1-топширик узлуксиз кузатиш
Download 148.56 Kb.
|
Bobir Ibraximov MMT 95-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Даврий кузатиш
- Бир йўла кузатиш
- Ёппасига кузатиш
- Анкета орқали кузатиш
- Монографик тасвирлаш
1-ТОПШИРИК Узлуксиз кузатишда воқеа (ҳодиса) содир бўлиши биланоқ, яъни ўша дамнинг ўзида қайд қилинади. Масалан, туғилиш,ўлиш, никоҳдан ўтиш ва ажралишларни фуқаролик ҳолатини қайд қилиш органлари ва қишлоқ йиғинларида қайд қилиш, яратилган маҳсулотларни бошланғич ҳужжатларда ҳисобга олиш, ишчи ва ходимларнинг ишга чиқишини табел Даврий кузатиш деганда воқеа содир бўлгандан сўнг маълум вақт ўтганда уни қайд қилиш ва кузатишларни тенг вақт оралиғида такрорлаб туриш тушунилади. Масалан, ҳар ўн йилда аҳоли рўйхатини ўтказиш, талабалар ўзлаштириш даражасини хар ярим йилда рейтинг баллари орқали баҳолаш. Бир йўла кузатиш қандайдир масалани ечиш мақсадида зарурат туғилган ҳолларда турлича муддатларда қайта амалга оширилиб турилади. Бундай кузатишга уй-жой фонди рўйхати, кўп йиллик мевали дарахтлар рўйхати, табиий офат натижасида кўрилган зарарларни баҳолаш ишлари мисол бўла олади. Ўрганилаѐтган тўплам бирликларини ўз ичига қамраб олишига қараб, статистик кузатиш ѐппасига кузатиш ва қисман кузатишга ажралади. Ёппасига кузатишда тўпламнинг барча бирликлари ҳақидаги зарурий маълумотлар тўпланади. Статистик ҳисобот шу тарзда ташкил этилади. Уни барча хўжалик юритувчи субъектлар тузади ва статистика ташкилотларига тақдим этади. Аҳоли рўйхати, экин майдонларининг якуний ҳисоби, чорва рўйхатлари ҳам ѐппасига кузатишга мисол бўла олади. Ёппасига кузатиш, айниқса, аҳоли рўйхати ва бошқа рўйхатлар бир вақтда мамлакатнинг барча удудларида бир вақтда, қисқа муддатда амалга оширилади. Шу боис уларнинг дастури содда ва ихчам бўлиши керак акс ҳолда кузатишлар кўп куч ва маблағ талаб қилади. Статистикада қисман кузатишнинг қуйидаги турлари мавжуд: а) анкета (саволнома) орқали кузатиш; б) асосий массивни кузатиш; в) монографик тасвирлаш; г) танланма кузатиш. Анкета орқали кузатиш – тўлдирилиши ихтиѐрий бўлган савол- нома тузиб, кузатилувчи субъектларга тарқатиш йўли билан маълумотлар тўплаш. Асосий массивни кузатиш – бу тўпламда асосий ўринни эгаллаган бирликлар ҳақидагина маълумотлар тўплаш, қолганларини эса борга олмаслик. Монографик тасвирлаш–типик ҳодисаларни ҳар тарафлама таърифловчи маълумотларни тўплаш. Танланма кузатиш – бош тўпламдан унинг ички боғланишларини акс эттирувчи қисмини танлаб маълумот тўплаш. Download 148.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling