148. Товарларга нисбатан қўйиладиган эстетик талаблар нимани тавсифлайди?
А. Буюмнинг маълум вақт давомида ёки ишлаб бериши давомида ўз функцияларини бажариши ва буюмнинг бузилмасдан ишлаши, узоқ муддат ишлаши, таъмирлашга яроқлилигини ва сақланувчанлигини кўзда тутади.
Б. Буюмнинг унга хос бўлган асосий, қўшимча ва ёрдамчи функцияларни самарали бажариш имконияти
В. Буюмнинг ижтимоий-зарур эхтиёжларга мувофиқлиги, ахолининг турли гуруҳлари учун ахамиятлилиги
Г. *Буюмнинг чиройлилиги ва бадиий ифодаланганлиги, унинг стил ва модага мувофиқлиги, шаклининг рационаллиги ва ишлаб чиқарилишининг мукаммалллиги
149. Товарларга нисбатан қўйиладиган хавфсизлик талаблари нимани тавсифлайди?
А. Буюмнинг унга хос бўлган асосий, қўшимча ва ёрдамчи функцияларни самарали бажариш имконияти
Б. *Товарлардан фойдаланишда (истеъмол қилишда) биологик, механик, ёнғин ва бошқа турдаги хавфсизликларни таъминлаш
В. Буюмдан фойдаланишнинг гигиениклиги, қулайлиги ва шинамлилиги (комфорт)
Г. Товарлардан фойдаланиш ва уларни истеъмол қилишда атроф мухитга зарарли таъсирни камайтириш зарурияти
150. Товарларга нисбатан қўйиладиган иқтисодий талаблар нимани тавсифлайди?
А. Буюмнинг унга хос бўлган асосий, қўшимча ва ёрдамчи функцияларни самарали бажариш имконияти
Б. Буюмнинг ижтимоий-зарур эхтиёжларга мувофиқлиги, ахолининг турли гуруҳлари учун ахамиятлилиги
В. *Буюмларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишда минимал харажатлар бўлишини
Г. Товарлардан фойдаланиш ва уларни истеъмол қилишда атроф мухитга зарарли таъсирни камайтириш зарурияти
151. Махсулот сифатини қандай омиллар тавсифлайди?
А.*Сифатни шакллантирувчи, рағбатлантирувчи ва сақланишини таъминловчи омиллар
Б. Таснифловчи, комплектловчи, табақалаштирувчи омиллар
В. Гуруҳловчи, тизимлаштирувчи, ўлчовчи омиллар
Г. Моделлаштирувчи, прогнозлаштирувчи, режалаштирувчи омиллар
152. Ҳар қандай махсулотнинг хаёт цикли (яшаш даври) қандай босқичлардан иборат бўлади?
А. Сақлаш, тамғалаш, ўраш, ташиш
Б. *Тадқиқот, лойихалаштириш, конструкциялаштириш, тайёрлаш, муомала, сотиш, истеъмол ёки фойдаланиш
В. Стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология
Г. Моделлаштириш, прогнозлаштириш, режалаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |