10-§. Монийлик ва маздакийлик мафкурасининг тарихда тутган ўрни. Монийлик мафкураси фалсафасининг моҳияти


Маздакийлик мафкураси асосида вужудга келган ижтимоий ҳаракатлар


Download 97 Kb.
bet3/3
Sana19.06.2023
Hajmi97 Kb.
#1626832
1   2   3
Bog'liq
!!! 10 Монийлик ва маздакийлик мафкурасининг тарихда тутган

4. Маздакийлик мафкураси асосида вужудга келган ижтимоий ҳаракатлар.
Маздак таьлимотига биноан, оламда бўладиган жараёнлар онгли ва бирор мақсадни кўзлаб харакат қилувчи эзгулик, ёруғлик манбаи билан кўр-кўрона ва тасодифий ҳаракатланувчи қоронғулик (жоҳиллик) манбаи ўртасидаги курашдан иборат.
Бу кураш «яхшилик» устидан муқаррар ғалабаси билан тугалланади. Маздакийлик моҳиятан зардуштийлик дини эволюцияси жараёнидаги босқичларидан бири. Шунинг учун зардуштийликнинг муқаддас китоби Авесто, айниқса, унинг кейинги қисми кичик Авесто Мазакийликда ҳам илоҳий ҳисобланган. Унда яхшилик, яратувчилик, эзгулик тимсоли, шоҳсулоласининг ҳомийси.
Эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги курашда «яхшилик» тимсоли-Ахурамазда ёвузлик тимсоли-Аҳриман устидан пировард натижада ғалаба қозониши, шундан кейин ўликлар тирилиб, дунё барча нопок ва ғаразли нарсалардан холи, ерда битта подшолик, битта халқ бўладиган умумий роҳат-фароғат замони келишига умид боғланади.
Бундай ғоялар зардуштийликнинг узоқ вақт орасида эьтибор қозонишига сабаб бўлган. Араблар Эрон ва Туронни босиб олишгач, Маздакийлик кўринишидаги зардуштийликка эьтиқод қилувчиларни зўрлик билан исломга киритганлар. Ўз эьтиқодидан воз кечмаганларни ўлдирганлар, қувғин остига олганлар. Шу боис маздакийларнинг бир қисми ўз эьтиқодига содиқ қолиш мақсадида Ҳиндистонга қочиб кетишга мажбур бўлишган.
Бу таьлимот маздакийлар ҳаракатининг мафкураси сифатида хизмат қилган. Маздак ва унинг маслакдошлари ўз курашларида халқ оммасига суянган. Халқнинг озодлик, эркинлик, хурлик йўлида олиб борган ҳаракатларига раҳнамолик қилгани учун уларнинг маслакдошлари кўпайиб борган. Маздакийликда ёвузлик-бойликка ҳирс қўйиш ва ўта камбағаллик қораланади.
Маздакийлик ҳаракати 529 йилда бостирилади ва Маздак қатл этилади. Маздакийлик ҳаракати бостирилган бўлса ҳам, маздакийлик таьлимоти кейинги асрлар давомида Марказий Осиёда, Эрон ва Озарбойжонда ижтимоий зулмга қарши, кейинроқ эса, Ўрта Осиёга ислом тарқалгач, араблар истилосига қарши (Муқанна, Бобак қўзғалонлари) курашда халқ оммасини бирлаштирувчи асосий ғоялардан бири бўлиб хизмат қилган.
Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling