1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2.Курснинг вазифалари
- 1.3.Ўқув-тарбия курсини ўкитишда педагогик ва ахборот технологиялари
1.1. Курснинг максади:
"Соглом турмуш тарзи жисмоний маданияти" ўқув-тарбия курсининг максади - ўқувчиларни кундалик ҳаѐти давомида организмининг функционал ва ҳаракт фаоллигини ўқув, меҳнат жараѐнини самарали кечишини таминлайдиган тонусда ушлашга ўргатиш учун жисмоний машқлардан мақсадли фойдаланишга ўргатиш. 1.2.Курснинг вазифалари: - инсоннинг ҳаѐти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи кўникмаларга эга бўлиши асосида ҳаѐтий фаолиятини йўлга қўйиш; - саломатлигининг юқори даражада бўлишига эришиш; - шахсий кун тартибига риоя килиш; - фаол жисмоний ҳаракат асосида организмни чиниқгириш; ^ - спорт билан шуғулланиш; - тўла ва сифатли овкатланиш; - овқатланишда гигиеник қоидаларига риоя қилиш; - мулоқот ва экологик маданиятга эришиш; - зарарли одатлардан ўзини тута билиш. 1.3.Ўқув-тарбия курсини ўкитишда педагогик ва ахборот технологиялари: Талабаларга мазкур ўкув-тарбия курсини замонавий усулда ўргатиш, уларнинг мустакил билим олишига шароит яратиш ҳамда олган билимини мустақил равишда баҳолаш учун қуйидагилардан фойдаланилади; - талабаларнинг соғлом турмуш тарзи ва жисмоний маданиятини шакллантиришда "аклий ҳужум", "ФСИ", "дебатлар", "кластер", "синквейн (ахборотни йиғиш)", "чархпалак", "лойиха", Т-схема каби педагогик технологиялардан фойдаланиш кўзда тутилади; 113 - талабаларнинг соғлом турмуш тарзи ҳакидаги билимларини ошириш учун видео материаллар, слайдлардан фойдаланиш; - талабаларни олдиндан таркатма материаллар билан таьминлашга эришиш; - талабаларни кичик гуруҳларга бўлиб мураббий-устозлар раҳбарлигида мустакил билим олишга ўргатиш; - маьруза матнидаги шаклий ва ракамли маьлумотларни олдиндан тайѐрлаб, гуруҳ талабаларига таркатиш. Бу усул ўкитувчининг вактини тежаб, талабаларни ортиқча ѐзишдан озод қилади; - тест саволларини тузиш; - «таянч» ибораларни ишлаб чикиб, талабалардан уларни мукаммал ўзлаштиришни таьминлаш; - масофавий ўкитишни ташкил этиш каби компьютерда бажариладиган дастурлардан фойдаланиш; - оммавий ахбарот воситалар материалларини муҳокама килиш; - ахборот технолиялардан фойдаланиш, презентация дарсларини ташкил этиш; Бу заминда яшаѐтган ҳар бир инсон ўз фарзандларининг бахту саодати, фазлу-камолини кўриш учун бутун ҳаѐти давомида курашади, меҳнат қилади, ўзини аямайди.(6-том, 324-бет) Соглом авлод масаласини энг зарур, энг муҳим вазифа сифатида кун тартибига қўяѐтганимизнинг сабаби нимада? Биз мустакиллигимизнинг илк йиллариданоқ соғлом авлод тарбиясини энг устувор вазифа деб белгиладик. (8-том) Баркамол авлодни тарбиялаш масаласини давлат сиѐсати даражасига кўтардик. Мустақил Ватанимизнинг биринчи ордени "Соғлом авлод учун" деб аталгани, "Соғлом алод учун ҳалкаро жамғармаси" тузилгани бунинг тасдиғидир. Бир сўз билан айтганда, олдимизга кўйган барча мақсадларимизнинг, сиѐсий, иқтисодий ва маънавий ҳаѐтимизда, давлатимиз, жамиятимиз қурилишида амалга оширилаѐтган ўзгаришларнинг, эзгу туйғуларимизнинг маъно-моҳияти соғлом авлодни тарбиялаб вояга етказиш эмасми? Кадрлар тайѐрлаш миллий дастуримизни ишлаб чикқанимиз ва ҳаѐтга татбик этаѐтганимиздан максад ҳам айнан шу эмасми? 114 Соғлом авлод деганда, шахсан мен, энг аввало, соғлом наслни, нафакат жисмонан бақувват, шу билан бирга, руҳи, фикри соғлом, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунаман. Буюк давлатни факат соглом миллат, соғлом авлодгина кура олади. (8 том 94-бет) ....соғлом одам соғлом фикрлайди, соғолом фикрлайдиган одамгина Худога иймон келтиради, эътиқоди соғлом бўлади. (8 том, 441-бет) Аслида Оллоҳ таоло инсон зотини табиатан соғлом, мукаммал яратади. Лекин, афсуски, аввало одам боласининг ўзи, колаверса, носоз муҳит бу мукаммалликни бузади. Одамзот кўп жойларда, таассуфки, нафс, кибру ҳаво, жаҳолатга берилиб, ўзини ўзи турли балоларга гирифтор қилади. (8 том, 442- бет) Ҳеч шубҳа йўқ: соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаѐтган, қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас интилишдир. Агар ота- боболаримизнинг гурмуш тарзига, тафаккурига назар солсак, улар насл- насаб, етти пуштнинг тозалигига, авлоднинг соғлигига жуда катта эътибор берганини кўрамиз. Лекин соғлом авлод тарбияси осон иш эмас. У ҳар бир инсон, ҳар бир оила, бутун жамиятдан жиддий эътибор ва узлуксиз мехнат талаб килади. ^ - " Фақат жисмоний жиҳатдан бакувват бўлган одамни тарбиялаш унчалик кийин эмас. Аммо уни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан камол топтириш ғоят мураккаб вазифа. Айникса бугунги кунда - мафкуравий курашлар гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона тус олган ҳозирги нозик, калтис шароитда, таҳликали замонда бу масала ниҳоятда дозарб аҳамиятга эга. (8 том, 95-бет) Бу ҳаѐт жуда тез - бошдаги дўппини бир айлантиргунча ўтади-кетади. Шу киска фурсатда инсон халк учун, Ватан учун, ўз фарзандлари ва келгуси насллар учун савобли ишлар қилиб улгуриши керак. Олижаноб ҳалқимизнинг - талабаларга хорижий ва республиканинг етакчи олий ўкув юртлари профессорлари томонидан ѐзиладиган айрим маьрузаларни ўкиб, техник воситалар орқали намойиш этиш; - иктидорли талабалар билан уларни кизиктирувчи мавзулар бўйича кўшимча дарс ташкил этиш; - талабаларнинг лидерлик кобилиятларини ривожлантириш; - талабаларни ишонарли нутқ сўзлашга ўргатиш; - талабаларни замонавий компьютер дастурлари асосида тайѐрланган слайдлар билан кўргазмали маъруза қилишга ўргатиш 115 - талабаларнинг ўз билимини ўзи бахолайдиган шароитни яратиб бериш. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling