10-Маъруза Мавзу: Чигитли пахтани жинлаш ва толани тозалаш, тойлаш технологияси
Download 403.23 Kb.
|
10-Mavzu. Chigitli paxtani jinlash va tolani tozalash, toylash texnologiyasi.
10-Маъруза Мавзу: Чигитли пахтани жинлаш ва толани тозалаш, тойлаш технологияси 1. Бош бино бўлимлари технологик жараёнини лойиҳалаш Хар бир бўлимнинг технологик жараёнини ҳисоблаш ва лойиҳалашдаги асосий мақсад шу бўлимдаги бажариладиган технологик операциясининг маҳсулот ишлаб чиқаришда, кетма-кетлигини аниқлашдан иборат. Технологик схемага операцияларни бажариш учун керакли хамма ускуналар, хар хил мосламалар ва қурилмалар киритиллади. Лойиҳалаштирилган технологик жараён ва ўрнатилган техно логик ускуналар ишлаб чиқариш дастури, хом ашё билан таъмин ланиши ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот кўрсаткичлари билан асосланган бўлиши керак. Амалда лойиҳа қарорини ўрганишга, таққосламоқ (солиштирмоқ), кўриб чиқишга ва тузатишга қулай ва аниқ технологик схемаси лойиҳаларидан фойдаланадилар. Бу холда асосий кўрсаткичларни қуйидаги жадвал шаклида (5-жадвал) берилади. Бўлимларни режалаштириш ва лойиҳалашда, ускуналар спецификациясини (рўйхатини) тайёрлашда тузилган жадвал шаклидаги бу форма, дастлабки маълумотлар ва назарот кўрсаткичлари хизматини бажаради. 1-жадвал
Одатда қабул қилинадиган қарорнинг тўғрилигига ишониш учун лойиҳалаштириладиган бўлимнинг бир нечта технологик схемаси ишлаб чиқарилади. Чуқур таҳлил қилиш солиштириш асосида оптимал вариантини танлаш мумкин. Керакли технологик ускуналар ва ишчилар сонини технологик лойиҳалаш нормалари асосида хисобланади. Технологик лойиҳалаш нормалари энг зарур (яхши) ишлаб чиқилган лойиҳа қарорлари асосида тузилган бўлиб, лойиҳанинг технологик қисмининг хамма бўлимларини ўз ичига қамраб оладилар. Технологик лойиҳалаш нормаси қуйидагиларни назарда тутади: - Ускуналарнинг иш унумдорлиги ўсиш мумкинлигини, - Қўлда бажариладиган ва айрим оралиқ ва ёрдамчи операцияларни механизациялашни, - Ишлаб чиқаришни ташкил этишда мукаммал турини, малакавий ишчиларни ёрдамчи операцияларни бажаришдан озод этишни, - Тайёргарлик ва охирги операцияларга сарф қилинадиган вақт миқдорини камайтиришни, - Бўлим ичидаги транспорт мосламаларини механизациялашни. Технологик жараёнда хали ишлаб чиқаришга жорий этилмаган янги ускуналардан фойдаланиш мумкин. Бундай холда янги ускунанинг иш унумдорлиги унинг паспортида кўрсатилган техник кўрсаткичлари асосида, ишлаб-чиқаришнинг ҳақиқий иш шароитини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. Пахтани дастлабки ишлаш корхоналари бош ишлаб чиқариш биносини лойиҳалашда, унинг ишлаб чиқариш дастури хисобланган тайёр маҳсулотларнинг сифати ва ҳажмини таъминлаш кераклигини доимий эсда тутиш керак. Технологик ускуналарни хисоблашда уларнинг фойдали иш вақт коэффиценти ва фойдаланиш коэффициенти аниқланади. Ускуналарнинг фойдали иш вақт коэффициенти деб - ишлаш жараёнида бир сменада ишлаган ҳақиқий иш вақтининг шу сменадаги умумий вақтига нисбатига айтилади. У қуйидагича аниқланади: Бу ерда, Т - битта сменадаги ишлаш вақти, мин tт - смена давомида ускунанинг тўхтаб тўрган вақти, мин. Ускуналарнинг фойдаланиш коэффициенти деб - йил давомидаги ҳақиқий вақт фондининг, йил давомидаги номинал вақт фондига нисбатига айтилади ва қуйидаги формула асосида хисоблаш мумкин: Бу ерда: Т- йил давомидаги номинал вақт фонди, соат tвақт- режалаштирилган ва капитал таъмирлашга сарф қилинган вақт, tтоз- ускунани тозалашга ва профилактик кузатишга сарф қилинган вақт, соат tтуқ- ускунани технологик жараёнга тайёрлашга, асосий операцияни бажаришга қўшиш учун сарф қилинган вақт, соат Йил давомидаги номинал вақт фонди қуйидаги формула асосида хисобланади: Download 403.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling