Режа Содда инверторли ТТМ МЭ схемаси - Элемент иккита мантиқий киришга эга бўлиб, у кўп эмиттерли транзистор (КЭТ) асосида ҳосил қилинган ток қайта улагичи ва VT1 транзисторли электрон калит (инвертор)дан тузилган.
- КЭТ ТТМ турдаги МЭларнинг ўзига хос компонентаси ҳисобланади. У умумий база ва умумий коллекторга эга бўлган транзисторли тузилмадир.
- Стандарт схемаларда киришлар (эмиттерлар) сони КБИРЛ≤8. ТТМ элементлар таркибидаги КЭТ инверс режимда ёки тўйиниш режимда ишлаши мумкин.
- Схеманинг статик режимини таҳлил қилишда қуйидаги соддалаштиришлар қабул қилинган, агар:
- - p-n ўтиш орқали тўғри ток оқиб ўтаётган бўлса, у ҳолда ўтиш очиқ ва ундаги кучланиш U*=0,7 В;
- - p-n ўтиш кучланиши тескари, ёки U* дан кичик бўлса, у ҳолда ўтиш берк ва оқиб ўтаётган ток нолга тенг;
- - транзистор тўйиниш режимида бўлса, у ҳолда коллектор–эмиттер оралиғидаги кучланиш U*КЭ.ТЎЙ=0,3 ÷ 0,4 В.
Мураккаб инверторли ТТМ МЭ схемаси - Мураккаб инверторли ТТМ схемаси амалиётда кенг қўлланилади. У икки тактли чиқиш каскади (VT2 ва VT3 транзисторлар, R4 резистор ва VD диод), бошқарилувчи фаза ажратувчи каскад (VT1 транзистор, R2 ва R3 резисторлар) дан ташкил топган.
- ТТМ элементлари потенциал элементлар қаторига киради: улар асосида компьютер схемаларини тузишда улар ўзаро гальваник боғланадилар, яъни конденсатор ва трансформаторларсиз.
- Мантиқий 1 ва мантиқий 0 асимптотик қийматлари U1≥ 2,4 B; U0≤0,4 B, UҚУ =U1-U0 =2 В кучланишлар билан ифодаланади.
- Юқорида кўриб ўтилган сериялар функционал ва техник тўлиқликка эга, яъни турли арифметик ва мантиқий амалларни, хотирада сақлаш, ёрдамчи ва махсус функцияларни бажаради.
- Асосий ТТМ тури бўлиб мантиқий қўпайтириш инкори билан яъни, ҲАМ-ЭМАС амалини бажарадиган Шеффер элементи ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |