1 сонли транспорт хизмати кўрсатиш шартномаси «17» апрель 2022 йил «mirvtor siryo»
Кўрсатилган хизмат(бажарилган иш)ларни топшириш - қабул қилиш тартиби
Download 26.49 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Томонларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари.
- 5. Тарафларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш.
Кўрсатилган хизмат(бажарилган иш)ларни топшириш - қабул қилиш тартиби.
“Ижрочи” ушбу шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган хизмат (бажарилган иш) ларни шахсан ўзи бажариши шарт. Кўрсатилган хизмат(бажарилган иш)лар бажарилгандан сўнг “Ижрочи” “Буюртмачи”га кўрсатилган хизмат (бажарилган иш) ларни топшириш-қабул қилиш далолатномасини тақдим этиб унга ҳисобот ҳужжатларини илова қилади. Кўрсатилган хизмат(бажарилган иш)лар натижаларидан қониқмаган “Буюртмачн” далолатномани олган пайтдан бошлаб 3 кун ичида “Ижрочи”га ишларни қабул қилишдан бош тортиш тўғрисида асослантирилган ёзма раднома юбориши шарт. “Буюртмачи”нинг радномаси асосли деб топилган тақдирда, тарафлар икки томонлама далолатнома тузадилар ва унда қўшимча бажарилиши лозим бўлган хизмат(иш)лар рўйхати ва уларни бажариш ёки бажаришни тўхтатиш муддатларини кўрсатадилар. Кўрсатилган хизмат(бажарилган иш)ларни бажариш жараёнида уларни давом эттириш имконияти йўқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланган такдирда, “Буюртмачн” бу ҳақда “Ижрочи”ни хабардор қилиши ва у билан бирга зарурий чораларни кўриши шарт. Томонларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари. “Ижрочи”нинг мажбуриятлари: “Ижрочи” ушбу ўзаро тузилган шартномага асосан иш олиб боради. “Ижрочи” “Буюртмачи” талабига асосан белгиланган хизмат(иш)ларни муддатида бажаришга ўз имконияти даражасида техник ҳолати соз, яроқли бўлган тоза техникани ҳайдовчиси билан ажратиши, техника воситаларининг қайд этиш гувоҳномаси, русуми, давлат рақами белгиси, ёқилғи сарфи ва ҳайдовчиси борасидаги барча маълумотларни тақдим қилади. “Ижрочи” “Буюртмачи”дан олган топшириқни тўлиқ бажаргунга қадар тўла жавобгар шахс ҳисобланади. “Ижрочи” техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги бўйича зарурий чора-тадбирларнинг бажарилишини, ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди. “Ижрочи” шартномага асосан кўрсатилган хизмат(бажарилган иш)лар бўйича хужжатларни “Буюртмачи”нинг розилигисиз учинчи шахсга бермаслик ва ундаги маълумотларни тарқатмасликни ўз зиммасига олади. “Ижрочи” хизмат курсатиш(иш бажариш)га юборилган автотранспорт ва техника воситалари ва механизмларни техник ҳолатини доимий равишда назорат қилиб боради, зарур ҳолларда техникани таъмирлаш, техник хизматини кўрсатиш ишларини ўз ҳисобидан амалга оширади. “Ижрочи” ойида бир марта (кейинги ойнинг 4-10 кунлари мобайнида) ўтган ойда кўрсатилган хизмат(бажарилган иш) учун тасдиқланган ҳужжатлар асосида “Буюртмачи” идорасига тўлов ҳисоб- фактураси тақцим қилади. 3) “Ижрочи” томонидан хизмат(иш)лар бажарилмаган ёки сифатсиз бажарилган тақдирда, “Буюртмачи” унга зарурий чораларни кўриши учун камчилик аниқлангандан кейин “Ижрочи” “Буюртмачи”га уч кунлик муддатга хабардор қилиши шарт. 4.2. “Буюртмачи”нинг мажбуриятлари: А) “Буюртмачи” тегишли техника воситаларига ўз вақтида топшириқни беради, уларни бекор туриб қолмаслиги учун зарурий чораларни кўради. Б) “Буюртмачи” ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда ҳайдовчига зарур шарт-шароитларни таъминлашни ва амалдаги қонунларга асосан иш кунини, иш вақтини белгилашни ўз зиммасига олади. В) “Буюртмачи” кўрсатилган хизмат(бажарилган иш)лар учун икки томонлама келишилган нархларда, объект лойиҳа-смета ҳужжатлари асоси(доираси)да ҳақ тўлашни амалга ошириб, пул кўчириш йўли билан “Ижрочи”нинг махсус ҳисоб рақамига ўтказади. Г) “Буюртмачи” техника воситапарига берилган топшириқни бажариш учун зарур бўлганда ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда тегишли ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминлашни ўз зиммасига олади ва уларнинг қиймати кўрсатилган хизмат(бажарилган иш)лар ҳажми қийматидан чегириб қолинади. Д) “Буюртмачи” “Ижрочи” техникаларини иш билан таъминлаш имконияти бўлмаган тақдирда олдиндан, 3 кунлик муддат ичида алоқа тизими орқали ёки ёзма равишда “Ижрочи”га хабар беришини ўз зиммасига олади. 5. Тарафларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш. 5.1. “Ижрочи” мазкур шартноманинг шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда, у келтирган зарарни “Буюртмачи”га тўлиғича тўлаши шарт, лекин бу тўлов ушбу шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 5.2. Шартномавий мажбуриятларни бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. 5.3. Узаро мулоқот йўли билан ҳал қилинмаган муаммолар қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ҳал қилинади. 5.4. Шартномага томонлар розилиги асосида ёзма равишда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. 5.5 “Буюртмачи” томонидан топилган нуқсон ва камчиликлар 10 (ўн) кун муддатда бартараф этилмаганлиги учун “Ижрочи” “Буюртмачи”га лозим даражада кўрсатилмаган хизмат(бажарилмаган иш)лар, хизматлар қийматининг 15 фоизи миқцорида жарима тўлайди ҳамда жарима “Ижрочи”дан актцептсиз ундириб олинади. Шартнома бўйича томонлар ўртасидаги,-низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёки жавобгар жойлашган жой хўжалик суди томонидан ҳал қилинади. Download 26.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling