1. Қуйидагилар
Download 235.09 Kb.
|
68-сон 31.01.2018 й (2)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2018 йил 31 январь, 68-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январдаги 68-сон қарорига 1-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини, фаолияти ва ҳисобдорлигини ташкил этиш тартибини, шунингдек, Инспекция раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди. 2. Инспекция давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ҳамда тадбирлар бажарилишини давлат томонидан назорат қилиш вазифаларини амалга оширади. 3. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади. 4. Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарорига мувофиқ амалга оширади. 5. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади. 6. Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. 7. Инспекция, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳри ва бланкаларига, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисобрақамлари, банк ҳисобрақамлари, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади. 8. Инспекциянинг расмий номи: а) давлат тилида: тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, қисқартмаси — «Ўздавкарантин» инспекцияси; б) инглиз тилида: тўлиқ — The State plants quarantine Inspection under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси — «Uzstatequaratine» Inspection; в) рус тилида: тўлиқ — Государственная инспекция по карантину растений при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартмаси — Инспекция «Узгоскарантин». 2-боб. Инспекция тузилмаси 9. Инспекция таркибига қуйидагилар киради: марказий аппарат; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари; Ўсимликлар карантини илмий маркази. Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекциялари ва бошқа бўлинмалар ўсимликлар карантини давлат хизматининг ягона марказий тизимини ташкил қилади. 3-боб. Инспекциянинг вазифалари ва функциялари 1-§ Инспекциянинг вазифалари ва функциялари 10. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади: 1) ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, бу борадаги қонунчилик амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш; 2) ташқи ва ички ўсимликлар карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга ошириш; 3) иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилиш; 4) карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш; 5) қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш; 6) ўсимликлар карантини соҳасида илмий, методик ва таълим имкониятларини кенг ривожлантириш, илмий-тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар натижаларининг фитосанитария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш; 7) халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, карантин хизмати фаолиятига замонавий хорижий технологиялар ва иш услубларини жорий этиш; 8) кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбарлар ва мутахассислар, шу жумладан идоравий мансуб тузилмаларнинг ишлаш шакллари ва усулларини такомиллаштириш, юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича уларнинг масъулиятини ошириш. 11. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: 1) ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, бу борадаги қонунчилик амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида: Вазирлар Маҳкамасига ўсимликлар карантини соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритишга қаратилган таклифларни, ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўсимликлар карантини соҳасига оид давлат дастурларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш учун киритади; ўз ваколати доирасида буйруқлар қабул қилади, юридик ва жисмоний шахслар бажариши мажбурий бўлган йўриқномалар, карантин қоидалари ва фитосанитария талабларини белгиланган тартибда тасдиқлайди ҳамда уларни ташкилотлар ва фуқароларга етказади; жисмоний ва юридик шахсларнинг ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, шу жумладан карантини қоидалари, шунингдек, фитосанитария талабларининг бажарилишини давлат томонидан назорат қилинишини таъминлайди; республика ҳудудида ўсимликлар карантини бўйича тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши бўйича давлат назоратини амалга оширади; ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро конвенциялар ва бошқа давлатлар билан тузилган шартномалардан келиб чиқадиган тадбирлар ўтказилиши бўйича давлат назоратини амалга оширади; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштиради; 2) ўсимликлар ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга ошириш, карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилиш, карантин ва бошқа хавфли зараркунандаларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилиш соҳасида: жисмоний ва юридик шахсларнинг карантин ҳамда бошқа ўта хавфли зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирларини белгиланган муддатларда бажариши бўйича давлат назоратини амалга оширади; хорижий давлатлардан уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хомашёси ва бошқа ўсимлик маҳсулотлари ҳамда халқ истеъмол товарлари олиб кириладиган чегара масканларини белгилайди; республикага хорижий давлатлардан уруғлар, ўсимликлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотлари етказиб бериш ёки республика ҳудуди орқали ташиш учун савдо шартномаларига (контрактларига) ўсимликлар карантини давлат хизмати талабларининг киритилишини назорат қилади; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат текширувларини белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади, шунингдек, карантин тусидаги фавқулодда вазиятларда бошқа давлатлар ҳудудида ўтказиладиган хизмат текширувларида иштирок этади; зарур бўлганда, хорижий давлатлардан катта миқдорда уруғлар, ўсимликлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотлари сотиб олинган ҳолларда ушбу давлатларда қишлоқ хўжалиги экинлари ва кўчатларнинг фитосанитария ҳолатини ўрганиш учун фитосанитария назорати мутахассисларини юборади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси учун ўсимликлар карантинида бўлган зарарли организмлар рўйхатини тасдиқлайди; Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан киритилиши мумкин бўлмаган ўсимликларнинг экиш материаллари, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар ва уларнинг ҳудудлари рўйхатини тасдиқлайди; Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлайди; фитосанитар сертификати ва карантин рухсатномасини беради; олиб кириладиган ва жўнатиладиган, карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар ташувчилари бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар турлари, уруғликлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни карантин текширувини ҳамда лаборатория экспертизасидан ўтказади; ўсимликлар ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни белгиланган тартибда лаборатория экспертизасидан ўтказади; уруғликлар, ўсимликлар, ўсимлик хомашёси, бошқа ўсимлик маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарларини мамлакат ичида ташиш, экспорт қилиш учун олиб чиқишнинг карантин қоидалари ҳамда улардан фойдаланиш шартларини тасдиқлайди; зарур бўлганда, юридик ва жисмоний шахсларга карантиндаги зарарли организмларга қарши курашишда ёрдам бериш учун ихтисослаштирилган фумигация отрядларини тузади; республика ҳудудларини карантин бўйича ҳудудларга ва микроҳудудларга ажратади; маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш (уни бекор қилиш) тўғрисида тавсияномалар киритади; 3) қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида: бошқа давлатлардан ўсимлик маҳсулотлари ва ўсимликлар ўсимликлар карантини назоратидаги бошқа материалларни олиб кириш шартлари, бундай маҳсулотларни мамлакат ичида, шу жумладан карантин назоратида деб эълон қилинган ҳудудлардан ташиш шартлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш жараёнларига қўйиладиган шартларни ишлаб чиқади; ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни соғломлаштириш, шунингдек, бошқа давлатлар ҳамда карантин назоратида деб эълон қилинган ҳудудлардан келадиган транспорт воситаларини зарарсизлантиришни ташкил этади; карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва бошқа экинлар, ўсимлик маҳсулотлари сақланадиган ва қайта ишланадиган жойларда назорат текширувларини ўтказади; 4) ўсимликлар карантини соҳасида илмий, методик ва таълим имкониятларини кенг ривожлантириш, илмий-тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар натижаларининг фитосанитария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш соҳасида: карантиндаги зарарли организмларнинг биоэкологик хусусиятларини ўрганиш ва уларга қарши курашиш самарадорлиги бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади; истеъдодли ёш олимлар, магистрлар, доктарантларнинг ўсимликлар карантини бўйича илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилади; илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича самарали тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни жорий қилади, шунингдек, аҳолини карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш тадбирлари билан тизимли таништириш ишларини амалга оширади; ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларнинг яширин зарарланганини карантин кўригидан, лаборатория экспертизасидан ўтказади ва аниқлайди ҳамда зарарсизлантириш услубларини ишлаб чиқади; республика ҳудудида мавжуд бўлмаган ва чекланган даражада тарқалган зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ҳамда бегона ўтларнинг турлари ва биоэкологиясини ўрганади; 5) халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, карантин хизмати фаолиятига замонавий хорижий технологиялар ва иш усулларини жорий этиш, халқаро муносабатларни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш соҳасида; фитосанитария хавфсизлиги, ўсимликлар карантини соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича халқаро ташкилотлар, конференциялар ва семинарлар ишида иштирок этади; хорижий давлатларнинг тегишли миллий идоралари билан ўсимликлар карантини ва фитосанитария хавфсизлиги тўғрисида зарур ахборот алмашади; хорижий давлатлар карантин хизматларини Ўзбекистон Республикасига юборилган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария карантин талабларига мос келмаслиги ҳақида хабардор қилади; миллий ташкилотларни ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ва ўсимликлар карантини бўйича хорижий давлатлар органлари томонидан уларга нисбатан белгиланган чекловлар тўғрисида хабардор қилади; ўсимликлар карантини соҳасида хорижий давлатларнинг тегишли идоралари билан халқаро шартномалар тузиш ва уларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этади; Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг хорижий давлатлар карантин фитосанитария талабларига мос келмаган ҳолатларда текширувлар ўтказади; халқаро ташкилотлар доирасида ўсимликлар карантини бўйича республика манфаатларини ифода этади; 6) кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбарлар ва мутахассислар, шу жумладан идоравий мансуб тузилмаларнинг ишлаш шакллари ва услубларини такомиллаштириш, юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича уларнинг масъулиятини ошириш соҳасида: кадрларни тизимли асосда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилади, ўсимликлар карантини давлат хизмати тизими раҳбарлари ва мутахассисларининг ишлаш шакллари ҳамда услубларини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади; ходимларнинг карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича касб даражасини мунтазам оширишга қаратилган тизимли ишлар бажарилишини таъминлайди; илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибани, инновацион услублар, карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш воситалари ҳамда усулларини тарғиб қилиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш, аҳоли ўртасида карантин объектлар тўғрисидаги билимни оммалаштириш ишларини ташкил этади. 2-§ Инспекция марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари 12. Қуйидагилар Инспекция марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади: ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази билан биргаликда Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш; ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш, ушбу йўналишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш; ўсимликлар карантини соҳасида илмий, методологик ва таълим имкониятларини ҳар томонлама кенгайтириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фитосанитария амалиётига фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари, инновацион ишланмалар жорий этилишини мувофиқлаштириш; халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ўсимликлар карантини соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, карантин хизмати фаолиятига илғор технологиялар ҳамда иш услубларини жорий этиш; Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармасига маблағлар келиб тушиши ва сарфланишини таҳлил қилиш ҳамда ҳисобга олиш; идоравий мансуб бўлинмаларнинг ривожланишига кўмаклашиш ва уларни ривожлантириш истиқболларини белгилаш. 13. Инспекция марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: Инспекция фаолияти ва унинг раҳбариятини ташкилий ҳамда таҳлилий ахборот билан таъминлайди; ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларининг кириб келиши, тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, уларга қарши курашиш тадбирларини ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш бўйича комплекс тизимни яратишга қаратилган чораларни кўради; карантин лаборатория ишини ташкил қилади, республикада бундай лабораториялар тармоғини шакллантириш чораларини кўради; экология ва табиатни муҳофаза қилиш, санитария назорати органлари билан биргаликда ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишнинг инновацион, самарали ва илғор усуллари, ўсимликлар карантини соҳасидаги долзарб ютуқлар тарғиб қилинишини ўрганади, уларнинг қўлланилишини назорат қилади; ўсимликлар карантини давлат хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш усулларини жорий қилади; халқаро ҳамкорлик, халқаро муносабатлар ўрнатиш ва уларни ривожлантириш соҳасида Инспекция фаолиятини таъминлайди; марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорларини бажариши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди; ўсимликлар карантини давлат хизмати тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади, уларнинг мунтазам такомиллаштирилиши ва янгиланишини таъминлайди; Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарининг буйруқлари ҳамда фармойишларини ўз ваколати доирасида амалга оширади; карантин рухсатномасини беради; тадбиркорлик субъектларига Инспекция томонидан амалга ошириладиган рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш бўйича ахборот, услубий, ташкилий ҳамда маслаҳат ёрдамини кўрсатади; Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларни сифатли ҳамда ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади; Инспекция фаолиятини, жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш соҳасида ҳуқуқий таъминлашни ташкил этади; бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида фитосанитария хавфсизлиги соҳасида ривожланиш тенденциялари тўғрисида Инспекция раҳбарияти учун ахборот тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади; жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини ташкил этади; тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва Инспекция ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади. 3-§ Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг вазифалари ва функциялари 14. Қуйидагилар ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг асосий вазифалари ҳисобланади: тегишли ҳудудда Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, ҳудудий прокуратура органлари, ички ишлар органлари ва давлат солиқ хизматининг раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари деб аталади) ўзаро ҳамкорлик қилиш; карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш; қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш; ҳар ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар, маълумотлар ҳамда статистика маълумотларининг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш; карантиндаги зарарли организмлар, ўсимликлар касалликлари ҳамда бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, қўриқхоналар, табиий боғларнинг қўриқланадиган ҳудудлари ва давлат биосфера резерватлари, ўсимлик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жойлари, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар келиб тушадиган масканлар ва уларга туташ ҳудудларни назорат текширувларидан тизимли ўтказилишини ташкил этиш; аниқланган зарарланиш ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, шунингдек, карантиндаги зарарли организмлар кириб келадиган йўлларни аниқлаш ва тўсишга доир шошилинч чоралар кўриш; республикага хорижий давлатлардан келадиган маҳсулотларни соғломлаштириш, шунингдек, транспорт воситаларини зарарсизлантиришни назорат қилиш; хорижий тажриба ҳисобга олинган ҳолда, ўсимликлар карантини ва фитосанитария хавфсизлиги тизимидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга оид таклифлар киритиш; ўсимликлар карантини соҳасида пулли хизматлар кўрсатишда тариф сиёсатини шакллантиришга доир таклифлар тайёрлаш; марказий аппарат номенклатурасига киритилган лавозимларга кадрларни танлаш ва тавсия этиш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг ўсимликлар карантини соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш, шунингдек, ушбу масала юзасидан аниқ таклифлар киритиш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари, шунингдек, Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя этишни таъминлаш. 15. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: карантиндаги зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ҳамда бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар, давлат ўрмон фонди, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, ўсимлик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жойлари, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар келиб тушадиган масканлар ва уларга туташ ҳудудларни назорат текширувларидан ўтказади; аниқланган зарарланиш ўчоқлари тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, шунингдек, карантиндаги зарарли организмлар кириб келадиган йўлларни аниқлаш ва тўсиш ишларини амалга оширади; тегишли органлар ва ташкилотларни чегараолди ҳудудлар, чегарадош давлатларда юзага келган карантин вазият тўғрисида хабардор қилади, карантин тадбирларини амалга оширади ва зарур тасвиялар беради; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахсларга зарур фитосанитария талабларини бажариш ҳақида тақдимномалар юборади; ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш ҳужжатлари, фитосанитар сертификатлар, реэкспорт фитосанитар сертификатлар ва бошқа ҳужжатлар берилишини ташкил қилади; ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни, зарурат бўлганда эса республикага хорижий давлатлардан келадиган транспорт воситаларини зарарсизлантириш ишларини амалга оширади, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитар сертификатлар, реэкспорт фитосанитар сертификатлар ва бошқа ҳужжатлар реестрини юритади; республика ҳудудидаги ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар, омборхоналар, таралар ва транспорт воситаларини зарарсизлантириш бўйича фумигация ишларини амалга оширади (бу ишлар фақат Инспекция мутахассислари томонидан бажарилади); маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли ҳудудда карантин эълон қилиш (бекор қилиш) ҳақида тақдимномалар юборади; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан карантин хусусиятидаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда ўзаро ҳамкорлик қилади; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш, ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш чораларини кўради; аҳолини ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолияти ҳақида хабардор қилиш ишларини ташкил қилади ва тизимли асосда амалга оширади, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудудий инспекция ваколатига киритилган масалалар юзасидан мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда зарур чоралар кўради; жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини таҳлил қилади, интерфаол «қайта алоқа» ва «виртуал қабулхона» механизмини жорий этади; юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш доирасида йиллик, чораклик ва ойлик иш режалари, шунингдек, аниқ йўналишдаги ишлар бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда Инспекция билан белгиланган тартибда келишади; Инспекция ҳайъати ва илмий-техник кенгашлари иш режаларини тайёрлашда иштирок этади; аҳолини карантин фаолиятининг мақсадлари, вазифалари ва аниқ натижалари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари қонунчиликда назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади. 4-§ Туманлардаги (шаҳарлар) ўсимликлар карантини ҳудудий инспекторларининг вазифалари ва функциялари 16. Қуйидагилар туманлардаги (шаҳарлар) ўсимликлар карантини ҳудудий инспекторларининг асосий вазифалари ҳисобланади: тегишли туман (шаҳар) ҳудудида Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали амалга ошириш; ўсимликлар карантини масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, раҳбарият топшириқларини бажариш; комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ҳамкорлик қилиш; ҳар ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар, маълумотлар ва статистика маълумотлари ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш; Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятга эга зарарли организмлар рўйхати объектларининг тарқалишига йўл қўймаслик; зарур бўлганда, жисмоний ва юридик шахсларга карантиндаги зарарли организмларга қарши курашишда ёрдам бериш учун ихтисослаштирилган фумигация отрядларини шакллантириш ва уларнинг ишини ташкил қилиш; ўз фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ахборот тизимлари ва ресурслари ҳимоясини таъминлаш. 17. Туманлардаги (шаҳарлар) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспектори зиммасига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: экспортга жўнатиладиган ва импорт қилинадиган уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва ўсимликлар карантини назоратидаги бошқа турдаги маҳсулотларни лаборатория экспертизасидан ўтказиш учун карантин текширувларни амалга оширади ва улардан намуналар олади; туман (шаҳар) ҳудудларида қонунчиликда белгиланган тартибда карантиндаги ҳудуд ва микроҳудудларни белгилайди; ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш учун фитосанитар сертификатлар ҳамда бошқа рухсатнома ҳужжатларини беради; давлат инспекторлари ваколатларига кирадиган масалалар бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлайди; республика учун карантин аҳамиятига эга зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар тарқалишини назорат қилади; уруғликлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси, бошқа ўсимлик маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарларини мамлакат ичида ташиш, экспорт қилиш учун олиб чиқишнинг карантин қоидалари ҳамда улардан фойдаланиш шартларига риоя этилишини назорат қилади; зарур бўлганда, юридик ва жисмоний шахсларга карантиндаги зарарли организмларга қарши курашишда ёрдам бериш учун ихтисослаштирилган фумигация отрядларини шакллантиради ва уларнинг ишини ташкил қилади; аҳолини карантин фаолияти тўғрисида хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади; карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлардан холи уруғлик ва экиш материаллари етиштирилишини таъминлаш мақсадида кўчатхоналар, илмий-тадқиқот муассасалари ва манзарали-гулчилик хўжаликларида экинлар ҳамда кўчатларни назорат қилиш; ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларининг фитосанитария тозалигини таъминлаш, ўтказиладиган лаборатория текширувлари хулосаларини олиш асосида ўрмонлар, қишлоқ хўжалиги экинларида карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар борлиги ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида дала назоратини амалга оширади. 4-боб. Инспекция ва унинг бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги 1-§ Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 18. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш; Инспекция ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Инспекция ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш; давлат статистика органларидан Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини бепул олиш; Инспекция ва унинг идоравий мансуб тузилмаларига бириктирилган давлат мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан иккинчисига белгиланган тартибда ўтказиш; фитосанитария хавфсизлиги ва ўсимликлар карантини соҳасида Инспекция ходимлари ўз фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрларини бажаришини ҳисобга олган ҳолда, уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ҳамда шартларини белгилаш; Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш; Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро хусусиятга эга халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳайъат мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларга ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган тақдимномалар юбориш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини фитосанитария хавфсизлиги ҳамда ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик талабларини бажармагани ёки тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш; ўз ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, зарур ҳолларда давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда қўшма қарорлар ҳамда бошқа ҳужжатлар қабул қилиш; ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш ҳамда уларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда қатнашиш; ижтимоий шериклик доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини соҳани ривожлантириш дастурлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга жалб қилиш; нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан битим ва шартномалар тузиш, қўшма лойиҳалар ва режалар ишлаб чиқиш, қўшма тадбирлар ташкил этишга қаратилган маслаҳатлашувлар ҳамда музокаралар ўтказиш; ўсимликлар карантини соҳасида ахборот-таҳлил ҳамда эксперт ишларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари, шунингдек, олимлар ва малакали мутахассисларни, шу жумладан чет эллик олимлар ҳамда мутахассисларни шартнома асосида белгиланган тартибда жалб этиш; хорижий давлатларнинг ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи вазирликлари (идоралари), халқаро молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, фирма ва компаниялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар элчихоналари ва миссиялари, халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан мажлислар ва видеоконференциялар ўтказиш; ўсимликлар карантини соҳасида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмиталар ва комиссиялар ишида иштирок этиш; хорижий давлатларнинг ўсимликлар карантини ташкилотлари, идоралари, агентликлари ва бошқа турдош тузилмалари билан Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ идоралараро шартномалар (битимлар, протоколлар, меморандумлар) тайёрлаш ҳамда тузишда иштирок этиш; Инспекция ва унинг бўлинмалари моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш. Инспекция қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 19. Инспекция қуйидагилар учун масъул: Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши; республика ҳудудида ўсимликлар карантини бўйича тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши; иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилиш; карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш; ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш; Инспекция фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш; Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш сифати, уларни амалга оширишнинг якуний натижалари ва оқибатлари, шунингдек, Инспекция қабул қиладиган қарорлар сифати; ўсимликлар карантини соҳасини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва соҳадаги муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг сифатли амалга оширилиши; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда уларни ҳимоя қилишни таъминлаш. 2- § Инспекция марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 20. Инспекция марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказидан Инспекция марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш ҳамда ишлаб чиқиш учун зарур материаллар ва маълумотларни сўраб олиш; зарур бўлганда, Инспекцияда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази бошлиқлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб қилиш, ушбу мақсадларда эксперт ҳамда ишчи гуруҳлар ташкил этиш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни мукаммал тайёрлаш учун қайтариш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбарлари ҳамда вакиллари билан мажлислар ўтказиш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказига Инспекцияга юкланган ҳамда тезкор ҳал этишни талаб этадиган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари, шунингдек, Инспекция ҳамда унинг раҳбарияти ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш бўйича фаолиятини ўрганиш ҳамда текшириш; фитосанитария хавфсизлиги ва ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбарларини лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш; Инспекция тизимида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишни тизимли назорат қилиш, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда тафтиш қилиш. Инспекция марказий аппарати қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 21. Инспекция марказий аппарати қуйидагилар учун масъул: Инспекция тузилмасига кирадиган ташкилотлар билан биргаликда Инспекцияга юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; ўсимликлар карантини объектлари зарарли организмларининг кириб келиши, тарқалиши, шунингдек, кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этишга доир комплекс тизимни яратиш, уларга қарши курашиш тадбирларининг ўз вақтида амалга оширилиши; Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Инспекция фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш ишларини ташкил этиш; Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Инспекция қабул қиладиган қарорларни тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш сифати; Инспекциянинг таркибий бўлинмалари ва марказий аппарати, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази томонидан ўсимликлар карантини соҳасини тартибга солиш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда уларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш; иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилиш; ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш; ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик ижросини назорат қилишни таъминлаш; ўсимликлар карантини соҳасида тариф сиёсатини ва кўрсатиладиган хизматларни ҳисобга олиш тизимининг такомиллаштирилиши; таркибий бўлинмалар, марказий аппарат, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг кадрлар салоҳиятини шакллантириш. 3-§ Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 22. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан инспекциялар ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш; соҳадаги ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ваколатига кирадиган муҳим муаммоларни кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашларни ҳудудий даражада ташкил этиш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш; давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимликлар карантини соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишга бағишланган мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш; давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахсларга ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаларни белгиланган тартибда юбориш; давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарларини ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик талабларини бажармагани ёки тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни Инспекцияга кўриб чиқиш учун киритиш; Инспекциянинг ҳайъати ва илмий-техник кенгаши ишларида иштирок этиш; Инспекция топшириғига биноан ўсимликлар карантини соҳасидаги масалалар бўйича мажлислар ва семинарлар ташкил этиш ҳамда ўтказиш; Инспекция ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини яхшилашга доир таклифлар киритиш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ваколатига кирадиган масалалар юзасидан даъвогар ва жавобгар бўлиш; ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш; Инспекцияга ахборот тақдим этиш, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари раҳбарлари ва ходимларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этишга кўмаклашиш; ўсимликлар карантини соҳасида истеъдодли ва малакали ёш кадрларни жалб этиш. Инспекциянинг ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари қонунчиликка биноан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 23. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари қуйидагилар учун масъул: Инспекция ҳудудий бўлинмаларига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳудудларига кириб келишидан ҳимоя қилиш; карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, тарқалишига йўл қўймаслик ва бартараф этишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш; ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш; ўсимликлар карантини давлат хизмати инспекторларининг Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан олиб келинадиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудига келиб тушадиган масканларда албатта текшириши; карантин рухсатномаси берилган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар турларининг фитосанитария тозалиги; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш; Инспекцияга киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни ишлаб чиқиш сифати, шунингдек, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари қабул қиладиган қарорлар сифати, уларнинг якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари; туманларда (шаҳарлар) аниқланган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини соҳасини ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш; ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик ижроси назоратини таъминлаш, уни бузиш ҳолатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва ўз ваколати доирасида тегишли чоралар кўриш; ўсимликлар карантини соҳасида тариф сиёсатини ва кўрсатиладиган хизматларни ҳисобга олиш тизимининг такомиллаштирилиши. 4-§ Туманлардаги (шаҳарлардаги) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 24. Туманлардаги (шаҳарлардаги) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ўзларига юкланган вазифалар ҳамда функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш; давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Инспекциянинг туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш; республикага хорижий давлатлардан келадиган маҳсулотларни соғломлаштириш, шунингдек, транспорт воситаларини зарарсизлантиришни назорат қилиш; давлат ва хўжалик бошқарувининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги масалаларни кўриб чиқишга бағишланган мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш; давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва фуқароларга ўсимликлар карантини соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни белгиланган тартибда юбориш; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўсимликлар карантини бўйича бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш; темир йўл вагонлари, сув транспорти, самолётлар ва бошқа транспорт воситаларининг ўсимликлар карантини қоидаларига мос келмаслиги ва талабларини бузиш ҳолатлари аниқланганда, улардан фойдаланишни тақиқлаш; Ўзбекистонга импорт қилиш учун мўлжалланган ва таркибида ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар бўлган юкларни текшириш, улар ўсимликлар карантини объектлари билан зарарлангани ёки зарарланмаганини аниқлаш ва зарур бўлганда, визуал текшириш, намуналар олиш ҳамда текшириш ва бошқа усуллар орқали юклар ҳолатини тасдиқлаш; фитосанитария ҳаракатларини амалга ошириш, ўсимликлар карантини объектлари ёки ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларга ишлов бериш, уларни утилизация қилиш, қайтариб юбориш ёхуд ажратиб қўйиш усулларини белгилаш; темир йўл станциялари ва автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё бандаргоҳлари (пристанлари), почтамтлар, омборлар, тегирмонлар ҳудуди ва биноси, йўловчи ва юк вагонлари, самолётлар, дарё флоти кемалари, кўргазмалар, ботаника боғлари, илмий-тадқиқот институтлари, тажриба станциялари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, ташкилотлар ва идоралар ҳудудларига, фуқароларнинг томорқа участкаларига, шунингдек, уруғлар, ўсимликлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳудудига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда монеликсиз кириш; ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар намуналарини белгиланган тартибда текшириш, шунингдек, кейинчалик лаборатория текширувларини ва тегишли экспертизалар ўтказиш учун намуналар олиш; ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда, карантин қоидаларига мувофиқ ўсимликлар карантини бўйича чекловлар белгилаш; ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда, хорижий давлатлардан олиб келинган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотни ушлаб туриш, олиб қўйиш ва зарур бўлганда қайтариб юбориш; давлат чегарасидан ўтказиш масканлари, темир йўл станциялари, автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё бандаргоҳлари (пристанлари), почтамтлар орқали олиб келинаётган ва жўнатилаётган юклар тўғрисида маълумотлар тақдим этишни, зарур бўлганда — ўз ҳудудида ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни текшириш ва зарарсизлантириш учун транспорт воситалари, ёрдамчи ишчилар, хизмат бинолари ва ёрдамчи материаллар берилишини талаб қилиш. Туманлардаги (шаҳарлардаги) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекторлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 25. Туманлардаги (шаҳарлардаги) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекторлари қуйидагилар учун масъул: туманлардаги (шаҳарлардаги) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекторлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан туманлар (шаҳарлар) ҳудудларига кириб келишидан ҳимоя қилиш; карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, тарқалишига йўл қўймаслик ва бартараф этишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш; ўсимликлар карантини ўчоғининг тарқалишига йўл қўймаслик ва ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш; ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари раҳбариятига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни ишлаб чиқиш сифати, шунингдек, улар қабул қиладиган қарорлар сифати, уларнинг якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари; Ўзбекистонда пайдо бўладиган ўсимликлар карантини аҳамиятига эга зарарли организмлар тўғрисидаги долзарб ахборотни назорат қилиш ва қўллаб-қувватлаш; аҳолини, айниқса, ёшлар, фермер хўжаликлари эгалари ва бошқа тадбиркорлик субъектларини ташвишга солаётган долзарб муаммоларни, шунингдек, туманларни (шаҳарларни) ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш, туманни (шаҳарни) ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ҳамда киритиш; туманларда (шаҳарларда) фитосанитария хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш. 5-боб. Инспекция раҳбарларининг асосий функционал вазифалари 26. Қуйидагилар Инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш; Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарори, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Инспекцияга юкланган вазифалар ҳамда функциялар бажарилишини ташкил қилиш; Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда тадбирлар амалга оширилишини чуқур ҳамда танқидий таҳлил қилиш; Инспекция, унинг таркибий бўлинмалари ва ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш борасида амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш; Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони хизматлари ва Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Инспекция фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш; Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш; ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Инспекциянинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, Инспекция фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик учун ўз ўринбосарлари ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш; Инспекция фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Инспекция ва ўз ўринбосарлари ишларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини ташкил қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш бўйича амалий тизим яратиш, Инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш; Инспекция ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш; Инспекция тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, Инспекция кадрлар захирасини шакллантириш; Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган номзодларнинг, шунингдек, Инспекцияга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари юқорилиги кафолатланганини таъминлаш; Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти (кейинги ўринларда Республикаси Президенти Девонининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда фаолият масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил қилиш, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида уларни мукаммал ишлаб чиқиш, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида кўриб чиқишда иштирок этиш; Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Инспекциянинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини ташкил этиш; Инспекцияга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламентига мувофиқ белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйдириш); Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда Инспекция раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларида бўлишини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш; ўз ўринбосарлари, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг Инспекция ҳайъати мажлисларида шахсий ҳисоботларини эшитиш, эшитув ва муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш; Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш; Инспекция ходимлари томонидан Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш; Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни талабларига мувофиқ давлат бошқаруви органлар тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш; Инспекция, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятига ишларни ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш; аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда «бир дарча» тамойилини жорий этиш, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини ошириш; жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Инспекция ходимлари ва раҳбариятининг қабулхоналар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш; давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш; Инспекция фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масаласида қонун ҳужжатларини амалга ошириш; ўсимликлар карантини тизимига янги бошқарув услубларини жорий этиш, жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ёки давлат-хусусий шериклик шаклида турли ҳамкорлик шаклларини татбиқ этиш; ижтимоий шериклик доирасида ўсимликлар карантини соҳасида фаолиятнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан қўллаб-қувватлашни талаб этадиган устувор йўналишларини белгилаш; Инспекция марказий аппарати, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш; зарур бўлганда, марказий аппарат, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш; Инспекция марказий аппарати, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг штат жадвалини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Инспекция марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлари сметасини тасдиқлаш; ўсимликлар карантини бўйича таркибий ва ҳудудий инспекциялар тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Ўсимликлар карантини илмий маркази низомини белгиланган тартибда тасдиқлаш; соҳа ходимларини кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлар билан белгиланган тартибда мукофотлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, Инспекция тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонга ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этиш; Инспекция марказий аппарати ходимларини, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш; Инспекция мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш; Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш. 27. Қуйидагилар Инспекция бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш; Инспекция раҳбари вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш; Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш; Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда тадбирлар амалга оширилишини чуқур ҳамда танқидий таҳлил қилиш; мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларнинг прогноз кўрсаткичларга эришишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли равишда эшитиш ҳамда қайд этилган кўрсаткичларга эришиш борасида уларнинг шахсий масъулиятини ошириш; мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш; Инспекция ҳайъати қарорлари, Инспекция бошлиғининг буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш; Инспекция бошлиғига мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга доир таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш; мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлашини таъминлаш, Инспекция таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик муҳокама этиш учун кўриб чиқиш ҳамда виза қўйиш, Инспекция раҳбари томонидан имзолаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти талабларига мувофиқ уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарининг топшириғига биноан Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш; Инспекцияга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш; мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг Инспекция ҳайъати мажлисларида шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш; соҳа фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Инспекция раҳбариятига киритиш; мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Инспекция бошлиғига таклифлар киритиш, функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш; Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш; Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонуни талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш; Инспекция бошлиғига давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир таклифлар киритиш; жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш; давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш; 28. Қуйидагилар Инспекция марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш; таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш; ўз ваколатлари доирасида ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятини мувофиқлаштириш; прогноз кўрсаткичлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларининг мазкур кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича Инспекция бошлиғининг мутасадди ўринбосарларига таклифлар киритиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Инспекция таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш; Инспекция ҳайъати қарорлари, Инспекция бошлиғи ва ўринбосарларининг буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш; таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда қайд этилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш; таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ҳамда Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятига амалий ва услубий кўмаклашиш; таркибий бўлинмалар фаолияти бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Инспекция раҳбариятига киритиш; Инспекция бошлиғи ўринбосарларига таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга доир таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш; таркибий бўлинмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлашини таъминлаш, Инспекция таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик муҳокама этиш учун кўриб чиқиш ҳамда имзолаш, Инспекция раҳбари томонидан имзолаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти талабларига мувофиқ уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарининг топшириғига биноан Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш; Инспекцияга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш; таркибий бўлинмалар ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш; Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш; Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш; Инспекция бошлиғига давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир таклифлар киритиш; жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш; давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш. 29. Қуйидагилар ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси қарорлари билан юкланган вазифа ҳамда функциялар бажарилишини ташкил қилиш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришиш бўйича амалий чоралар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш; ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳарлар инспекторлари, ўсимликлар карантини чегара масканлари инспекторлари, шунингдек, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг бошқа бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш; Инспекция ҳайъати қарорлари, Инспекция бошлиғи ва ўринбосарларининг буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан Инспекция фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш; ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик учун ўз ўринбосари ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва ўз ўринбосарлари ишларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш; Инспекция номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган номзодларнинг, шунингдек, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясига ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажриба эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорлиги кафолатланганини таъминлаш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш; Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонуни талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш; прогноз кўрсаткичлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясининг мазкур кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича Инспекция бошлиғининг мутасадди ўринбосарларига таклифлар киритиш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Инспекция раҳбариятига кўриш чиқиш учун киритиш; жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ходимларига мукофотлар тўлаш, лавозим маошига устама белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш, мукофотлаш, рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, Инспекцияга давлат мукофотлар ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш ҳақида таклифлар киритиш; давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари томонидан хизматлар кўрсатишда юзага келадиган молиявий ва техник масалаларни ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш; Инспекция раҳбарлари ва ходимлари малакасини ошириш бўйича мажбурий курсларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда ёрдам бериш; ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш тўғрисида аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида жамоатчилик билан ишлаш учун оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган материалларни тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш; жисмоний ва юридик шахслардан тушадиган мурожаатлар юзасидан зарур чоралар кўриш. 6-боб. Инспекция раҳбарларининг масъулияти 30. Инспекция бошлиғи қуйидагилар учун шахсан масъулдир: Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши; ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Инспекциянинг жавобгарлик соҳалари бўйича; ушбу Низомнинг 26-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши. 31. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари қуйидагилар учун шахсан масъулдир: Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши; ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан жавобгарлик соҳалари бўйича; ушбу Низомнинг 27-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши. 32. Инспекция марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари бошлиқлари қуйидагилар учун шахсан масъулдир: тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши; ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Инспекция марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича; ушбу Низомнинг 28-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши. 33. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари бошлиқлари қуйидагилар учун шахсан масъулдир: ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши; ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг жавобгарлик соҳалари бўйича; ушбу Низомнинг 29-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши. 7-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш 1-§ Инспекцияга раҳбарлик қилиш 34. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади. 35. Инспекция бошлиғи белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади. 36. Инспекция бошлиғи моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, Инспекция бошлиғининг ўринбосари вазир ўринбосарига тенглаштирилади. 37. Инспекция бошлиғи бўлмаган вақтларда унинг ваколатларини ўринбосари бажаради. 38. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи, ўсимликлар карантини бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат инспекциялари бошлиқлари Инспекция бошлиғи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади. 39. Инспекция бошлиғи ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг низомлари, тузилмаси ва штат жадвалини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимларнинг сони доирасида тасдиқлайди. 2-§ Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази билан ўзаро ҳамкорлик тартиби 40. Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди. 41. Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмалари ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда: ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказига топшириқлар беради ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказига таркибий бўлинмалар фаолияти масаласи юзасидан бевосита сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятини текширади, ўрганади ва амалиётини умумлаштиради, уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятини ташкил этиш ва натижалари тўғрисидаги ҳисобот, ахборот материаллари ҳамда статистика ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил қилади; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказидан келган таклифларни кўриб чиқади; ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил қилади, улардан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича келган таклифларни кўриб чиқади. 42. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, жумладан: Инспекция раҳбарияти топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ахборот беради; марказий аппаратга белгиланган фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ахборот тақдим этади; уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар ҳамда қонунбузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради; Инспекция марказий аппаратига белгиланган тартиб ва муддатларда ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади; Инспекция марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал этишга қаратилган таклифлар юборади; комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради; ваколатли органлар томонидан ўз фаолиятини текшириш натижалари ҳақида хабардор қилади. 43. Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Инспекция бошлиғининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам ҳал этилмаган тақдирда, улар юзасидан қарор бевосита Инспекция бошлиғи томонидан қабул қилинади. 3-§ Инспекциянинг давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби 44. Инспекция ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади. 45. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқарувининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ҳамкорлик қилади. 46. Инспекция фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти раҳбари томонидан назорат қилинади. 4-§ Инспекция ҳайъати ва илмий-техник кенгаши 47. Инспекцияда Инспекция бошлиғи (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозими бўйича), шунингдек, Инспекция фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирадиган таркибий бўлинмалар бошлиқларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Инспекция бошлиғининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. 48. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади: Инспекция фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш; Инспекция марказий аппарати, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил қилиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича Ўсимликлар карантини давлат хизмати раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш; Инспекция фаолияти соҳасига оид ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ҳар чоракда ва тизимли равишда кўриб чиқиш; ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, жойларда Инспекция фаолияти соҳасига тааллуқли долзарб масалалар муҳокама этилишини таъминлаш; Инспекция марказий аппаратининг лавозимлар номенклатураси ва унинг тизимини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш; Инспекция номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масаласини кўриб чиқиш; Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий масъулиятини ошириш; Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритиладиган ва Инспекция масъул ижрочиси бўлган қонун лойиҳалари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш. Ҳайъат Инспекция ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. 49. Ҳайъат мажлисларида Инспекция ваколатига кирадиган масалаларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳам таклиф этилиши мумкин. 50. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. 51. Ҳайъат қарорлари Инспекция бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади. 52. Инспекция бошлиғи ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Инспекция бошлиғи юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин. 53. Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади. 54. Инспекцияда илмий-техник кенгаш ташкил этилади. Илмий-техник кенгаш Инспекция бошлиғи (илмий-техник кенгаш раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбари, Инспекция таркибий бўлинмалари бошлиқлари, соҳа, илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари, мустақил компаниялар ва соҳанинг бошқа ташкилотлари мутахассисларидан иборат таркибда тузилади ва Инспекция буйруғи билан тасдиқланади. 55. Қуйидагилар Инспекция илмий-техник кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади: маҳаллий ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида фитосанитария хавфсизлиги ва ўсимликлар карантини соҳасидаги ягона илмий-техник сиёсатни белгилайдиган илмий асосланган таклифларни тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш; Инспекция фаолиятини истиқболли ривожлантириш йўналишларига илмий-техник раҳбарлик қилиш, ўсимликлар карантини соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар, йўриқномалар, тавсиялар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш; етакчи институтлар олимлари ва амалиётчиларини жалб этган ҳолда, ўсимликлар карантини соҳасидаги жаҳон тажрибасини, ишлаб чиқариладиган маҳсулот унумдорлиги ва сифати бўйича замонавий талаблар, фитосанитария стандартларига жавоб берадиган илғор технологиялар ва ускуналарни чуқур таҳлил қилиш; илмий ва лойиҳа ғояларини кўриб чиқиш, илмий-техник кенгаш томонидан таклиф этиладиган қарорларни профессионал даражада муҳокама этиш, жумладан, халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган ҳолда ўсимликлар карантини соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун техник вазифаларни шакллантиришга кўмаклашиш. Инспекция бошлиғи Инспекция илмий-техник кенгаши раиси ҳисобланади. 8-боб. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда кўрсаткичлари 56. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳолаб борилади. 57. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган самарадорлик ва натижадорлик мезонлари ҳамда кўрсаткичлари асосида баҳоланади. 58. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади: Инспекция раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки тегишли интизомий жавобгарлик чоралари; аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш. 59. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 9-боб. Инспекция фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш 60. Инспекция, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Инспекциянинг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ва моддий-техник таъминланади. 61. Инспекция ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тўловлардан иборат. Инспекция ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимча тўловлар Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ тўланади. 62. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар Инспекция ходимларига иш ҳақи тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади. 10-боб. Инспекциянинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдидаги ҳисобдорлиги 63. Инспекция бошлиғи ўз фаолияти натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам ҳисобот беради. 64. Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди комплекси раҳбари Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарининг зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятини доимий мониторингини олиб боради, Инспекция фаолиятининг самарадорлигини баҳолайди. 65. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Инспекциянинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазога тортилади. 11-боб. Якунловчи қоида 66. Инспекция қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январдаги 68-сон қарорига 2-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди. 2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тузилади. 3. Жамғарма фаолияти Жамғарманинг 7 кишидан иборат таркибдаги Кенгаши томонидан ташкил этилади, назорат қилинади ва бошқарилади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркибини Инспекция бошлиғи тасдиқлайди. 2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш 4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади: уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш учун карантин рухсатномаларини расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар; таркибида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган юкларга карантин рухсатномасини расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар; уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда фитосанитар сертификатларни расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар; экспорт ва импорт қилинадиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар намуналарини лаборатория экспертизасидан ўтказишдан олинадиган тўловлар; экспорт ва импорт қилинадиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш бўйича фумигация ишларини ўтказишдан олинадиган тўловлар; Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги карантиндаги юкларга ички фитосанитар сертификатни расмийлаштириш ва тақдим этишдан олинадиган тўловлар; ҳар бир транспорт бирлигига (самолёт, вагон, контейнер, автотранспорт, баржа ва бошқа турдаги транспортлар) бериладиган ўсимликлар карантини кўриги ва транспорт бирлигини очиш далолатномаларини тақдим этиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар; ўсимликлар карантини соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликка мувофиқ ундириладиган жарималар; қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар. 5. Жамғармага келиб тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган махсус ҳисобрақамларда жамғарилади. 3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш 6. Жамғарма маблағларидан: ўсимликлар карантини чегара масканлари, махсус фумигация отрядлари, шунингдек, ҳудудий карантин лабораториялари инспекторлари ва уларга тенглаштирилган бошқа шахслар меҳнатига ҳақ тўлашни молиялаштириш; ўсимликлар карантини соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш; Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш; кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг хорижда малакасини ошириш ишларини ташкил қилиш; Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини махсус кийим билан таъминлаш; ўсимликлар карантини назоратидаги материалларни зарарсизлантириш учун фумигантлар харид қилиш; Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларнинг хизмат сафарлари харажатларини молиялаштириш; Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади. Жамғарма маблағларидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин. 7. Айрим ҳолларда, Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати топшириқларига мувофиқ давлат тадбирларини ўтказиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ҳамда бошқа ишларда фойдаланилади. 8. Буюртманомаларни умумлаштириш ва қабул қилиш ишлари Жамғарма Кенгашининг қарори асосида ташкил этилади, мутахассислар харажатлар ва даромадлар сметасининг тегишли лойиҳаларини тайёрлайди, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда уларни самарали бошқариш бўйича мониторинг олиб борилади. 9. Жамғарма Кенгаши: Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва умумлаштиради; маблағлар ажратиш бўйича устувор йўналишларни белгилайди ва асосли қарорлар қабул қилади; ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган ҳолатлар аниқланганда, молиялаштиришни тўхтатиш ва Жамғарма маблағларини қайтариш чораларини кўради; Жамғарма маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан ҳам қарорлар қабул қилади. 10. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Инспекция раҳбари томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаларига асосан фойдаланилади. Харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилади. 11. Харажатлар ва даромадлар сметалари келгуси йил учун Жамғармага келиб тушиши кутилаётган маблағлар прогнози ҳисобга олинган ҳолда ва амалга ошириладиган тадбирлар асосида тузилади. 12. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманомалар Инспекциянинг марказий аппарати, бўлимлари, Ўсимликлар карантини илмий маркази ва ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилади. Бунда зарур харажатларни молиялаштириш учун маблағларга бўлган эҳтиёж, уларнинг миқдори ва бошқа манбалар йўқлиги тўғрисида асос кўрсатилади. Келгуси йилга зарур маблағларни олиш учун буюртманомалар Инспекцияга ҳар йили 1 июнга қадар электрон шаклда почта ёки ахборот узатишнинг бошқа воситалари орқали тақдим этилади. Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилади: Инспекция бўлинмасининг тўлиқ номи ва реквизитлари; Жамғарма маблағларидан фойдаланиш мақсадлари ва кутиладиган натижа, мавжуд муаммолар моҳияти ва уларни ҳал этиш йўллари (тўлиқ ёки қисман, белгиланган муддатда) тўғрисидаги таклифларни ўз ичига олган тушунтириш хати; сўраладиган маблағлар ҳисоб-китоби. Зарур бўлганда, маблағларга бўлган эҳтиёж асослаб берилган ҳужжатлар буюртманомага илова қилинади. 13. Тақдим этилган буюртманомалар Жамғарма Кенгаши томонидан жорий йилнинг 1 июлигача кўриб чиқилади, устувор йўналишлар белгиланиб, бунинг асосида Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинади. 14. Инспекция тасдиқланган сметаларга мувофиқ Жамғарма маблағларидан фойдаланувчи ҳисобланади. 15. Жамғарманинг жорий молиявий йилда фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва Инспекциянинг ҳисобрақамида қолади ҳамда кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мақсадларда белгиланган тартибда фойдаланилади. 4-боб. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ҳисобот, уларни ҳисобга олиш, назорат қилиш ҳамда бу борадаги жавобгарлик 16. Жамғарма Кенгаши Жамғарма маблағларидан мақсадли ва тежаб фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилади. 17. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва бу борадаги ҳисобот қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. 18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Download 235.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling