1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet40/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Статистик умумлаштириш


У туликсиз индукциянинг алохида бир тури бўлиб, илмий индукция сингари, хулоса чикаришда элиминация килиш усулига, яьни кераксиз холатларни мухокамадан чикариб ташлаш йўли билан керакли холатларни ажратиб олишга асосланади. У оммовий тусга эга, кенг куламда содир бўладиган ходисаларни ўрганишда куланилади. Масалан, у иктсодий ривожланиш курсатгичларини ўрганиш, туглиш ва улиш хакидаги маълумотларни туплаш, тахлил клиш ва шу каби холларда муваффакиятли куланилади.
Оммавий тусдаги ходисаларни ўрганиш тасодифий белгилар, уларнинг мавжуд ходисаларда такрорланиши, куламини аниклашга ёрдам беради ва шу тарика сабабий алокаларни урнатишни осонлаштиради.

АНАЛОГИЯ


Аналогия (грек. – мослик, ўхшашлик) бевосита хулоса чикаришнинг бир туридир. Дедуктив хулоса чикаришда фикр умумийликдан хусусийликка қараб, индукцияда хусусийликдан умумийликка қараб харакатланса, аналогияда эса бир хусусий холатдан бошка хусусий холатга лараб харакатланади.
Аналогияда передмендларнинг ухшаш хоссаларига асосланиб хулоса чикарилади. Табиат ва жамиятда объектив турли-туманлик билан бир каторда, объектив ухшашлик хам мавжуддир. Улар инсон онгида уз ифодасини топади. Объектив раелликнинг утрли сохаларга оид қонун ва коидалар тузулиши жихатидан ухшаш булса, улар акс эттирган вокеаликдан турли нарса ва ходисалар хам маълум маънода ухшаш бўлади.
Аналогия бўйича хулоса чикариш объектив реалликнинг чексиз куринишлари хамда унда мавжуд бўлган турли системаларнинг хоссалари, муносабатлари структураларидаги ухшашликларга асосланади. Масалан, сайёралар, давлвтлар, ижтимоий тузумлар мохиятида ухшашлик бор. Билишда мухим ва номухим хоссалар ухшашлиги асосида аналогия бўйича хулоса чикарилади.
Аналогия воситасида бир предметдан (моделдан) бошка предметга (прототипга) ахборат ўтказилади. Хулоса асослари моделга, хулоса прототипга тааллукли бўлади. Масалан, кадимги грекларнинг «Дедал ва Икар» афсонасида айтилишича, ота ва бола кулликдан озод бўлиши учун ўзларига канот ясашади ва учиб кетишади. Бунда хулоса чиариш куйидаги куринишда бўлади:
Куш тирик мавжудод, унинг каноти бор, у учади.
Инсон хам тирик мавжудод, унинг каноти йўк, у учмайди.
Инсоннинг хам каноти булса, у, эхтимол учади.
Аналогия бўйича хулоса чикариш бошка хулоса чикаришлар каби асослардан, хулосадан ва асослар ўртасидаги мантиқий алокадан иборатдир. Унинг хулосаси эхтимолий шаклда бўлиб, кейинги текширишлрни талаб килади. Аник асослардан баъзан аник, баъзан эхтимолий хулоса чикади.
Аналогия узининг объектив асосига эга. Булар пердментлар, уларннинг хоссалари ўртасидаги алокалар ва муносабатлардир.
Хусусиятлар аналогияси ва муносабатлар аналогияси.
Моделдан прототипга утказилаётган ахборотнинг табиатига кура аналогиянинг икки тури фаркланади: хусусиятлар аналогияси ва муносабатлар аналогияси.
Хусусиятлар аналогиясида икки якка предметёки бир турдаги икки предметлар синфи ухшаш белгиларига кура узаро таккосланади. Ухшаш белгиларга асосланиб, бирида мавжуд бўлган белгининг бошкасида хам бўлиши мумкинлиги хакида хулоса чикарилади. Масалан, Ер ва Куёш катор мухим хоссаларига кура ухшашдир, яъни улар бир сайёралар тизимига кирувчи осмон жисмларидир, иккиси хам харакатда, кимёвий таркиби хам ухшаш. Ана шу ухшашликларга асосланиб олимлар Куёшда топилган янги элемент-гелий Ерда хам булса керак, деган хулосага келганлар. Аналогия йўли билан чикарилган бу зулосанинг чинлиги куп утмай тасдикланди – Ерда хам гелий элементи топилди.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling