1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


в) Бўлиш аъзолари хажми бўйича бир-бирини истисно килиши керак


Download 1.1 Mb.
bet11/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

в) Бўлиш аъзолари хажми бўйича бир-бирини истисно килиши керак. Бунинг учун улар бирга буйсуниш муносабатидаги тушунчалар бўлиши керак Агар "Бино" тушунчасини "Бир каватли бино" "Куп каватли бино", "Осмонупар бино" тушунчаларига булсак, хатогга йўл куйган буламиз. Чунки "Куп каватли бино" тушунчаси билан "осмонупар бино" тушунчаси аир-бирини хажми бўйича истисно килмайди.
г) Бўлиш узлуксиз холда амалга оширилиши, унда "сакраш" булмаслиги керак. Бунинг учун жинс тушунчага энг якин бўлган бир тартибдаги тур тушунчалар олинмоги лозим. Масалан, "Гап" тушунчасини "Оддий гап", " Эрганшаган кукшма гап", " Богланган кўшма гап" тушунчаларига ажратсак, булишдаги изчиллик йуколади. Бунда охирги иккита булиш аъзоси "Кушма гап" тушунчасининг турларидир. Демак "сакраш" ходисаси руй берган.
Классификация (туркумлаш) тушунчаларни булишнинг алохида туридир. Классификация предметларни маълум бир турларга (кичик синфларга еки айрим предметларга) ажратишдан иборат бўлиб, бунда хар бир тур бошкаларига нисбатан узининг аник ва катъий урнига эга. Классификация натижалари хар хил жадваллар, схемалар, графиклар, кодекслар ва шу кабиларда уз аксини топади.
Мантиқда сунъий ва табиий классификациялар фарк килинади. Сунъий классификация предметларнинг бирорта умумий белгисига кура амалга оширилади. Унга мисол қилиб кутубхонадаги китоблар каталогини курсатиш мумкин. Табиий классификацияни амалга ошириш учун булиш асоси қилиб предметларнинг бирорта мухим белгисини олиш керак. Ана шунинг учун хам упредметларнинг айрим мухим хоссалари хакида фикр юритиш, қонуний богланишларни аниклаш имконини беради. Бунга Менделеевнинг кимевий элементлар даврий системаси, Дарвиннинг жонли табиат предметлари классификацияси мисол була олади.
Классификацияда тушунчани булиш коидаларига амал килиш зарур.
Классификациялар нисбий тургун характерга эга. Улар аилишда ва кундалик турмушда узок йиллар давомида ишлатилади. Албатта билимларимизнинг тараккий этиши, янги билимларнинг вужудга келиши куп холларда классификацияларга тузатишлар киритишни баъзан эса бутунлай янгиси билан алмаштирилишини такоза этади. Шунга қарамасдан, классификация мавжуд билимларимизни системага солиш воситаси сифатида билишда узининг мухим ахамиятига эга бўлиб колади.
Тушунчаларни таърифлаш ( дефиниция)
Таърифлаш (еки дефиниция) тушунчанинг мазмунини очиб берадиган мантиқий амалдир. Таъриф аникланувчи ва аникловичи кисмлардан ташкил топади. Аникланувчи кисмни мазмуни очиб берилиши лозим бўлган тушунча, аникловчи кисмни эса аникланувчи тушунчанинг мазмунини очиб берувчи тушунчалар ташкил этади. Масалан, "Мантиқ тўғри тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фалсафий фандир" деган таърифда "Мантиқ" аникланувчи кисмни колганлари эса аникловчи кисмни хосил килади. Таърифлаш билишда куйидаги асосий вазифаларни хал килишда ердам беради:

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling