10-Маъруза. Индуктив боғланган занжирлар


Индуктив боғланган элементлар учларини белгилаш


Download 272.5 Kb.
bet2/5
Sana09.04.2023
Hajmi272.5 Kb.
#1347731
1   2   3   4   5
Индуктив боғланган элементлар учларини белгилаш. Ўзиндукция магнит илашуви L1·i1 (ёки L2·i2)га ўзаро индуктивлик М·i2 (ёки М·i1) магнит илашувининг алгебраик қўшилиши ишорасини аниқлаш учун, индуктив боғланган элементларнинг қисқичлари (боши ва кети)ни белгилаш зарур. Бунда L1, L2 ва М коэффициентлари мусбат ишорали, деб ҳисобланади.
Одатда, ўзаро индуктив боғланган элементлардан бирининг бир қисқичи ихтиёрий равишда «боши» деб қабул қилинади ва схемада унинг олдига у ёки бу белгини, кўпинча нуқтани қўйилади (10.1-расмлар). Иккинчи белги шундай жойлаштириладики, i1 ва i2 токлар ушбу белгиланган қисқичларга нисбатан бир ҳил йўналтирилганда, ўзаро индукция натижасида ҳар бир индуктив боғланган элементнинг магнит илашуви ортсин (10.3,а,в,г-расмлар).
Бундай белгилашларни ҳисобга олиб, магнит илашуви қуйидагича аниқланади:
Ψ 1=L1·i1+M·i2; Ψ2=L2·i2+M·i1 (10.9)

10.1-расм


Агар икки шохобчалардаги токлар ҳар хил йўналишда белгиланган бўлса (10.1,б,д,е-расмлар)да, ҳар бир элементнинг магнит илашуви қуйидагича аниқланади:
10.1-расмда келтирилган бир ўқда жойлашган, ҳамда маълум йўналишда ўралган ғалтаклар ёки икки линия учун учун белгини қандай қўйиш масаласи аниқ. Магнит майдонларнинг йўналишлари ҳақидаги маълумот бўлмаган ҳолда, белгилашни индуктивланган кучланишларни ўлчаш йўли билан аниқлаш мумкин: белгиларга нисбатан токлар йўналишлари бир хил бўлганда, ўзиндукция кучланиши

uL1=L di1/dt ёки (10.10)

ўзаро индукция кучланиши Мdi2/dt ёки Mdi1/dt билан қўшилиши зарур:



u(L,M)1=L1di1/dt+Mdi2/dt;
u(L,M)2=Mdi1/dt+L2di2/dt, (10.11)
в а шунга ўхшаш

(10.12)

Юқорида келтирилган фикрлар (10.10) боғланишдан келиб чиқади, чунки токларнинг мувофиқ равишда йўналтирилишида магнит илашувлар L1di1/dt ва Mdi2/dt ўзгариши натижасида бир хил йўналган э.ю.к. лар ҳосил бўлади.


Аксинча, i1 ва i2 токларнинг берилган қисқичларига нисбатан йўналишлари хар хил бўлса, у холда кучланишлар қуйидагича аниқланади:

u(L,M)1=L1di1/dt-Mdi2/dt;
u(L,M)2=Mdi1/dt+L2 di2/dt. (10.13)

1 0.1,а ва б-расмлардаги индуктив боғланган контурларнинг биринчи шохобчасида актив қаршилик ҳам келтирилган. Шунинг учун, 10.1,а-расм кучланишлари қуйидагича аниқланади:


u1=i1r +L1di1/dt+Mdi2/dt , (10.14)
10.1,б-расмда эса:

u1=i1r1 +L1di1/dt-Mdi2/dt. (10.15)


Download 272.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling