1. Стандартлаштиришнинг давлатлараро объектлари: гост 0-92. Правила проведения работ по межгосударственной стандартизации. Общие положения; 2


Download 320.78 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana14.04.2023
Hajmi320.78 Kb.
#1357334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
 2-босқич. Стандарт лойиҳаси манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари 
асосида ва (ёки) тайёрловчи-корхоналарнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилади.
Стандартнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда стандарт 
лойиҳасига тушунтириш ёзуви тузилади ва зарур бўлганда, стандартни жорий 
этиш бўйича асосий ташкилий-техникавий тадбирлар режасининг лойиҳаси 
(кейинчалик - асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси) ишлаб чиқилади. 
Стандарт лойиҳаси тушунтириш ёзуви билан бирга ва асосий тадбирлар 
режасининг лойиҳаси билан нусхаси кўпайтирилади ва фикр олиш учун 
қуйидаги рўйхат бўйича манфаатдор ташкилотларга тарқатилади:

буюртмачи-ташкилот (асосий истеъмолчи) га ёки стандартнинг 
лойиҳасини келишиш бўйича таянч ташкилот деб тайинланган унинг 
ташкилотларидан бирига;

стандарт лойиҳасида ваколатларига қарашли талаблар ўрнатилган бўлса, 
давлат назорати идораларига, соғлиқни сақлаш вазирлигига, атроф-муҳитни 
муҳофазалаш қўмитасига;

маҳсулотнинг бириктирилган турлари бўйича стандартлаштириш таянч 
ташкилотларига; - стандартни жорий этувчи ва жорий этилишини таъминловчи 
ташкилотлар ва корхоналарга. Корхона ва ташкилотлар тақдим этилган стандарт 
лойиҳасини кўриб чиқиб, ўз фикрмулоҳазаларини ёзади ва стандартни ишлаб 
чиқувчига, стандарт лойиҳасини олган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай 
жўнатади.
3-босқич. Ишлаб чиқувчи-етакчи ташкилот олинган фикр-мулоҳазалар 
асосида фикрмулоҳазалар тўғрисида маълумот тузади.


 Ишлаб чиқувчи-етакчи ташкилот ва ҳамкор бажарувчи ташкилотлар фикр-
мулоҳазалар асосида стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни ишлаб чиқади ва 
тушунтириш ёзувига ва асосий тадбирлар режасининг лойиҳасига аниқлик 
киритади.
Ишлаб чиқувчи ташкилот ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ўртасида 
стандарт лойиҳаси бўйича келишмовчилик бор бўлса, ишлаб чиқувчи ташкилот 
келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича асосий манфаатдор ташкилотлар 
вакилларининг, шу жумладан стандартнинг кўрилаётган лойиҳаси бўйича қарор 
қабул қилишга ваколатланган буюртмачилар (асосий истеъмолчилар)нинг 
вакиллари иштирокида келишув мажлисини ўтказади.
Стандарт лойиҳасининг аниқлик киритилган таҳрирининг алоҳида 
моддалари бўйича келишмовчиликлар бор бўлса, мажлис баённомасида 
ташкилотларнинг вакиллари бу моддалар бўйича алоҳида фикрга эга, деб 
кўрсатилади.
Мажлисда қабул қилинган қарорлар асосида стандарт лойиҳасининг охирги 
таҳрири тузилади, тушунтириш ёзуви ва асосий тадбирлар режасининг 
лойиҳасига аниқлик киритилади.
Стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни тасдиқлашга тақдим этиш 
олдидан 
ишлаб 
чиқувчи 
ташкилот 
буюртмачи-ташкилотга 
(асосий 
истеъмолчига) келишишлик учун жўнатади. Стандарт лойиҳасини келишишлик 
стандарт лойиҳаси келтирилган кундан бошлаб кўпи билан 15 кун муддат ичида 
амалга оширилади.
Янги (такомиллаштириладиган) маҳсулот яратиш бўйича ишлар таркибида 
олиб бориладиган, стандарт лойиҳасини ишлаб чиқишда стандарт лойиҳасини 
қабул комиссияси, бадиий-техник кенгаш (БТК), дегустация (сифатини аниқлаш) 
комиссияси ва бошқалар, манфаатдор ташкилотларнинг масъул вакиллари 
иштирокида келишиб олади.
Стандарт лойиҳасининг келишилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тажриба 
нусханинг қабул далолатномаси (БТҚ баённомаси) дан иборат бўлади.


 Стандартга киритиладиган ўзгартиришлар, агар илгари келишишган 
ташкилотларнинг манфаатларига таъсир этмаса, фақат буюртмачи (асосий 
истеъмолчи) билан келишиб олинади.
Стандарт лойиҳасининг охирга таҳририни тасдиқлашга тақдим этишда 
олдин таянч ташкилот ёки ўзига бириктирилган маҳсулотга оид ёки фаолият 
соҳасида стандартлаштириш бўйича ТҚ стандартни илмий-техникавий ва 
ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

Download 320.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling