкидлаган. Шундан сўнг, 1993 йил 24 октябрда Тошкентда Холид Малик бошчилигида БМТнинг ваколатхонаси ўз ишини бошлади. 

БМТнинг Тошкентдаги доимий ваколатхонасида ушбу ташкилот амалиётида биринчи марта барча фондлар, дастурлар, бўлимлар (ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, ЮНИСТАР ва бошқалар) фаолият кўрсатиши унга хос хусусият эди. 

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда БМТнинг ўндан ортиқ дастурлари, жамғармалари ва агентликлари, жумладан, БМТ Тараққиёт дастури (БМТ ТД), Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО), Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ), ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури (ЮНЕЙДС), Гендер тенглиги ҳамда аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича тузилмаси (БМТ — аёллар), Марказий Осиёда Превентив дипломатия минтақавий маркази, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, ҳамда БМТ ТД раҳбарлиги остида БМТ кўнгиллилар дастури сингари бир қатор ихтисослашган муассасалари фаолият олиб бормоқда. 

Ташкилот фаолиятига, шунингдек, мамлакатда ваколатхоналари бўлмаган агентликлар, жумладан БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК), БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури ва БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси кўмак бермоқда. Жаҳон банки ҳам мустақил ихтисослашган муассаса сифатида БМТнинг Ўзбекистондаги фаолиятига муҳим ҳисса қўшиб келмоқда. Ўз навбатида Нью-Йорк ва Женева шаҳарларидаги БМТ қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг доимий ваколатхоналари фаолият олиб бормоқда. 

Ўзбекистон БМТ билан халқаро муносабатларини янада ривожлантириш йўлини танлади. Дунёда кечаётган ҳозирги глобаллашув жараёни инсоният тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга, ўзида турли таҳдид ва хавф-хатарларни ҳам намоён этмоқда. Ана шундай шароитда давримизнинг энг обрўли халқаро тузилмаси – БМТ билан тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлида самарали ҳамкорлик қилиш халқимизнинг туб миллий манфаатларига тўлиқ мос келади. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида, “Биз қатъий ишонамиз, БМТ бундан кейин ҳам халқаро муносабатларда ҳал қилувчи ўрин тутади” деган фикри республикамизнинг ташқи сиёсий позициясини изоҳлаб берди. 

Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсати БМТнинг 2015-2030 йилларда амалга оширилиши лозим бўлган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда тўлиқ ҳамоҳанг бўлиб, республикамизда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтириш, камбағалликни камайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, одамлар саломатлигини муҳофазалаш, иқтисодиётни ривожлантириш, умумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ва фаоллигини ошириш, экологик барқарорликни таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ташаббуслари БМТ даражасида қўллаб-қувватланмоқда. Мамлакатимизга БМТ Бош котиби, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар, БМТнинг Диний эътиқод бўйича махсус маърузачисининг амалга оширган ташрифлари катта аҳамиятга эга бўлди. 2018 йил ноябрда Самарқанд шаҳрида БМТ ташкил этилганидан кейинги 70 йил давомида Осиё минтақасида биринчи марта Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди. Форумда БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессияси ҳужжати сифатида тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Ўзбекистон парламенти инсон ҳуқуқларининг “Самарқандча руҳи”ни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлади. 

Бош Ассамблеянинг 72-сессиясида Ўзбекистон БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурганлиги ва халқаро ҳужжат барча манфаатдор томонларга муҳокама учун жўнатилганлиги Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги муҳим халқаро ташаббуслар ижодкорига айланиб бораётганидан далолат. Бундан кейин ҳам Ўзбекистоннинг жаҳондаги йирик халқаро ташкилот БМТ билан муносабатлари тенглик ва манфаатли шериклик асосида ривожланиб бораверади 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling