4. Инсоният тарихида вирусларнинг роли.
Қадимда шимолий ва жанубий Америка аҳолисининг 95% “Европа” вируслари- қизамиқ ва чечакдан вафот этган. Чечак вируининг биринчи эпидемияси 1 асирда Европада, иккинчиси эса 17 асрда барча қиталарда кузатилган. Масалан, Шимолий Американинг Массачусетс штатида(1617-1619 йй.) аҳолининг ўндан тўққиз қисми, Испанияда (1707 й.) чечак эпидемиясидан сўнг 57000 одамдан 17000 одам қолади, Истҳем шаҳрида (1763 й.) 1331 та одамдан 4 киши қолади.
1500 йилларнинг охирларида ранги ўзгарган лолалар жуда қадирланган ва одамлар орасида “Tulipomania” (Лоламания) авжига чиққан;
1918 йилда грипп вируси оқибатида 20 миллион одам ҳалок бўлган;
XX-XXI асрга келиб эса грипп, ОИВ, Гепатит В, Гепатит С, Эбола вируси, Коронавирус каби вирусларда азият чекмоқда;
5. Вирусология фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи.
Вирус касалликлари одамзод пайдо бўлган вақтдан бери мавжуд. Вирусология жуда ёш фан бўлиб унинг тарихининг бошланганига 100 йилдан ошди холос. Бу фан ўзига хос ривожланиш тарихига эга, чунки вирусларнинг очилишидан анча илгари улар қўзғатадиган касалликлар ўрганилабошлаган. Улар кўпгина тарихий материалларда ўз аксини топган. Жумладан, Эдуард Дженнер-нинг(1749-1823) Чечак ва Луи Пастернинг (1872-1895 йй.) қутириш касаллиги бўйича қилган ишлари бунинг яққол исботидир.
Авваллари вирус (virus лотинча сўз бўлиб – заҳар деган маънони англатади) “юқумли касалликлар заҳари” ёки “чечакка ўхшаш касаллик қўзғатувчи заҳар” деган маънони билдирган. Дастлаб, 1798 йилда Эдвард Дженнер томонидан тасвирлаб берилган.
Вирусологиянинг ривожланишини шартли равишта 4 даврга ажратиш мумкин:
1796-yil may oyida Djenner umuman chechak bilan kasallanmagan Djeyms Fipsning jarohatiga sigir chechagi bilan kasallangan Sara Salmesning pustulasidagi suyuqlikdan o‘tkazadi.
Shunday qilib vaksinatsiya qilish g’oyasi tug’iladi va tasdiqlanadi, shundan kelib chiqib, vaksina atamasi (vacca - lotincha sigir degan ma’noni anglatadi) amaliyotga kiritilgan. 1940-yillarda chechakka qarshi vaksinani buzoqlarni chechak virusi bilan kasallantirib tayyorlangan. Chechak kasalligini virusi esa 1904-yildagina kashf qilinadi
Lui Paster qutirish kasalligini yuqumliligidan tashqari boshqa sabablarini bilmasa ham kasallikni qo‘zg’atuvchisini yuqumliligini kuchsizlantirish prinsipini - attenuirlashni qo‘llaydi. Kasallikni qo‘zg’atuvchisini kuchsizlantirish maqsadida quyonlarni ishlatadi.
Do'stlaringiz bilan baham: |