Г) Барча жавоб тўғри.
7-савол. “ОИВ касаллигининг олдини олиш тўғрисида” ги қонуннинг қайси боб ва қайси моддасида ОИВни юқтириб олганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган?
А) 1- боб 1 моддасида. Б) 2-боб 4 моддасида.
В) 3-боб 16 моддасида. Г) 4-боб 19 моддасида.
8-савол. ОИВнинг энг хатарли хусусияти нимадан иборат?
А) Вируснинг антиген структураси ўзгарувчанлиги. Б) Ташқи муҳитга чидамлилиги. В) Юқиш хавфи юқорилиги. Г) Барчаси тўғри.
9-савол. Серодискордант жуфтлик деганда нимани тушунасиз ?
А) Жуфтликнинг биттаси ОИВ статусига эга. Б) Эри ва хотини ОИВ статусига эга.
В) Она ва бола ОИВ статусига эга бўлса. Г) Ака укалар ОИВ статусига эга бўлса.
10-савол. ОИВ инфекциясининг нечта клиник даражаси бор?
А) 2 клиник даражадан иборат. Б) 3 клиник даражадан иборат. В) 4 клиник даражадан иборат. Г) 5 клиник даражадан иборат.
11-савол. Стигма тушунчасини таърифлаб беринг?
А) Ҳамма ҳурмат қиладиган киши. Б) Барчани ҳурмат қиладиган киши.
В) ОИВ юқтириб олган шахс ҳақидаги маълумотлар.
Г) ОИВ/ОИТС га чалинган инсонларни ижтимоий жиҳатдан камситиш.
12-савол. Туғруқ бўлимига мурожаат этган ҳомиладор аёлнинг ҳомиладорлик варақаси (обменный лист) бўлмаганда нима қилиш керак?
А) Аёл қабул қилинмайди. Б) Ҳомиладорлик варақаси сўралмайди.
В) Экспресс-тестда ОИВга текширувдан ўтказилади.
Г) Ҳомиладор аёл тўғридан-тўғри қабул қилинади.
13-савол. АРВ терапиянинг мақсади нима?
А) Вирусни бутунлай йўқотиш.
Б) Беморнинг умрини узайтириш, оила аъзоларига юқиш хавфини камайтириш, иккиламчи касалликларни олдини олиш, вирус юкламасини камайтириб туриш. В) Вирус юкламасини ошириш. Г) Ҳаммаси тўғри.
14-савол: Психологик ва ижтимоий ёрдам хонасининг фаолияти нимадан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |