1-топшириқ. Гидрологик карталарни тузиш


Топшириқни бажариш тартиби


Download 209.56 Kb.
bet3/5
Sana10.03.2023
Hajmi209.56 Kb.
#1258079
1   2   3   4   5
Bog'liq
AMALIY 7

Топшириқни бажариш тартиби
1. Ҳудуднинг табиий географик хусусиятларини ва дарёлар оқим режимини жойнинг бошқа табиий тармоқлари (иқлим, рельеф, тупроқ ва ўсимликлар қоплами) билан боғлиқлигини аниқлаш мақсадида ўрга-ниб чиқиш.
2. Гидрологик кўрсаткичлар хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳодиса учун картографик тасвирлаш усулларини танлаш. Битта картада бир нечта кўрсаткичларни комплекс тасвирлаш йўлларини ишлаб чиқиш.
3. Чизиқли белгилар ва бир жойга тегишли диаграммалар усуллари учун картанинг масштабидан ва ҳодисанинг ҳудудудда ўзгаришини ҳамда унинг картада ўқилишини ҳисобга олган ҳолда, шартли белгилар шкаласини ишлаб чиқиш.
4. Тенг чизиқлар усулини қўллашда қуйидагиларга эътибор қаратилади:
- жой рельефи хусусиятларидан ва ҳудудда ёғин миқдори тарқали-шидан келиб чиқиб, бир хил дарё режимли районларни ажратиш. Районларни ажратиш хусусиятлари: жой абсолют отметкалари, тоғ тиз-малари йўналиши, ёнбағир нишаблиги, дарё тармоқлари зичлиги ва бошқалар;
- картографик асосга кузатиш пунктларига қараб, аниқланган сув режими кўрсаткичларини тушириш. Бунда “Гидрологик станциялар жойлашиши” ва “Дарёлар режими кўрсаткичлари жадвали”дан фойдала-ниш тавсия этилади;
- ажратилган ҳар бир районда мавжуд бўлган барча кузатиш пунктларида гидрологик хусусиятлар ва сув тўплаш ҳавзалари баланд-лиги орасидаги боғлиқлик графигини тузиш;
- тузилган графикдан фойдаланиб, гидрологик хусусиятлар ва сув тўплаш ҳавзалари баландлиги бир хил бўлган районлар чегарасини аниқлаштириш;
- изолиниялар шкаласини картанинг масштаби ва пунктлар ораси-даги гидрологик хусусиятларнинг ўзгаришига қараб ишлаб чиқиш;
- ҳар бир район учун гидрологик хусусиятлар ва боғлиқлик графиги бўйича ўтказилган изолиниялар ҳолатига тўғри келадиган нуқта (жой) баландлигини аниқлаш;
- дарёлар режими изолинияларини рельеф горизонталларига мос келадиган равишда ажратилган районларда ўтказиш, изолиниялар ҳола-тини баландлик горизонталларига мослаш;
- асосий тоғ тизмаларининг йўналишига қараб, мос келадиган изо-линияларни бир-бири билан туташтириш;
- изолиниялар орасини бўяш; бунда бўёқлар қуюқлашишини гид-рологик хусусиятларнинг ўсиб бориши билан боғлаш;
5. Картанинг легендасини ва унинг авторлик оригиналини гидро-логик карталар учун қабул қилинган шартли белгиларда жиҳозлаш.
Фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхатини тузиш.



Download 209.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling