1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi


Ахборот – хўжалик фаолиятидаги фактлар тўғрисидаги хабарлар тўпламидир. Мижоз корхона


Download 348.77 Kb.
bet16/89
Sana26.03.2023
Hajmi348.77 Kb.
#1297467
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   89
Bog'liq
hammasi faqat 35-45 gacha yuq

Ахборот – хўжалик фаолиятидаги фактлар тўғрисидаги хабарлар тўпламидир.
Мижоз корхона – аудиторлик хизмати кўрсатилаётган хўжалик юритувчи субьект.
Учинчи шахслар – аудитор ёки мижоз корхона билан у ёки бу тарзда алоқадор бўлган ва бу алоқадорлик аудитор фикрига жиддий таъсир кўрсатадиган ҳуқуқий ёки жисмоний шахслардир.
Таҳлил қилиш – бу мижоз корхона бухгалтерия ҳисоботида фактларнинг аудитор томонидан мушоҳада қилиниши ва ўз фикрини шакллантириши.
Аудиторлик текширувларининг асосий мақсади хўжалик юритувчи субьектлар бухгалтерия ҳисоботларининг ишончлилиги тўғрисида аудиторнинг мустақил билдирилган фикридан иборат. Бунинг учун аудитор ҳисоботнинг ишончлилиги ёки унинг ишончлилигини рад этиш тўғрисидаги асосли фикр билдиришга имкон берадиган далилларни тўплаши зарур.
Ишончлилик – молиявий ҳисобот маълумотларининг улардан малакали фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятининг натижалари тўғрисида тўғри хулосалар қилишга ва ушбу хулосаларга асосланган қарорлар қабул қилишга имкон берадиган даражаси тушунилади. Бошқача қилиб айтганда, бу аудиторлик далиллар қанчалик ишончга сазовар ва ҳақиқатга яқин эканлигини тавсифлайди. Аудит жараёнида олинган далилларнинг ишончлилиги мустақиллик ва манба компетентлиги, ички назорат тизимининг самарадорлиги каби омилларга боғлиқ. Аудиторнинг ўзи мустақил манбалардан олган далилларнинг ишончлилик даражаси хўжалик юритувчи субьектдан олинган далилларга қараган-да юқорироқ. Барча далиллар йиғиндисини фақат сўнгилари етарли бўлганидагина ишончли деб ҳисоблаш мумкин.


7-вариант
1. Аудитнинг мақсади ва вазифалари.
Маслахат, хаққонийлик, тасдиқлаш, бухгалтерия баланси, ҳисобот.
Аудитнинг мақсадлари хусусан қуйидагилардан иборат: бухгалтерия ҳисобининг ҳолатини экспертиза йўли билан баҳолаш, йиллик молиявий ҳисобот маълумотларининг хаққоний-лигини текшириш ва тасдиқлаш валюта муомалаларини тафтиш қилиш, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар эмиссияси проспектининг маълумотларини тасдиқлаш, корхонанинг молиявий барқарорлигини мустахкамлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш, иқтисодиёт ва молиявий ҳуқуқ соҳасидаги янги қонунчилик ҳужжатлари бўйича аниқ маслаҳат (консультация) ўтказиш ва хоказо.

Аудитор – аудитор малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.


Агар аудитор аудиторлик ташкилотининг штатида турган бўлса ёки аудиторлик ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, у аудиторлик текшируви ўтказишга жалб этилиши мумкин. Ўзбекистонда аудиторлик фаолияти мустақил юридик шахс ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Қонунга кўра аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.
Аудиторлик фаолиятининг мақсад ва вазифалари тавсифидан келиб чиқиб, уни қуйидагича таснифлаш мумкин.


Download 348.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling