А) 1-2 дақиқада. Б) 5-10 дақиқада.
В) 1соатда. Г) 1 суткада.
8-савол. ОИВ билан касбий мулоқат деганда нимани тушунасиз?
А) ОИВ инфекцияли беморни даволаганда.
Б) ОИВ инфекцияли шахс билан бир шприцдан фойдаланганда.
В) Хизмат вазифасини бажараётганда қон ва бошқа биологик суюқликларнинг тери остига, шиллиқ қаватга ёки жароҳатланган терига тушиб мулоқатда бўлиш.
Г) Барчаси тўғри.
9-савол. ОИВ/ОИТС касаллигини юқтирмаслик учун нима қилиш керак?
А) Жинсий алоқада бўлганда ҳимоя воситасини қўллаш.
Б) Соч ва соқолни олдирганда ўз шахсий воситасини ишлатиш.
В) Шахсий гигиенага қаттиқ риоя қилиш.
Г) Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тасодифий жинсий алоқалардан сақланиш, игна орқали гиёҳванд моддаларни қабул қилмаслик, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш.
10-савол. ОИВ/ОИТС касаллигини юққан-юқмаганлигини қайси тиббий муассаса аниқлаб беради?
А) Худудий поликлиника. Б) Тери-таносил касалликлари дисрансери. В) ОИТСга қарши курашиш маркази лабораторияси ва туманлараро ОИТС диагностика лабораториялари.
Г) Барча тиббиёт муассасалари.
11-савол. Вирус таркибидаги РНК ни ДНК га айланиши қайси фермент ёрдамида амалга оширилади?
А) Лидаза. Б) Транскриптаза. В) Фосфотаза. Г) Глюкоза.
12-савол. ОИВ инфекцияси аниқланган ҳомиладор аёлга ҳомиладорликнинг нечанчи хафталигида планли кесар кесиш усули қўлланилади?
А) 32 хафталикда. Б) 34 хафталикда.
В) 36 хафталикда. Г) 38 хафталикда.
13-савол: Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2014 йил 7 май 2581-сон билан Давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2014 йил 23-апрелдаги 7-сон буйруғида улар ишлаши ман этилган касбларни аниқланг!
Do'stlaringiz bilan baham: |