1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)


балоғатга етганлиги белгилари; (мўйлаб, қўлтиқ ости ва бошқа жойдаги  сабза урган юнглар ва.ҳ.к. лар); - физиометрик


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/62
Sana13.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1676779
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   62
балоғатга етганлиги белгилари; (мўйлаб, қўлтиқ ости ва бошқа жойдаги 
сабза урган юнглар ва.ҳ.к. лар); - физиометрик кўрсатгичларни аниқлаш 
услубиѐти – ўпканинг тириклик сиғими (ЎТС), динамометрик кўрсатгичлар 
(кафтлар, умуртқа поғонаси кучи) ва бошқалар. 
Бундай ўлчамлар орқали жисмоний тарбия амалиѐтида жисмоний 
ривожланганликга баҳо беришни икки услубиѐтидан фойдаландик. Улар 
генираллаштирувчи‖ ва “индивидлаштирувчи” деб номланади. 
Генираллаштирувчи тадқиқот услубиѐти кўп сонли тадқиқот 
иштирокчиларини жисмоний ривожланганлиги кўрсатгичларининг ўлчамини 
умумлаштириб ўртача кўрсаткич чиқариб ривожланганликга баҳо 
бериладиган услубиѐтдан фойдаландик. 
Бошқарилаѐтган ҳаракат фаоллигининг меъѐрини аниқлаш малакаси, 
уни ўқитиш нафақат оммавий спорт ишлари ҳатто жисмоний маданият дарси
машғулотларига оид давлат дастурлари ѐки соғломлаштириш давлат 
дастурлари мазмунига киритилмаганлигини аниқладик. Ва улар дан 
талабалар ни кунлик, ҳафталик меѐрларини аниқлаш методикасини 
экспериментал гуруҳларимизда синаб кўрдик.
Фаол ҳаракат қанча бўлиши кераклиги ҳаммани қизиқтиради. Қайд 
қилинганидек, бир хил меъѐр ѐки норма йўқ, уни ишлаш мушкул. Чунки, 
барчамиз турли жисмоний етуклик соҳибимиз. Лекин, айрим тавсиялар бор. 


39 
Айрим мутахассислар бир кунда 10 мингдан 30 минггача қадам юриш керак 
дейишса, айримлари ҳафтада камида 6-10 соат давомида мақсадли жисмоний 
машқлар билан шуғулланиш зарур деб ҳисоблайдилар.
Жисмоний маданият соҳаси бўйича 1990 йиллар атрофида ўтказган 
илмий-тадқиқотларнинг натижаларига асосланиб, ҳаракат фаоллигини 
мактабгача ѐшдагилар учун 21-28 соатгача, талаба ѐшларга 14-21 соатгача, 
ўрта махсус таълим муассасасининг ўқувчи - ѐшлари, олий ўқув юртлари 
талабалари - 10-14 соат; хизматчилар ҳаракат фаоллигини ҳафтада камида 6-
10 соат режалаштиришлари лозимлигини тавсия қилганлар. 
Баъзан истисносиз барчага-баробар қилиб тавсия этилаѐтган 
соғломлаштирувчи жисмоний машқлар кўнгилдагидек самара беравермайди. 
Чунки, улардаги таклиф этиладиган юкламалар кўпчилик учун кифоя 
қилмайди. Бошқа томондан, ҳаддан ташқари жадал юкламалар кишини 
уринтириб қўйиши ҳам мумкин. Шу туфайли шахсан ҳар бир одам учун 
жисмоний активлик меъѐрини белгилаб олиш зарурати мавжуд. Бу ишни 
амалга ошириш учун, биринчи навбатда киши ўзидаги мавжуд иш қобили-
ятидан, яъни жисмоний юкламаларга шайлик даражасини аниқлаб олмоғи 
керак. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling