1. Сув ва сув ҳавзаларининг экологогигиеник ҳолатлари


Download 143 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi143 Kb.
#1592821
  1   2   3   4
Bog'liq
1451617585 62769


Сув ва сув ҳавзаларининг экогигиенаси

Режа:



1. Сув ва сув ҳавзаларининг экологогигиеник ҳолатлари
2. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш чора-тадбирлари
1. Сув ва сув ҳавзаларининг экологогигиеник ҳолатлари
Она табиатнинг бебаҳо иноятларидан бири бу сув. Ҳаммага маълум, сувсиз ҳаётни тасаввур қилиш мумкин эмас. Сув тугаган жойда чўлу биёбонлар, саҳролар, ҳаётга умидсизлик пайдо бўлади. Табиатнинг бу ҳосиласи тирикчилик, тириклик манбаи, бу иқлим мўътадиллиги, бу жаннатмакон ўрмонлар, ўсимликлар, боғлар, ажойиб водийлар, буғдойзорлар, кўкаламзорлар. Сувсиз табиат гўзаллигини тасаввур қилиб бўлмайди. Сув гигиеник талабларга жавоб бергандагина инсон сиҳат-саломатлигининг гаровидир. Шунинг учун ҳам, инсонга зарур бўлган чучук сув муаммоси бутун жаҳонда борган сари мураккаблашиб, унта бўлган муҳтожлик тобора ортиб бормоқца.
Маълумки, тирикжонларнингҳаммасининг организми маълум даражада сув ушлайди. Жумладан, одам организмида ўртача 65% сув бўлса, баъзи бир орган ва тўқималардаги сув миқдори 80—90% га етади. Ҳатто инсон ва ҳайвонларнинг қаттиқ суякларида ҳам сув мавжуд. Шунинг учун ҳам агар одам организми 6—8% сув йўқотса, унинг соғлигига путур етади, ўзини лохаслиги тўғрисида шикоят қилади, чунки организмдаги модда алмашиниш жараёнлари бузилади, сийдикда заҳарли моддалар миқдори ортиб боради. қоннинг ишқорий кислотали муҳити бузилади.
Сув дунёвий модда алмашиниш жараёнининг асосидир. Сув молекуласининг босган йўлига назар ташласак, у қуйидагича:

  1. Океан сув юзасидан қуёш нури, иссиқлиги таъсирида сув молекуласи парга айланиб ер юзасидан неча минг метр баландликка кўтарилади;

  2. Юқорида, кўтарилган сув буғи паст ҳароратли баландлиқда бошқа молекулалар билан қўшилиб сув томчиларини пайдо қилади; сув томчилари шамол таъсирида бир неча юз км.га олиб кетилади, кейинчалик буғга айланган молекула яна юқорига кўтарилиб ёмғир томчилари билан қўшилиб, оғирлашиб ерга ёмғир ҳолатида ёғилади ва тушади;

  3. Тоғ ва тепаликлар бағрига ёққан ёмғир томчиларининг ҳаммаси қўшилиб ёмғир суви бўлиб ариқчаларда оқади;




  1. Ариқчалардан жониворлар (сигир, эчки, қўй, жайрон, кийик ва бошқалар) сувни ичади;

  2. Бир неча соат ўтгач ҳайвонлар томонидан ичилган сувлар сийдикка айланиб, сув молекуласи ерга тушади, охир пировардида у ўсимликлар иддизларига бориб уларни сув билан таъминлайди;

  3. Сув молекуласи дарахт танаси, шохларига ўтади ва охирида барг орқали буғга айланади;

  4. Буғга айланган сув молекуласи осмонга кўтарилиб, ёмғир томчилари сифатида ерга, дарёларга тушади;

  5. Дарёлар орқали сув денгаз ва океанларга оқади;

  6. Денгиз ва океанлар сатҳидан сув яна буғга айланиб сув молекулаларини пайдо қилади;

  7. Кўпинча сув молекулалари дўл, қор сифатида кўпроқ кисми тоғларга, озроғи эса ерга ёғади;

  8. Шимолий ҳудудларда қорлардан пайдо бўлган сув молекуласи кўпроқ миқдорда ёғиб ерга тушади.

Шундай қилиб сув молекуласининг доимо табиатда айланиб юриши ҳеч тўхтамайди ва шу тариқа ерда ҳаётни таъминлайди.
Энди бизнинг сайёрамиздаги сув ресурсларига эътибор берсак, аслида сув жуда кўп, ер юзининг қарийб 74%и ни сув қоплаган.
Умуман, сувнинг ҳажми 1473 млн км3, шунинг ичида дунё океанларида 1369 млн км3, қуруқлиқда 90 млн км3, га яқин (ер ости сувлари 12 минг км3), атмосфера ҳавоси таркибида 14 минг км3гача сув бор. Аммо ер шарининг аҳолиси учун жуда зарур бўлган чучук сувнинг муаммолари борган сари мураккаблашиб бормоқца. Энг асосий сабаблардан бири сув ресурсларидан етарли даражада оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмаганлигидадир. Унинг устига саноат корхоналарида бўлаётган сув сарфининг борган сари ортиб бориши, бу жумбоқни чуқурлаштираяпти. Жумладан, бир тонна пахта толасидан мато тўқиш ва олиш учун 15 м3 сув сарфланса, бир тона синтетик толани олиш учун 2590—5000 м3 сув сарфланади. Жуда кўп сув кимё саноатида, қора ва рангли металлургия маҳсулоти олишга сарфланади. Жумладан, бир тонна аммиак олиш учун 1000 м3 сув керак, бир тонна синтетик каучук олиш учун 2000 м3, бир тонна чўян ишлаб чиқишга 180—200 м3сув керак.
Аҳолини коммунал хизмати мақсадлари учун ҳам анчагина сув ишлатилади. Масалан, кичикроқшаҳарларда, кундалик физиологик талаб, ҳаво ҳарорати юқори бўлмаганда, оғир жисмоний меҳнат қилинмаган даврда 2,5—3 литр сув бир суткада катталар эҳтиёжи учун сарфланса, овқат пишириш учун ҳам 3—4 литр сув сарфланади, тананинг гигиенаси учун 30—40 литр, уй хоналарининг тозалигини сақлашга 10 литр, ҳожатхона учун 18—25, дарахтларни суғоришга 32—35 литр, умумий коммунал эҳтиёжига 20 литр, жами бир суткада бир киши учун 130—140 литр сув кетади. Катга шаҳарларда эса, 350—600 литр сув сарфланиши кузатилади, жумладан, Тошкент, Москва, Париж, Нью-Йорк, Вашингтон, Санкт-Петербург ва бошқа йирик шаҳарлар бунга мисолдир.
Ҳар бир инсон 70 ёшга кирганига қадар 64—77 м3 сувни истеъмол қилади. Бу тўғридан тўғри инсон организмига кирадиган сув. Жанубий, иссиқ иқлимли минтақаларда, айниқса, оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланса бир кунлик сув истеъмоли 10 литрга етиши мумкин.
Инсон организми тўғридан тўғри сув билан контактда бўлади, яъни танани ювганда, спорт билан шуғулланганда ва ҳоказо. Одатда юза сув ҳавзаларидаги чучук сув 99,35% Н20 ни ушласа, денгиз сувлари 96,5% Н20 ни ушлайди, қолган қисми минерал тузлардир.
Инсоннинг ҳаётий хўжалик фаолияти натижасида жуда кўп миқцорда сув ишлатилади, натижада катга миқцорда ҳаётий хўжалик чиқинди ифлос сувлари пайдо бўлади. Бундай чиқинди сувларнинг сув ҳавзаларига тушиши очиқ сув ҳавзаларининг санитария ва экологик ҳолатини ўзгартириб юборади ва турли юқумли касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
«Уорлдуотч» институтининг чоп эттирган журналида келтирилишича, ривожланаётган мамлакатларда 80% касалликларнинг тарқалиши аҳолининг ифлосланган сувни истеъмол қилиши билан боғлиқ экан. Сувнинг таркибидаги касал чақирувчи микроорганизмлар сабабли ҳар йили 25 млн. киши дунёдан кўз юмар экан. Одатда ариқ, канал ва дарёларда оқаётган зилол тоза сувларни оби ҳаёт бағишловчи суюқликлар деб аталади. Ҳозир жуда кўп кичик-кичик даре ва канал сувлари касаллик ва ўлим келтирувчи сув манбаларига айланмоқца.
Илмий адабиётларда келтирилишича, денгаз сувига тозаланмай ташланадиган саноат корхоналаридан чиқадитан чиқинди сувлар денгиз балиқ маҳсулотлари орқали одамларга зарар етказаётгани кузатилмоқда. Жумладан, минамата деб аталадиган касаллик одамларнинг марказий нерв системаси функциясини ишдан чиқариб оғир касалликка дучор қилмоқца, яъни ўша минтақада яшовчи японларнинг денгиз сувидан тутилган балиқларни ва крабларни овқат сифатида истеъмол қилиши оқибатида заҳарланиш туфайли касаллик пайдо бўлгани эътироф этилмоқда.
Ундан ташқари шолизорлардан денгизга тушган сугориш сувлари таркибидаги кадмий элементининг организмга тушиши «итай-итай» деб номланган касалликни келтириб чиқарганлиги бизга маълум. Кадмийнинг организмга кириши, суяк тўқималарида оғир жароҳатни чақиради. Улардан ташқари, сув манбаларининг суви орқали юқадиган қорин тифини, ичбуруқ касаллигини, онхоцеркоз ва бошқа касалликларни келтириб чиқариши хавотирлидир. Бундай касалликлардан ҳар йили 50—60 минг одам ўлади.
Ҳозирда аниқланишича, жаҳондаги ҳамма касалликларнинг 80%и сифатсиз сув орқали тарқалади.
Баъзи бир далилларга қараганда (Жаҳон соғлиқни сақлаш уюшмаси) йил давомида даре сувларига ташланадиган хўжалик ва саноат корхоналарининг чиқинди сувларининг миқдори 500 млрд. м3га етди.
«Уйғонинг» номли журналнинг 22 август 1997 йилда чоп этилган сонида келтирган далилларга қараганда 1993 йил давомида Америка Қўшма Штатларининг Висконсин штатида водопровод сувининг истеъмолидан сўнг 400000 киши касал бўлган, аниқланишича истеъмол қилинган «тоза» сувда хлорга нисбатан чидамли микроблар борлиги аниқланган. Шундай ҳолат Американинг Вашингтон, Нью-Йорк, Миссури штатларининг водопровод сувларида ҳам аникданган. Шундан кейин америкаликлар водопровод сувини қайнатиб ичадиган бўлганлар. Чучук сув муаммоси бутун жаҳонда бўлаётгани каби, Ўзбекистон шароитида ҳам аллақачонлар сезилиб боряпти. Бизга маълумки, Ўрта Осиё республикалари минтақасида суғориш системаси, гидромелиорация жараёнлари жуда тараққий этган. Шунинг учун ҳам кенг ер майдонларини суғориш учун Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё, Чирчиқ, Оҳангарон ва бошқа сув ҳавзаларидан фойдаланилади.
Амударё суви асосан Панж, Вахш, Қундуз, Кафирниган, Сурхондарё, Шеробод ва Туркманистон, Афғонистондан қўшиладиган даре сувларидан шаклланади ва унинг миқдори 78 км3, узунлиги 1440 км.
Сирдарё эса, асосан Норин, Қорадарё, Чирчиқ, Оҳангарон, Келес, Арис ва Фарғона водийсининг кичик даре сувлари билан шаклланган, сувининг миқцори 36 км3, Амударега нисбатан икки баробар кам, аммо узунлиги 2140 км.ни ташкил қилади.
Даре сувларини бошқариш мақсадида Ўзбекистон Респбликасида 53 та кичик, ўрта ва катта ҳажмдаги сув омборлари қурилган, улардаги сувнинг умумий ҳажми 16 км3. Республикада мўътадил умумий фойдаланиладиган сув миқцори 62—65 км3 бўлиб, шундан ярми — 36 км3и; жумладан, Амударёдан 25 км3, Сирдарёдан 11 км3 сув олинади, қолган сув, яъни 29 км3 сув кичик дарёлардан, ер ости ва коллектор дренаж сувларидан фойдаланилади.
Халқ хўжалигининг ҳамма тармоқларида ишлатиладиган сувни 100% деб олсак, шундан 85% қишлоқ хўжалигининг эҳтиёжи ва тараққиёти учун ишлатилади, 12%ни саноат корхоналари олади, коммунал хўжалиги 3%ни олади. Демак, асосий сувнинг истеъмоли қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун ва саноатни таъминлашга сарфланади.
Республика сув хўжалиги вазирлигининг далилларига қараганда дарёлардан сув олиш жараёни борган сари кўпаймоқца, мўлжалланган режага ҳеч тўғри келмайди. Жумладан, бир гектар ерга жадвал бўйича сарфланадиган сув миқцори 12,5 минг м3 тенг бўлса, аслида фойдаланаётган сув миқцори 13,5 минг м3тенг. Агар 1989 йили дарёлардан олинган сувнинг миқдори 53,7 млрд м3 бўлса, 1991 йилга келиб бу миқдор 55,4 млрд. м3 етди. Шундай қилиб сувни иқтисод қилиш ва ундан рационал фойдаланишга ҳали эришилгани йўқ. Ер ости сувларидан фойдаланиш ҳам тобора ортиб бормоқца. Асли унинг заҳираси 17,6 км3 бўлса, ер тагидан олинаётган сувнинг миқцори умумий миқдорнинг 54% ини ташкил қилмоқца. Шундан хўжалик ичимлик сувлари 3,2 км3.
Ҳар йили юза сув ҳавзаларига ташланадиган коллектор дренаж сувининг миқцори 23—25 млрд. м3. Шундан 5 млрд. м3 Амударега ташланса, 10 млрд. м3 дан кўпроғи Сирдарёга ташланмоқда, қолган 8—10 млрд. м3 сув кичик дарёларга, турли пастқамликларда пайдо бўлган шўр кўлларга оқизилмоқца, бундай ҳолат ўз-ўзидан маълумки, сувнинг минераллашувини оширишга, экологик, гигиеник сифатини ва тозалик кўрсаткичлари ёмонлашишига олиб боради.
Шунинг учун ҳам аҳолини кўпчилигининг тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўпинча ер ости сувлари ҳисобига тўғри келади. Бундай ер ости сувларининг заҳираси асосан республиканинг шарқий ва жанубий районларида жойлашган. Лекин республика ҳудудида ер ости сувларининг заҳирасини бир хилда эмаслиги, айниқса, Ўзбекистоннинг ғарбий районларида сувнинг етишмаслиги сезиларлидир. Жумладан, бундай ҳудудлар Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро вилоятларида, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларининг ғарбий минтақаларида ҳам бор.
Юқорида зикр қилинган ҳудудларнинг ер ости сувлари бундан 20—25 йиллар илгари ер ости сув манбаларига қўйилган талабларга жавоб берар эди. Ҳозирда, янги ерларнинг шиддат билан ўзлаштирилиши, сув ҳавзаларига қўшимча коллектор дренаж ҳамда шудгорларнинг суғорилгандан кейин пайдо бўладиган, саноат корхоналаридан чиқадиган чиқинди сувларни кўп миқцорда ташланиши ҳам ер ости сувларини, ҳам юза сув ҳавзаларининг сувлари минераллашишига олиб бормоқда.
Тошлоқ, Фарғона ва бошқа саноати ривожланган территориал минтақаларнинг ер ости сувларининг сифатини системали равищца кузатилиши натижаси шуни кўрсатдики, бу ҳудудлардаги сув энг ифлосланган, давлат стандартига тўғри келмайдиган сувга айланган. Тошлоқ ҳудудидаги грунт сувларининг юзаси нефт маҳсулотлари билан қопланганлиги аниқланди.
Сув ҳавзасидаги нефт қатлами 3 мм.ни ташкил қилади, бундай сувни ер остида тарқалиш майдони 10 кв км.га тенг бўлиб, артизиан қудуқ сувларининг ифлосланиш хавфини туғдирмоқца. Баъзи бир қудуқлар, ваҳолонки издан чиқиб бўдди.
Худди шунингдек, хавф янги Қўқон кимё заводи, Фарғона фурон бирикмалари ишлаб чиқиш заводи ҳудудларида ҳам кузатилмоқда. Кўриниб турибдики, саноат корхоналари жойлашган ҳудудларнинг ер ости сувларининг ифлосланиш хавфи тобора кучайиб бормоқца.
Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг келтирган далилларига қараганда, ҳозирги даврда юза сув ҳавзаларига 502 сув истеъмол қилувчи объектлардан чиқадиган ҳар хил моддалар билан ифлосланган чиқинди сувлар ташланмоқца, уларнинг бир йиллик ҳажми 6208 млн. м3га етди.
Мисол тариқасида шуни айтиш мумкинки, саноат корхоналарвда. ҳосил бўладиган чиқинди сувлар миқдори 300 млн. м3 бўлса, очиқ сув ҳавзаларига тозаланмай ташланадиган сувнинг миқдори 230 млн. м3 ни ташкил қилади.
Сув ҳавзаларига чиқинди сувлар билан гушадиган оғир, рангли металлар, фторидлар, феноллар, хлор, капролактам, ацетон, нефт маҳсулотлари ва бошқа ўзига хос специфик зарарли моддалар қора металлургия, кимё, нефтехимия саноат корхоналарига ва минерал ўтит ишлаб чиқувчи корхоналарга тегишлидир.
Аҳоли турар жойларини, канализация водопровод тармоқларининг кўпайиши, аҳолини иссиқ сув билан таъминлаш, газлаштиришнинг ҳар бир хонадонга етиб бориши ўз-ўзидан кундалик сув сарфини жон бошига кўпайиб боришига ва хўжалик чиқинди сувларининг ниҳоятда кўп микдорда пайдо бўлишига олиб келмоқца.
Очиқ сув ҳавзаларини, қолаверса кейинчалик ер ости сувларини, таркибий жиҳатдан ранг-баранг бўлган хўжалик чиқинди сувлари билан ифлосланиши ҳаммани ташвишга солмоқда.
Шаҳарларда хўжалик канализация чиқинди сувлари очиқ сув ҳавзаларини ифлослантирувчи асосий омиллардан бири. Сабаби, шаҳар водопровод сувининг 80%и хонадонларга берилади. Хонадонлардан чиқадиган чиқинди сувлар ўзи билан жуда кўп миқдордаги ноорганик ва органик моддаларни, биологик ифлосликларни, микроорганизмларни, вирусларни, гельминт тухумларини ташиб юради. Агар бундай чиқинди сув тозаланмай, чала тозаланиб, чала зарарсизлантириб сув ҳавзаларига ташланар экан.сув ҳавзалари издан чиқади, касал тарқатувчи манбага айланиб қолади. Кейинги вақтларда ҳаётда кир ювиш учун жуда кўп микдорда синтетик унсимон ювувчи моддалар ишлатилмоқца. Уларни тозалашга уриниш бефойда. Сабаби водопровод иншоотларида бундай моддаларни тозалаш имконияти йўқ.

Download 143 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling