1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


) тушунчада акс этувчи предметнинг мухим белгиларини курсатади, 2)Тушунчани ифода килувчи сузнинг (термининг) маъносини очиб беради


Download 1.1 Mb.
bet12/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

1) тушунчада акс этувчи предметнинг мухим белгиларини курсатади, 2)Тушунчани ифода килувчи сузнинг (термининг) маъносини очиб беради,
3) термин хосил килишга имкорн беради. Юкоридаги вазифалардан кайси бирининг хал килинишига қараб номинал ва реал таърифлар фарк килинади.
Номинал таърифлар ердамида предметни тасвирловчи мураккаб ифодалар янги термин билан алмаштирилади хамда унинг маъноси аникланади. Масалан "Мантиқ гркча Логос" сузидан олинган бўлиб, тушунча фикр, суз, қонуният каби маъноларга эга" десак, мантиқ тушунчасига номинал таъриф берган буламиз. "Тил белгиларини ўрганувчи фан семиотикадир " деган таъриф хам номинал таърифга мисолдир.
Реал търифда предметнинг мухим белгиси аникланади. Масалан, "Атом модданинг ядро ва электронлардан ташкил топган заррачасидир" деган таъриф реал таърифдир.
Реал таъриф аник ва ноаник куринишларда бўлиши мумкин. Аник реал таъриф предметларнинг мухим белгиларини тўғридан-тўғри курсатиб беради. Ноаник реал таърифда эса тушунчанинг мазмуни ердамчи воситалар оркали очиб берилади. Масалан, укиган парчамизда нотаниш терминлар учраб колганда, унинг маъносини лугатдан фойдаланмасдан бошка сузларнинг маъносига қараб аниклашимиз мумкин. Аник реал таърифнинг иккита асосий тури мавжуд: 1) якин жинси ва тур белгисини курсатиш оркали таърифлаш, 2) генетик таъриф.
Якин жинси ва тур белгисини курсатиш оркали таърифлаш реал таърифнинг энг куп ишлатиладиган тури бўлиб, у иккита боскичдан ташкил топади. Биринчи боскичда аникланувчи тушунчанинг якин жинси топилади. Шу тарик унинг мазмуни кисман очиб берилади. Иккинчи боскичда аникланувчи тушунчанинг шу жинсга кирувчи бошка тур тушунчалардан фарки аникланади, яъни унинг тур белгси курсатилади. Шу тарика маскур тушунча мазмунинингн колган кисми очиб берилади. Масалан, бизнинг олдимизда "Метофора" тушунчасининг мазмунини аниклаш ващзифаси турибди, деяйлик. Бунда аввал аникланувчи тушунчанинг якин жинси топилади: у "суз" тушунчасидир. "Метофора суздир" дейиш билан "Суз" тушунчаси мазмунида фикр килинадиган мухим белгиларнинг метафорага хам тегишли эканлигини курсатамиз, яъни метафора тушунчаси мазмунини ташкил этувчи умумий белгиларни аниклаймиз. Кучирма маънода ишлатилиши эса, метафора сифатида ишлатилаетган сзнинг тур белгиси, яъни индувидуал белгиси хисобланади. Бу тур белгини якин жинсга кушиб Метафора кучирма маънода ишлатиладиган суздир" деган тула таъриф хосил киламиз. Шу тарика энг киска йўл билан яъни якин жинси ва тур белгисини курсатиш билан тушунчанинг мазмунини аниклаймиз.
Генетик таърифда аникланувчи тушунчанинг мазмуни у ифодалан гап предметнинг келиб чикишини курсатиш оркали очиб берилади. Масалан "Оксид металларнинг кислород билан реакцияга киришиши натижасида хосил бўлган кимевий бирикмадир" деган таъриф генетик таърифга мисолдир. Бу таърифнинг мантиқий структураси якин жинси ва тур белгисини курсатиш оркали таърифлаш билан бир хилдир.
Таърифлаш маълум коидаларга риоя килишни талаб этади. Улар куйидагилардан иборат:
а) таъриф кенг хажмли бўлиши керак, яъни аникланувчи тушунча хажми билан аникловчи тушунчалар хажмлари йигиндиси тенг бўлиши керак. Бу коида бузилса таъриф ё хаддан ташкари кенг, ё хаддан ташкари тор бўлиб колади. Масалан: "Мантиқ тафаккурни ўрганувчи фандир" - хаддан ташкари кенг, Мантиқ исботлаш структурасини ўрганувчи фандир" - хаддан ташкари тор таърифдир.
б) Тариф аник бўлиши керак. Бунинг учун образли иборалар, мазмуни ноаник сузлар ишлатилмаслиги лозим. Масалан "Хаел - учкур от", "Давлат дуневий рухнинг сиесий жихатдан намоен бўлишидир" (Гегель) деган таърифларда бу коида талаблари бузиолган. Уларда маъно булсада тушунчанинг мазмуни аник очиб берилган эмас.
в) Тариф айлана шаклида бўлиб колмаслиги керак. Тариф беришда аникловчи тушунчанинг мазмуни аниклаш учун аникланувчи тушунчанинг узига мурожаат этилса, тарифда айлана хосил бўлади. Масалан, " Мантиқ тўғри фикрлаш хакидаги фандир" дейилганда тарифда айлана вужудга келади. Чунки, " Тўғри фикрлаш нима?", деган саволга " У мантиқ қонун коидаларига риоя килган холда фикрлашдир", деб жавоб беришга тўғри келади. яъни "мантиқ" тушунчасига мурожаат килинади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling