1-сон илова бухгалтерия баланси 1-сонли шакл 2-сон илова молиявий натижалар тўҒрисидаги ҳисобот 2-сонли шакл


Download 165.23 Kb.
bet10/15
Sana15.02.2023
Hajmi165.23 Kb.
#1202404
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Молиявий ҳисоботлар шакллари

Олдинги таҳрирга қаранг.
43. «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» (260-сатр) моддаси бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, муддати бир йилдан кам бўлган келгуси ҳисоб-китоблар учун бошқа корхоналарга тўланган бўнаклар суммаси кўрсатилади. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар ҳисоби мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (4300) юритилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
44. «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари» (270-сатр) моддаси бўйича бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари ҳамда ортиқча тўловлар кўрсатилади. Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари ҳисоби 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари(турлари бўйича)»ҳисобида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. «Давлат мақсадли жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари» (280-сатр) моддаси бўйича ҳисоби давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётларда (4500) юритиладиган давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари ва ортиқча тўловлар кўрсатилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 23 январдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 1209-10, 15.02.2019 й.) таҳрирда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1209-10/2613-сон)
46. «Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи» (290-сатр) моддаси бўйича 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»ҳисобида ҳисобга олинадиган таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи кўрсатилади.
47. «Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзи» (300-сатр) моддаси бўйича корхона ходимларининг кредитга сотилган товарлар бўйича, ходимларга берилган қарзлар (займлар) бўйича, корхонага етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича қарзи ва ходимларнинг бошқа қарзлари кўрсатилади. Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзлари ҳисоби ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи ҳисобларда (4700) юритилади.
48. «Бошқа дебиторлик қарзлари» (310-сатр) моддаси бўйича ҳисоби турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи ҳисобларида (4800) амалга ошириладиган турли дебиторларнинг юқорида кўрсатилган дебиторлар билан ҳисоб-китоблар моддаларида акс эттирилмаган қарзлари кўрсатилади, хусусан, олинадиган фоиз ва дивидендлар, молиявий ижара бўйича жорий тўловлар, оператив ижара бўйича тўловлар; роялти бўйича олинадиган ҳисоблар, қарздорларлиги тан олинган ёки улар бўйича суд ёки бошқа идоранинг уларни ундириш тўғрисида қарори олинган, молия-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилган жарималар, пеня ва неустойкалар ҳамда бошқа шахсларнинг қарзи кўрсатилади.
49. «Пул маблағлари, жами» (320-сатр) моддаси бўйича 330, 340, 350, 360-сатрларда кўрсатилган кассадаги, ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобларидаги пул маблағлари суммаси, шунингдек бошқа пул маблағлари кўрсатилади. Баланснинг ушбу моддаларида акс эттирилган суммалар банк кўчирмаларига ва касса ҳисоботи бўйича пул маблағлари қолдиқларига мос келиши керак.
50. «Кассадаги пул маблағлари» (330-сатр) моддаси бўйича ҳисобот даврининг охирги санасига корхона кассаларидаги, миллий валюта ва чет эл валютасидаги пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади. Кассадаги пул маблағлари ҳисоби кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобларда (5000) амалга оширилади.
51. «Ҳисоб-китоб ҳисобидаги пул маблағлари» (340-сатр) моддаси бўйича ҳисобот даврининг охирги санасига банклардаги ҳисоб-китоб ҳисобларида мавжуд бўлган, миллий валютада пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади. Ҳисоб-китоб ҳисобида миллий валютадаги пул маблағларининг ҳисоби 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисоби»ҳисобида юритилади.
52. «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» (350-сатр) моддаси бўйича корхонанинг банклардаги валюта ҳисобларида мавжуд бўлган, ҳисобот даврининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада баҳоланган валюта маблағларининг қолдиғи кўрсатади. Чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳисоби чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобларда (5200) юритилади.
53. «Бошқа пул маблағлари ва эквивалентлари» (360-сатр) моддаси бўйича банкдаги махсус ҳисоблардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисоблар (5500), пул эквивалентларини ҳисобга олувчи ҳисоблар (5600), йўлдаги пул маблағларини (ўтказмаларини)ҳисобга олувчи ҳисобларида (5700)ҳисобга олинадиган корхонанинг пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади.
54. «Қисқа муддатли инвестициялар» (370-сатр) моддаси бўйича ҳисоби қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (5800) амалга ошириладиган корхонанинг бошқа корхоналар қимматли қоғозларига, давлат облигациялари ва маҳаллий қарз (заём) ҳамда шу сингариларга қисқа муддатли (12 ойдан ошмайдиган муддатга) инвестициялар, шунингдек бошқа корхоналарга берилган қарзлар ва бошқа жорий инвестициялар кўрсатилади.
55. «Бошқа жорий активлар» (380-сатр)моддаси бўйича ҳисоби 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ва 5920 «Бошқа жорий активлар» ҳисобларида юритиладиган мазкур ҳисобот даврида инвентаризацияда аниқланган ва улар бўйича айбдор шахслар бузилишидан камомадлар, ўғирликлар ва қийматликларни шикастлашдан йўқотишлар суммаси ҳамда юқорида келтирилган бўлим моддаларида назарда тутилмаган, бироқ корхона мулки ҳисобланган бошқа жорий активлар кўрсатилади.
56. «II бўлим бўйича жами» (390-сатр)моддаси бўйича 140, 190, 200, 210, 320, 370, 380-сатрлар бўйича сумма кўрсатилади.
57. «Баланс активи бўйича жами» (400-сатр)моддаси бўйича сатрларни қўшиш йўли билан олинган активларнинг жами суммаси кўрсатилади 130-сатр + 390-сатр.
58. «Устав капитали» (410-сатр) моддаси бўйича таъсис ҳужжатларида корхона таъсисчилари улушларининг (ҳиссалари, номинал қиймат бўйича акциялари, пай бадалларининг) йиғиндиси сифатида рўйхатга олинган устав капитали миқдори кўрсатилади. Устав капиталининг ҳисоби устав капиталини ҳисобга олувчи ҳисобларда (8300) юритилади.
59. «Қўшилган капитал» (420-сатр) моддаси бўйича ҳисоби қўшилган капитални ҳисобга олувчи ҳисобларда (8400) юритиладиган акцияларни номинал қийматдан юқори нархларда бирламчи сотишда олинган эмиссион даромад суммаси, корхонанинг устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатга олиш санаси билан маблағларни устав капиталига ҳақиқатда киритиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курслари ўртасида юзага келадиган курслардаги фарқ суммаси кўрсатилади.
60. «Резерв капитали» (430-сатр) моддаси бўйича ҳисоби резерв капиталини ҳисобга олувчи ҳисобларда (8500) юритиладиган узоқ муддатли активларни қайта баҳолашда ҳосил бўладиган инфляция резервлари, қонунчилик ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда соф фойдадан ажратмалар ҳисобига ташкил этилган резерв фонди, шунингдек текинга олинган мол-мулк қиймати кўрсатилади,.
Мазкур модда бўйича солиқ солишдан озод қилиш натижасида бўшайдиган маблағларни қонунчиликда ўрнатилган тартибда мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан божхона тўловларини, бюджетга солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ имтиёзлари суммалари ҳам акс эттирилади.
61. «Сотиб олинган хусусий акциялар» (440-сатр) моддаси бўйича корхонада бўлган, уларни кейинчалик тарқатиш ёки йўқ қилиш (бекор қилиш) учун сотиб олинган хусусий акциялари, ҳиссалари ва пайларининг қиймати кўрсатилади. Сотиб олинган хусусий акциялари, ҳиссалари ва пайлари сотиб олинган хусусий акцияларини ҳисобга олувчи ҳисобларида (8600) ҳисобга олинади.
62. «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» (450-сатр) моддаси бўйича ҳисоби тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи ҳисобларида (8700) юритиладиган ҳисобот йилининг соф фойдаси (зарари) ва ўтган йилларнинг жамғарилган фойдаси (зарари) акс эттирилади.
Агар корхона зарар олган бўлса, ҳисобот даврининг охирида ушбу зарар ушбу модда бўйича «минус» белгиси билан кўрсатилади.
63. «Мақсадли тушумлар» (460-сатр) моддаси бўйича мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (8800) ҳисобга олинган, олинган грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари, мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари суммалари ва мақсадли тадбирларни амалга ошириш учун бошқа мақсадли тушумлар кўрсатилади.
64. «Келгуси давр харажатлари ва тўловлари учун захиралар» (470-сатр) моддаси бўйича корхона томонидан келгуси харажатлар ва тўловлар учун харажатларда бир текисда тақсимлаш мақсадида захира қилинган маблағлар кўрсатилади.
65. «I бўлим бўйича жами» (480-сатр) моддаси бўйича қуйидагиларни натижаси кўрсатилади: 410-сатр+420-сатр+430-сатр-440-сатр+450-сатр+460-сатр+470-сатр.
66. «Узоқ муддатли мажбуриятлар, жами» (490-сатр) моддаси бўйича 500, 520, 530, 540, 550, 560, 570, 580, 590-сатрларда кўрсатилган корхонанинг узоқ муддатли (қоплаш муддати бир йилдан ортиқ бўлган) мажбуриятлари кўрсатилади.
491-сатрда маълумот учун 500, 520, 540, 560, 590-сатрларда кўрсатилган корхонанинг узоқ муддатли кредиторлик қарзлари суммаси кўрсатилади.
67. «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли қарз» (500-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисоблар» ва 7020 «Берилган векселлар» ҳисобларида юритиладиган, олинган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли мажбуриятлар суммаси кўрсатилади.
68. «Ажратилган бўлинмаларга узоқ муддатли қарз» (510-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7110 «Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз»ҳисобида юритиладиган ажратилган бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)га узоқ муддатли мажбуриятлар акс эттирилади. Мазкур модда бўйича ахборотлар маълумот учун келтирилади.
69. «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига узоқ муддатли қарз» (520-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз»ҳисобида юритиладиган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар (ички идора ҳисоб-китоблари) акс эттирилади.
70. «Узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» (530-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7210 «Дисконт (чегирма) кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар», 7220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган муддатли даромадлар», 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобларида амалга ошириладиган корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.
71. «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» (540-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7240 «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобида амалга ошириладиган ташкилотларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.
72. «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» (550-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7250 «Вақтинчалик фарқ бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар», 7290 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар»ҳисобларида юритиладиган, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ, бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.
73. «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» (560-сатр) моддаси бўйича 7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»ҳисобида ҳисобга олинган, келгуси ҳисоб-китоблар бўйича бўнаклар кўринишида бошқа ташкилотлардан олинган узоқ муддатли қарзлар суммаси кўрсатилади.
74. «Узоқ муддатли банк кредитлари» (570-сатр) моддаси бўйича 7810 «Узоқ муддатли банк кредитлари»ҳисобида ҳисобга олинган, олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича банклардан қарз суммалари кўрсатилади.
75. «Узоқ муддатли қарзлар» (580-сатр) моддаси бўйича 7820 «Узоқ муддатли қарзлар», 7830 «Тўланадиган облигациялар», 7840 «Тўланадиган векселлар» ҳисобларида ҳисобга олинган, бошқа корхоналар ва муассасалардан узоқ муддатли қарзлар бўйича қарз суммалари кўрсатилади.
76. «Бошқа узоқ муддатли кредиторлик қарзлар» (590-сатр) моддаси бўйича турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (7900) ҳисобга олинган, корхонанинг ижарага берувчи (лизинг берувчи), ходимлар, турли жисмоний ва юридик шахслар олдида турли хил нотижорий операциялар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари суммалари, суд органларининг ижро ҳужжатлари ёки қарорлари асосида турли ташкилотлар ва айрим шахслар фойдасига корхона ходимларининг иш ҳақидан ушланган суммалар кўрсатилади.
77. «Жорий мажбуриятлар, жами» (600-сатр)моддаси бўйича 610, 630, 640, 650, 660, 670, 680, 690, 700, 710, 720, 730, 740, 750, 760-сатрларда кўрсатилган корхонани жорий мажбуриятларининг (бир йилдан кам бўлган муддатли) суммаси акс эттирилади.
601-сатрда 610, 630, 650, 670, 680, 690, 700, 710, 720, 760-сатрда кўрсатилган корхонани жорий кредиторлик қарзларининг суммаси маълумот учун кўрсатилади.
602-сатрда корхонани жорий кредиторлик қарзларининг муддати ўтган қисми маълумот учун кўрсатилади.
78. «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз» (610-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисоблар» ва 6020 «Берилган векселлар» ҳисобларида юритиладиган олинган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ҳамда пудратчилар олдидаги жорий мажбуриятлар суммаси кўрсатилади.
79. «Ажратилган бўлинмаларга қарз» (620-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган ҳисоблар»ҳисобида юритиладиган, ажратилган бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)га жорий мажбуриятлар акс эттирилади. Мазкур модда бўйича ахборотлар маълумот учун келтирилади.
80. «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига қарз» моддаси бўйича (630-сатр) ҳисоби 6120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган ҳисоблар»ҳисобида юритиладиган, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига жорий қарзлар (ички идора ҳисоб-китоблари) акс эттирилади.
81. «Кечиктирилган даромадлар» (640-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар», 6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар», 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» ҳисобларида юритиладиган, кечиктирилган даромад бўйича корхоналар мажбуриятларининг суммаси кўрсатилади.
82. «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар» (650-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6240 «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар»ҳисобида амалга ошириладиган, ташкилотларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари суммасининг жорий қисми кўрсатилади.
83. «Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар» (660-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар», 6290 «Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобларида юритиладиган, корхонанинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ, бошқа кечиктирилган мажбуриятлар суммаси кўрсатилади.
84. «Олинган бўнаклар» (670-сатр) моддаси бўйича олинган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (6300) ҳисобга олинган бошқа ташкилотлардан келгуси ҳисоб-китоблар бўйича бўнаклар кўринишида олинган қарз суммаси кўрсатилади.
85. «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» (680-сатр) моддаси бўйича 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича (турлар бўйича) қарз»ҳисобида ҳисобга олинадиган, бюджетга тўловларнинг барча турлари, жумладан жисмоний шахслар даромад солиғи суммаси бўйича корхонанинг қарзи кўрсатилади.
86. «Суғурталар бўйича қарз» (690-сатр) моддаси бўйича корхона суғурталанувчи ҳисобланган ва ҳисоби 6510 «Суғурта бўйича тўловлар» ҳисобларида юритиладиган суғурта бўйича тўловларга доир қарз кўрсатилади.
87. «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз» (700-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва 6530 «Шахсий жамғариб бориладиган ҳисобларга тўловлар» ҳисобларда юритиладиган, корхонанинг мақсадли давлат жамғармаларига қарзи кўрсатилади.
88. «Таъсисчиларга бўлган қарзлар» (710-сатр)моддаси бўйича ҳисоби 6610 «Тўланадиган дивидендлар», 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»ва 6630 «Таъсисчиларнинг устав капиталини ошириш бўйича улушлари» ҳисобларида амалга ошириладиган, корхонанинг таъсисчилар олдида дивидендлар ва чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.
89. «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз» (720-сатр) моддаси бўйича 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар», 6720 «Депонентланган иш ҳақи» ҳисобларида ҳисобга олинган, ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган меҳнатга ҳақ тўлаш суммалари, мукофотлар, нафақалар ва ҳоказолар кўрсатилади.
90. «Қисқа муддатли банк кредитлари» (730-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари»ҳисобида амалга ошириладиган қисқа муддатли кредитлар бўйича банклар олдидаги қарз суммалари кўрсатилади.
91. «Қисқа муддатли қарзлар» (740-сатр)моддаси бўйича ҳисоби 6820 «Қисқа муддатли қарзлар», 6830 «Тўланадиган облигациялар», 6840 «Тўланадиган векселлар» ҳисобларида амалга ошириладиган бошқа корхоналар ва шахслардан олинган қарзлар (заёмлар) бўйича қарз суммалари кўрсатилади.
92 «Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми» (750-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми»ҳисобида амалга ошириладиган корхонани узоқ муддатли мажбуриятларининг жорий қисми суммалари кўрсатилади.
93. «Бошқа кредиторлик қарзлар» (760-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6910 «Тўланадиган оператив ижара», 6920 «Ҳисобланган фоизлар», 6930 «Роялти бўйича қарз», 6940 «Кафолатлар бўйича қарз», 6960 «Даъволар бўйича тўланадиган ҳисоблар», 6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз» ва 6990 «Бошқа мажбуриятлар» ҳисобларида амалга ошириладиган корхонанинг турли кредиторлари билан операциялар бўйича қарз суммалари кўрсатилади.
94. «II бўлим бўйича жами» (770-сатр) моддаси бўйича 490 ва 600-сатрлар бўйича сумма кўрсатилади.
95. «Баланс пассиви бўйича жами» (780-сатр) моддаси бўйича 480 ва 770-сатрлар бўйича суммалар натижаси сифатида олинган пассивнинг жами суммаси кўрсатилади.
96. «Балансдан ташқари ҳисобларда ҳисобга олинадиган қийматликларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома» 790-940-сатрларда корхонага тегишли бўлмаган, лекин вақтинча унинг фойдаланишида ёки тасарруфида бўлган қийматликлар (оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар, масъул сақлашдаги, қайта ишланаётган ва ҳоказо моддий қийматликлар), шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар мавжудлиги тўғрисидаги, шунингдек корхонанинг балансдан ташқари ҳисобларида ҳисобга олинадиган айрим хўжалик операцияларини назорат қилиш учун ахборот кўрсатилади.

Download 165.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling