10. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош


Download 497.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana18.07.2023
Hajmi497.03 Kb.
#1660846
1   2   3
Bog'liq
Фарзандликка олиш сирини ошкор килиш учун жавобгарлик М.Ш.Нажимов

 
 
 
ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ СИРИНИ ОШКОР ЭТИШ ЖИНОЯТИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК 
МАСАЛАЛАРИ 
Нажимов М.Ш. 
ю.ф.н., доцент, Жиноий-ҳуқуқий ва фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири, ҚҚДУ 
Нукус, Ўзбекистон
 e-mail: 
mirlaw83@mail.ru
  
тел:+99888 354-47-74 
Фарзандликка бола олувчиларнинг ѐки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига қарши, 
етим ѐки ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олишнинг қонун билан 
қўриқланадиган сирини ошкор қилиш ЎзР ЖК 125-моддаси бўйича жиноий жавобгарликни 
келтириб чиқаради. 
Ушбу жиноятни кўриб чиқишда бевосита фарзандликка олиш масаласига тўхтаб ўтишимиз 
лозим. Оила кодексининг 6 бўлими 20 боби (151-172 моддалар) айнан мазкур масалани тартибга 
солишга қаратилган. Унга кўра, фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва 
уларнинг манфаатларинигина кўзлаб йўл қўйилади. Фарзандликка олиш болани фарзандликка 
олишни истаган шахсларнинг аризасига биноан ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи тавсиясига 
кўра туман, шаҳар ҳокими қарори билан амалга оширилади. 
Қуйидаги 
шахслар 
фарзандликка 
олувчилар 
бўлиши 
мумкин 
эмас:
1) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ѐки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар; 2) қонун билан 
белгиланган тартибда муомалага лаѐқатсиз ѐки муомала лаѐқати чекланган деб толилганлар; 3) 
асаб касалликлари ѐки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар; 4) Оила кодекси 169-
моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор 
қилинган собиқ фарзандликка олувчилар; 5) қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм 
қилинганлар.  
Фарзандликка олувчи ва фарзандликка олинувчилар ѐшидаги фарқ ўн беш ѐшдан кам 
бўлмаслиги шарт, ўгай ота ва ўгай она томонидан фарзандликка олиш ҳоллари бундан 
мустаснодир. 
М.Ҳ.Рустамбаев фикрига кўра, ―ушбу жиноят объекти оиланинг манфаатлари ва 
фарзанднинг нормал маънавий ривожланишидир‖ [Рустамбаев М.Х, 2004: 111]. 


248 
Бу хусусда В.С. Савельева шундай ѐзади: ―фарзандликка олиш сирини ошкор этиш 
жинояти объекти вояга етмаган шахс нормал шаклланиши ва ривожланишининг номоддий шарт-
шароитлари ҳисобланади‖ [Под ред. проф. Здравомыслова Б.В, 1999: 128]. 
Объектив томондан жиноят фарзандликка олувчилар (улар бўлмаган ҳолларда васийлик ва 
ҳомийлик органлари)нинг розилигисиз фарзандликка олиш сирларини ошкор қилиш ѐки ФҲДЁ 
органидаги фарзандликка олганлар ҳақиқий ота-оналар эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни 
ошкор қилишда ифодаланади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида ўғил ѐки қиз қилиб олишнинг сир сақланиши 
қонун билан қўриқланиши қайд этилган. Фарзандликка олишнинг қонун билан қўриқланадиган 
сирларини ошкор қилиш жиноий жазоланадиган қилмишни вужудга келтиради.
Жиноий жавобгарликни вужудга келтирадиган фарзандликка олиш сирини ошкор этиш
фарзандликка олган шахсларни ҳақиқий ота-онаси эмаслигини (оғзаки, ѐзма тарзда ѐхуд матбуот 
ва бошқа усуллар орқали) ошкор этиш, мазкур ахборот фарзандликка олган шахснинг эркига 
қарши ошкор қилинганда ѐки улар мавжуд бўлмаганида ҳомийлик ва васийлик идораларининг 
рухсатисиз ошкор қилинган ҳолатларда ўз ифодасини топади [Рустамбаев М.Х, 2006: 112]. 
Тегишли юридик тартибда расмийлаштирилмаган фарзандликка олиш сирини ошкор этиш 
жиноий жавобгарлик келтириб чиқармайди. Фарзандликка олувчининг ушбу қилмишга 
муносабати ҳам жиноий жавобгарликка таъсир кўрсатмайди [Здравомыслова Б.В, 1999: 129].
Фарзандликка олиш сири расмий хабардор бўлиши мумкин бўлмаган ҳар қандай шахсга 
ошкор этилиши мумкин [Бобоев Ҳ, 2000: 114]. Фарзандликка олинганликнинг ҳақиқий эмас деб 
топилишини ѐки бекор қилинишини талаб қилиш билан боғлиқ ҳолда сирни ошкор қилиш, агар 
тегишли расмий органларга (судга, ҳомийлик идорасига ва ҳоказоларга) шу ҳақда ариза билан 
мурожаат қилинган бўлса, мазкур жиноят таркиби мавжуд бўлмайди.
Жиноят фарзандликка қилиб олиш сирини ошкор этиш вақтидан бошлаб, расмий равишда 
хабар топиши мумкин бўлмаган шахсга етиб борган-бормаганлигидан қатъи назар, тугалланган 
деб топилади.
Жиноят формал таркибли бўлиб, келиб чиққан оқибатлари (маънавий зарар, оиланинг 
бузилиши ва ҳ.к.) суд томонидан жазо тайинлашда инобатга олиниши мумкин [Лебедева В.М, 
2005: 355]. 
Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. ЖК 125-моддаси 1-қисми 
бўйича квалификация қилиш учун мотив ва мақсаднинг аҳамияти йўқ.
Фарзандликка олиш сирини ошкор этиш жинояти субъектларини икки тоифага 
ажратишимиз мумкин: 1) махсус субъектлар - ўз касбий ѐки хизмат фаолияти муносабати билан 
ушбу сирдан хабардор бўлган шахслар ва 2) 16 ѐшга етган ҳар қандай ақлирасо жисмоний 
шахслар, шу жумладан фарзандликка олинган шахс ота-онасидан бири ҳам агар ўз турмуш ўртоғи 
эрк-иродасига хилоф равишда ҳаракат қилган бўлса, жиноят субъекти бўлиши мумкин.
Агар фарзандликка олинганлик сирини ошкор қилиш ғаразгўйлик ѐки бошқа паст 
ниятларда содир этилган бўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК 125-моддаси 2-қисмининг ―б‖ банди 
билан квалификация қилинади. Бунда жиноят ―фарзандликка олиш сирини сотиш‖да, бундай 
маълумотдан товламачилик мақсадларида фойдаланишда намоѐн бўлиши мумкин. В.С.Савельева 
ғаразгўйлик ѐки паст ниятларни шарҳлаб уларга ―ўч ѐки қасд олиш‖ни ҳам киритади. Бизнинг 
фикримизча эса, ғаразгўйлик ѐки паст ниятларга ўч ѐки қасд олишни киритиш мақсадга мувофиқ 
эмас. Бинобарин, М.Ҳ. Рустамбаев ҳам қасддан одам ўлдириш жиноятини шарҳлар экан, қасд ѐки 
ўч 
олиш 
мақсадида 
содир 
этилган 
ушбу 
тоифа 
жиноятларни 
ЖК 
97-м.
1-қ. бўйича жавобгарликка тортиш лозим [Рустамбаев М.Ҳ. 2018: 22], деб ҳисоблайди.
Агар фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш оғир оқибатларга олиб келган бўлса, 
қилмишни ЖК 125-моддаси 2-қисмининг ―в‖ бандига кўра квалификация қилиш керак.
Мазкур жиноят бўйича фарзандликка олинганнинг ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиши, 
ўзини ўлдириши, руҳий касалликка чалиниши, яшаш жойини мажбуран алмаштириши ва шунга 
ўхшаш ҳолатлар бошқалар оғир оқибатлар ҳисобланади. Оғир оқибатлар мансабдор ва жавобгар 
шахсларнинг фарзандликка олиш сирини ошкор этганликлари боис вужудга келганда, қилмиш 
мансабни суиистеъмол қилиш ѐки ҳокимият ѐхуд мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш 
сифатида квалификация қилинади [Рустамбаев М.Х, 2006: 113]. 
Оилага қарши жиноятлар масаласини ўрганар эканмиз, бу борадаги айрим ривожланган 
хорижий мамлакатлар тажрибаси қизиқиш уйғотади. Хусусан, мазкур масалада АҚШ бир қатор 
ижобий ютуқларга эришган. Айниқса, ушбу мамлакатда ташкил этилган оилавий судлар миллий 
қонунчилигимиз учун том маънода янгиликдир. АҚШда вояга етмаганлар ҳамда оила-никоҳ 
муносабатлари билан боғлиқ келишмовчиликлар 1971 йилдан бери АҚШнинг тўрт штатида 


249 
(Филоделфия, Делавер) фаолият юритиб келаѐтган оилавий судлар томонидан кўриб ҳал этилади 
[Махмудов М.А, 1996: 4-5].
Оилавий судлар томонидан кўриладиган ишларни уч тоифага ажратишимиз мумкин: 1) 
вояга етмаганлар ва ҳуқуқбузарларга тааллуқли ишлар; 2) вояга етганларга нисбатан жиноят 
ишлари; 3) фуқаролик ишлари [Family court of the state of Delawere, 1990: 10-16]. 
Ўз навбатида фуқаролик ишлари оилани сақлаб қолиш бўйича ҳамда бошқа ишларга 
(никоҳни ѐки ҳомийликни бекор қилиш, фарзанднинг кимда қолишини ҳал этиш ва ҳ.к.) 
ажратилади.
Оилавий судлар ваколат доирасига тааллуқли бир неча тоифа ишлар эса, мутлақо суд 
тартибида ҳал этилиши лозим бўлади. Бундай ишлар сирасига вояга етмаганлар томонидан содир 
этилган оғир жиноятлар, кечиктириб бўлмас ѐрдам беришдан бўйин товлаш, ҳақиқийлигига шубҳа 
бўлган никоҳни бекор қилиш кабиларни киритишимиз мумкин [Махмудов М.А, 1996: 5-6].
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Республикамизда оилавий судлар фаолиятини 
ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Яъни вояга етмаганлар ва оилага қарши жиноят 
ва фуқаролик ишларини кўриб ҳал этувчи махсус суд инстанциясини тузиш керак. Зотан, оилавий 
келишмовчиликлар ҳамда оилавий муносабатларга қарши жиноятлар ўзига хос хусусиятлари 
жиноятчиликнинг бошқа шаклларидан ажралиб туради.

Download 497.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling