1-Қурилиш конструкцияларни ҳисоблаш ва лойҳалаш тартиби. Режа


Конструкцияларнинг тежамлилиги


Download 43 Kb.
bet3/3
Sana16.06.2023
Hajmi43 Kb.
#1512343
1   2   3
Bog'liq
1 Қурилиш конструкцияларни ҳисоблаш ва лойҳалаш тартиби (2)

Конструкцияларнинг тежамлилиги уларга қўйиладиган асосий талаблардан бири ҳисобланади. Тежамлилик - материаллар сарфи ва таннархи, конструкцияларни тайёрлаш, қурилиш майдонига ташиб келтириш, монтаж қилиш ва улардан фойдаланишдаги харажатларга боғлиқ бўлади.
Материал сарфи жихатидан энг афзал конструкция тенг мустаҳкамликдаги конструкция ҳисобланади. Бундай конструкциядаги барча кесимлар унга ишлатиладиган материалларнинг физик-механиқ хоссаларидан тўлиқ фойдаланиш шарти билан танланган бўлади (тенг мустаҳкамликка эга бўлмаган конструкцияларда баъзи йирик элементларнинг мустаҳкамлигидан тўлиқ фойдаланилмайди).
Конструкция унга таъсир этадиган кучларга ҳисобланган бўлиши керак. Ташқи юклар, таянчларнинг силжиши, хароратнинг ўзгариши, киришишлар ва бошқа шунга ўхшаш ходисалар конструкцияларга таъсир этадиган кучларга киради.
Бино ва иншоотларни лойиҳалашда конструктив схемалар тузиш керак. Бундай схемалар бино ва иншоотнинг ҳамма қисмларида, уни қуриш ва фойдаланишнинг барча босқичларида конструкцияларнинг зарурий мустаҳкамлиги, устиворлигини таъминлаши лозим. Лойиҳаларда конструкцияларнинг узоққа чидамлилигини таъминлашга қаратилган тадбирларни кўзда тутиш совуқбардош ва ўтга чидамли, коррозиябардош материалларни танлаш, уларни чиришдан химоя қилишга доир чоралар кўриш керак.
Download 43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling