1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)


Тадқиқот ишлрининг ташкил қилиниши


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/62
Sana13.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1676779
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   62
2.3. Тадқиқот ишлрининг ташкил қилиниши 
Тадқиқот иши икки босқичда - 2018 йил октябрь ойидан 2019 йил 
апрел ойининг 20 кунигача Фарғона давлат университетининг Иқтисод ва 
Табиѐт факультетининг 2 курс талабалари билан биринчи босқичи, иккинчи 
босқичи 2019/20 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигига режалаштирилди. 
72 нафар талаба иштирокидаги тажрибамиз охирига етмаганлиги учун 
қиѐсий тахлилимиз нисбатан биз кутган натижаларга яқин бўлди деб 
айтишимиз мумкин.Экспериментимизни 1-босқичи давомида 2 курслар 
талабаларининг спорт ўйинларининг оммавий турлари, волейбол, баскетбол, 
мини футбол турлари бўйича Иқтисодиѐт ва Табиѐт факультетининг 
спортнинг ўйинлар тури бўйича оммавий мусобақалар,мустақиллик куни ва 
Ватан мудофачилар кунига бағишлаб оммавий кросс мусобақаларини 
ўтказдик. 
Тажрибамиз давомида талабаларимизни спортнинг оммавий турлари 
билан шуғулланишга иштиѐқлари баландлигини ,уларга тайѐрланиш ва 
ўтказишнинг ташкилий ишларини – тадбир сценарийси, мусобақа низоми, 
жамоаларни 
шакллантириш, 
спорт 
формаси,уларга 
эмблемалар, 
иштрокчиларнинг кўкрак номерлари, мусобақа қатнашчи жамоаларининг 
тўплаган очколари таблицаси, мусобақа дастури, оммавий мусобақалар учун 
соддалаштирилган мусобақа баѐнномалари, мусобақанинг якуний ҳисоботи 
ва бошқаларга оид ҳужжатларни юритишда экспериментал гугуҳимиз 
талабалари жисмоний маданият факультетининг битирув олди курси 
талабалари билан бирга оммавий тадбирларни ташкиллашга оид малакаларга 
эга бўлдилар. Уларда бошқарув,оммавий тадбирларда ҳакамлик қилиш 
малакаларини шакллантиришга эришдик ва бу била кейинчалик ишлайдиган 


49 
жойида оммавий тадбирларни ташкиллаш малакасини эгалла касбий 
тайѐргарлигининг назарий билимлари заҳирасиани бойитишга эришдик.
Илмий-услубий 
ва 
махсус 
адабиѐтлар, 
оммавий 
спортни 
ривожлантиришга оид Республикамиз Президентининг фармон ва қарорлари, 
баркамол авлод тарбиясига оид хукумат, Президентимизнинг, мутасади 
вазирликларимизнинг фармонлари, кўрсатмалари, қарорлари ва бошқа 
керакли меъѐрий хужжатлар таҳлил қилинди.
Тадқиқот ишларини олиб бориш назарияси ва услубияти аниқланди 
ҳамда аниқ мақсад ва вазифалар белгиланди. Талаба ѐшлар ва ўқитувчилар 
орасида оммавий соғломлаштириш спортига оид социологик сўровларга 
тайѐргарлик кўрилди ва ўтказилди. Оммавий соғломлаштириш спорти ва 
жисмоний маданятига оид назарий билимларини ошириш учун махсус 
карточкалар, слайдлар тайѐрланди, тадқиқот вазифалари белгиланди.
Ўқув ва тажриба гуруҳи талаба ѐшларнинг дастлабки жисмоний 
ривожланганлиги ва жисмоний тайѐргарлигини назоратга олиш мақсадида 
оммавий тестлаш ўтказдик, педагогик кузатув орқали университет Спорт 
клубининг оммавий спорт соғломлаштириш тадбирлари бўйича тузилган 
мавжуд истиқболли режалар,календар мусобақалар режаси, университет 
спорт клубининг оммавий тадбирларни сценарийлари ва бошқа оммавий 
спорт ишларига мансуб ҳужжатларни ўргандик. 
Талабалар ―жисмоний статуси‖ни аниқлаш учун унинг оммавий 
мусобақаларини ташкиллаб талабаларнинг: - тезлиги(100 метрга югуриш); - 
чидамлилигини аниқлаш учун (6 дақиқа югуриш ва 1000 метрга югуриш-
қизлар учун); турникда тортилиш(елка камари мушакларини кучини аниқлаш 
учун); ―ўтириб туриш‖ машқлари(оѐқ мушакларининг кучини аниқлаш учун) 
амалий 
тестлар 
олрқали 
назоратларни 
ўтказиш 
методларини 
шуғулланувчиларага ўқитдик.Тажриба синов гуруҳларии ўқувчиларининг 
экспериментал 
гуруҳларидаги 
болалар 
ўзларининг 
жимоний 
ривожланганлиги, жисмоний тайѐргарлиги кўрсаткичлари орқали жисмоний 
статуслари даражасинианиқлаш малакасига эга бўлдилар.


50 
Илмий изланишлар давомида талаба ѐшларнинг организмининг 
функционал тайѐрлиги, функционал фаоллиги, фаол ҳаракатланишини 
организмда юзага келтирадиган ижобий таъсирнинг механизми ―мотор 
вицериал рефлекслар‖да эканлиги яна бир бор исботланди. Талаба 
ѐшларнинг саломатлиги жисмоний тарбия дастури талаблари ва 
мамлакатимиз ѐшларинигина эмас бутун мамлакат аҳолисига тегишли 
жисмоний тарбия ҳамда саломатлик даражасини белгилаб берувчи 
«Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестлари орқали, талаба ѐшларнинг 
жисмоний тайѐргарлиги ва жисмоний ривожланишининг назорати бўйича 
махсус тестлар асосида олиб борилди.
Педагогик тажриба охирида юқоридаги ―Алпомиш‖ ва ―Барчиной‖ 
саломатлик тестларини оммавий мусобақаларининг ташкилладик ва 
жисмоний сифатларни ривожланганлиги бўйича ўқув гуруҳи, курслар бўйича 
тест турлари бўйича чемпионларни аниқладик, жисмоний маданият 
йўриқчиларини,жамоатчи 
ҳакамларни 
тайѐрлашни 
амалда 
синаб 
кўрдик.Мусобақаларга тайѐрлаш,уларни ўтказиш талабаларнинг ўзлари 
томонидан амалга оширилди ва жисмоний маданият фаолларининг алоҳида 
гуруҳлари ташкилланди, тайѐрланди. Кейинчалик улар мустақил ҳаѐтга йўл 
олганларидан сўнг энг аввало оиласи сўнг меҳнат фаолияти жойида оммавий 
спорт турлари бўйича ўтказиладиган тадбирларни ташкилотчилигини қилиш 
малакаси уларга албатта ѐрдам беради. 
Олиб борилган тадқиқотларимиз бўйича ишлар давомида қуйидаги 
масалалар ҳал қилинди: 
1. Олий ўқув юрти талаба ѐшларининг кундалик ҳаѐтига оммавий 
соғломлаштириш спорти машғулотлари ва уларнинг воситаларидан 
фойдаланишнинг назарий билимлари уларнинг турмуш тарзига сингдириш 
амалиѐти муаммоларининг вазифалари, уларнинг амалий машғулотларига 
мустақил тизимли қатнаши, ўқув ва уй ишлари давомидаги, кун тартиби 
таркибидаги бўш вақти ѐки шуғулланиш учун режалаштирилган вақтида 
бажариладиган жисмоний машқларни мақсадли бажаришга оид назарий ва 


51 
амалий малака кўникмалар заҳираси бойитилди, улардан ўқувчи орагнизмида 
бўладиган 
ўзгаришларнинг 
мотивациясига 
оид 
инновациялар 
киритилди,кучайтирилди.
2. Оммавий талабалар соғломлаштириш спорти ва жисмоний маданият 
соҳибининг талаблик даврида эгаллаш лозим бўлган узоқ соғлом умр кўриш, 
организмини кунлик ўқув ва меҳнат фаолиятига тайѐрлашга оид назарий ва 
амалий билимларини, кўникма ва малакаларни эгаллаши йўлга қўйилди. 
Машқланиши давомида Организмига тушадиган кунлик, ҳафталик жисмоний 
юкламалар, улар учун сарфланадиган қувват ва уни тиклаш учун жисмоний 
машқлардан самарали фойдаланиш усулларининг амалий ва назарий 
билимлари дастури яратилди.
3. Оммавий соғломлаштирувчи спорти, талабалар жисоний маданияти 
эгалигининг назорати ўқув ва тажриба гуруҳларида: 
-жисмоний машқлар билан мақсадли шуғулланиш инсон жисми 
сифатла рини умри давомида назорат қилиш ва уни ѐшига муносиб даражада 
бошқариш, ривожланганлиги даражасини ушлаш имконини беради;
-уларнинг ривожланганлиги даражаси индивиднинг ҳаракат режимига 
боғлиқлиги;
-ҳаракат 
сифатларининг ривожланишини аста секинлиги ва 
босқичлилиги, нотекислилиги, гетерохронлиги(турли вақтга мансублиги);
-жисмоний сифатлар(қобилиятларни) ривожланишини ўзгарувчанлиги 
(орқ га, олдинга, ушланиши);
-ҳосил бўлган ҳаракат малакаларини ―кўчиши‖(ижобий, салбий, бир 
тартибли, ҳар ҳил тартибли) деб номланадиган, тадқиқотларимиз давоми да 
тизимга солинган ―йўналтириб ривожлантириш‖га мансуб қонуниятлар 
асосида амалга оширилди.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling