1. Ўзбекистон флорасининг янги истиқболли доривор ўсимликлари ҳақида маълумотларни келтиринг


Download 71.3 Kb.
bet6/6
Sana23.09.2023
Hajmi71.3 Kb.
#1685939
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Оралиқ назорат № 5

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг аниқ ҳисоб-китобларига асосан, Ўсимлик моддалари кимёси институти ва Тошкент давлат аграр университетида доривор ўсимликлар таркибида мақсадли биологик фаол моддалар мавжудлигини текшириш лабораторияларини ташкил этиш ва уларни жиҳозлашга халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш.

1. Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтининг ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг ҳисоб-китобларига асосан лабораториялар жиҳозлари ва ускуналар учун техник талабномаларни ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев)

2. Лабораторияларни ташкил этиш ва жиҳозлашга йўналтириладиган халқаро молия институтларининг жалб этиладиган маблағлар манбаларини аниқлаш.

2022 йил август

3. Зарурий жиҳозларни харид қилиш учун тендерларни ўтказиш ва пудратчи ташкилотни танлаш.

2022 йил октябрь

4. Лаборатория биноларини таъмирлаш ҳамда зарур жиҳозларни харид қилиш ва ўрнатиш.

2022 йил декабрь

5. Доривор ўсимликлар таркибида мақсадли биологик фаол моддалар мавжудлигини текширувчи лабораторияларни ишга тушириш.

2023 йил февраль

2.

Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг фарқини (аниқ чегарасини) белгилаш бўйича илмий асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг фарқини (аниқ чегарасини) белгилаш.
2. Биологик фаол қўшимчалар ҳисобланган компонентларнинг аниқ рўйхатини тасдиқлаш.

2022 йил июль

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Б. Мусаев)

3.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида доривор ўсимликлар етиштирувчи кластерларни жалб этган ҳолда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Фанлар академияси Ботаника боғи ҳузурида намунавий Доривор ўсимликлар ботаника боғини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Лойиҳада:
мазкур боғни ташкил этиш учун талаб этиладиган ер майдонини аниқлаш;
Қўқон шаҳри ҳокимлиги томонидан мазкур боғ учун ер ажратиш ҳамда бошланғич харажатларни ҳисоблаш ва уни қоплаш учун маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратиш;
Доривор ўсимликлар ботаника боғини ташкил этиш учун талаб этиладиган доривор ўсимликлар ва манзарали дарахтларнинг уруғ ва кўчатларини етказиб бериш механизми;
ушбу боғда етиштирилган доривор ўсимликларни парваришлаш ҳамда хом ашёсини қайта ишлашни ташкил этувчи ташаббускорларни аниқлаш назарда тутилади.

2022 йил июль

Фарғона вилояти ҳокимлиги
(Х. Бозаров),
Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
(Н. Бакиров)

4.

Етакчи халқаро экспертлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, шифокорлар ва илмий ходимларни жалб қилган ҳолда «Доривор ўсимликлар ва биологик фаол қўшимчаларнинг афзалликлари ва ўзига хос хусусиятлари» мавзусида халқаро форум ўтказиш.

1. Форумни ўтказиш муддати ва жойини аниқлаш ва тегишли масъулларни белгилаш.

2022 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Б. Мусаев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
(Н. Бакиров)

2. Форум дастурини ишлаб чиқиш ҳамда унда қатнашувчи етакчи халқаро экспертлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, шифокорлар ва илмий ходимларни аниқлаш.

2022 йил сентябрь

3. Форумнинг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш.

2022 йил октябрь

5.

«Қизил китоб»га киритилган доривор ўсимликларни қайта тиклаш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, уруғчилиги ва оналик кўчатзорларини ташкил этиш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан грантлар эълон қилиш.

1. «Қизил китоб»га киритилган доривор ўсимликларни тиклаш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, уларнинг уруғчилиги ва оналик кўчатзорларини ташкил этиш бўйича грантлар йўналишларини белгилаш.
2. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларини аниқлаш.
3. Танлов асосида мазкур лойиҳалар ғолибларни аниқлаш.

Ҳар йили

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
(Н. Бакиров),
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
(Н. Обламуродов)

6.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида доривор ўсимликлардан янги биологик фаол моддаларни ажратиб олиш, уларни чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш, доривор ўсимликларнинг сертификатланган уруғчилигини ташкил этиш, доривор ўсимликлар кўчатларини «in-vitro» усулида кўпайтириш, уларни етиштириш агротехнологиясини яратиш мавзуларида лойиҳалар танловларини эълон қилиш.

1. Танловни ўтказиш муддати ва тегишли масъулларни белгилаш, танлов дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
(Н. Бакиров),
Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев)

2. Танловнинг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш.

2022 йил сентябрь

7.

«Органик ишлаб чиқариш маҳсулоти» ҳамда «Зарур доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва териб олиш амалиёти — GAСP» давлат стандартларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш.

1. «Органик ишлаб чиқариш маҳсулоти» ҳамда «Зарур доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва териб олиш амалиёти — GAСP» давлат стандартларини ишлаб чиқиш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш.
2. Давлат стандартларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.

2022 йил июль

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
(Д. Саттаров),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
(Н. Бакиров),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев)

8.

«Органик ишлаб чиқариш маҳсулоти» ҳамда «Зарур доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва териб олиш амалиёти — GAСP» давлат стандартларига мувофиқлигини баҳолашни йўлга қўйиш.

«Зарур амалиётлар маркази» ДУК томонидан «Органик ишлаб чиқариш маҳсулоти» ҳамда «Зарур доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва териб олиш амалиёти — GAСP» давлат стандартларига мувофиқлигини баҳолаш.

2023 йил июль

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев)

9.

Аҳоли томорқаларида доривор ўсимликлар етиштиришни кенгайтириш мақсадида уч ой муддатда «бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида аҳоли томорқаларида доривор ўсимликларни етиштиришни кооперация усулида ташкил қилиш бўйича салоҳиятли ташаббускорларни аниқлаш ҳамда манзилли дастурни тасдиқлаш.

1. «Бир туман — бир маҳсулот» тамойили асосида аҳоли томорқаларида доривор ўсимликларни етиштиришни кооперация усулида ташкил қилиш бўйича салоҳиятли ташаббускорларни аниқлаш.

2022 йил июнь

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
(А. Хаитов),
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги
(Р. Маматов),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев),
Савдо-саноат палатаси
(Д. Вахабов)

2. Аҳоли томорқаларида кооперация усулида доривор ўсимликлар етиштиришни ташкил қилиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июнь

3. Ҳудудларда доривор ўсимликларни етиштирувчи ташаббускор субъектлар ва томорқа ер эгалари учун мўлжалланган доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда хом ашёларини тайёрлаш бўйича малака ошириш курсларининг ўқув дастурларини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

10.

Умумтаълим мактабларида табиатшунослик, ботаника фанларида доривор ўсимликларнинг хусусиятлари, уларни етиштириш ва қўллаш усуллари ҳамда афзалликларини ўргатишга оид мавзуларни киритиш.

1. Табиатшунослик, ботаника фанларида доривор ўсимликларнинг хусусиятлари, уларни қўллаш усуллари ва афзалликларини ўргатиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.
2. Чора-тадбирлар асосида табиатшунослик, ботаника фанларига юқоридаги мавзуларни киритиш.

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги
(Б. Саидов),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев)

11.

Республика ҳудудида ўсувчи доривор ўсимликларни етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш, уруғлик материалларини тайёрлаш, ажратиб олинган экстракт ва субстанциялар таркибини ва қайта ишлаш технологияларини ўрганган ҳолда, иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган илмий лойиҳалар портфелини шакллантириш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

1. Ишлаб чиқарувчилар, доривор ўсимликлар кластерларининг таклифлари асосида амалга ошириладиган илмий лойиҳалар йўналишларини аниқлаш.

2022 йил июнь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
(Н. Бакиров),
Фанлар академияси
(Б. Юлдашев)

2. Мазкур йўналишлар асосида илмий лойиҳалар портфелини шакллантириш ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2022 йил июль

12.

Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган сертификатланган доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатларини етиштириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаб, амалга ошириш.

Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган сертификатланган доривор ўсимликлар уруғчилиги ва кўчатларини етиштириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июнь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
(Н. Бакиров),
Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов)

13.

Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан доривор ўсимликларнинг фойдали хусусиятларини тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий роликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида намойиш қилиш.

1. Доривор ўсимликларнинг фойдали хусусиятларини тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий роликлар тайёрлаш.

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев)
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(А. Ходжаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
(А. Кўчимов),
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
(А. Хаджаев)

2. Доривор ўсимликлар ва улардан ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг тиббий аҳамияти ҳамда қўллашга оид махсус кўрсатувлар ва роликларни мунтазам намойиш этиб бориш.

Доимий

3. Доривор ўсимликларни етиштириш ва қўллашни тарғиб қилиш бўйича «Энг яхши мақола», «Энг яхши телекўрсатув» ва бошқа номинацияларни эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш.

Ҳар йили

14.

Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, доривор ўсимликлар афзалликларини аҳоли ва шифокорлар орасида кенг тарғиб қилиш, доривор ўсимликларни етиштириш ва чуқур қайта ишлашда илм-фан ва ишлаб чиқариш корхоналарининг кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш учун «Ибн Сино мероси» халқаро кўргазмасини ташкил этиш.

1. Халқаро кўргазмани ўтказиш муддати ва тегишли масъулларни белгилаш, халқаро кўргазма дастурини ишлаб чиқиш.
2. Халқаро кўргазманинг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш.

Ҳар йили

Савдо-саноат палатаси
(Д. Вахабов),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
(Н. Бакиров),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Л. Қудратов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

15.

Республиканинг барча ҳудудларида шаҳар ва туман кесимида доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган тадбиркорлар орасида кенг қамровли кооперацияни йўлга қўйиш мақсадида ихтисослашган савдо ярмаркаларини ўтказиш.

1. Савдо ярмаркаларини ўтказиш муддати ва тегишли масъулларни белгилаш.
2. Савдо ярмаркаларининг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш.

Ҳар йили март ойи

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
Савдо-саноат палатаси
(Д. Вахабов),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
(Н. Бакиров),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Л. Қудратов),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев)

16.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан Доривор ўсимликлар хом ашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораториясини ташкил этиш.

1. Доривор ўсимликлар хом ашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораторияси биносини қуриш ва жиҳозлаш учун зарур асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш ҳамда талаб этиладиган маблағлар миқдорини аниқлаш.
2. Аниқланган зарур маблағлар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда Жаҳон банки билан келишиш.
3. Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибида Доривор ўсимликлар хом ашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораториясини ташкил этиш.

2023 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
(Н. Бакиров)

17.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибида ташкил этиладиган Доривор ўсимликлар хом ашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораториясини белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш чораларини кўриш.

1. Ушбу лабораторияни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда жаҳон стандартларига жавоб берадиган аккредитациядан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш.
2. Лабораториянинг белгиланган муддатларда аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш.

2024 йил декабрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
(Н. Бакиров),
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
(Д. Саттаров)

18.

2022 — 2026 йилларда агротехнолог, технолог ва халқ табобати мутахассислиги бўйича малакали олий ва ўрта махсус маълумотли кадрларни тайёрлашнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Олий таълим муассасаларида «Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси» ва «Халқ табобати» таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосида грант квоталарини ошириш тўғрисида таклиф киритиш.

2022 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А. Тошкулов),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Б. Мусаев)

2. Профессионал таълим муассасаларида «Доривор ва зиравор ўсимликларни етиштириш агротехнологияси» ва «Доривор ўсимликларни етиштириш агрономи» таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосида грант квоталарини ошириш тўғрисида таклиф киритиш.

2022 йил июнь

Download 71.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling