10. Маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш элементлари
Download 386.5 Kb.
|
10-мавзу
Мавзу 10. МАҲСУЛОТЛАРНИНГ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЭЛЕМЕНТЛАРИ. Маҳсулотларнинг сифати техник, фойдаланиш, технологик, стандартлаштириш даражаси, техник эстетика талабларига мувофиқлиги ва ҳоказолар каби турли кўрсаткичлар билан баҳоланади. Маҳсулотларнинг сифати «маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини ўрнатилган талабларга мувофиқлигини текшириш» (ГОСТ 15.467—79) мақсадида ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида назорат қилинади. Сифат назорати маҳсулот сифатини бошқариш тизимининг бўғинларида турли шаклларга эга бўлиши ва турли масалаларни ечиши мумкин. Масалан, технологик жараёнда эгаллаган ўрнига кўра киришга оид, операцион, юзма-юз қабул қилишли ва ҳ.з.; назоратни ўтказиш усулига кўра – фаол, пассив, статистик, яхлит, танланмали бўлиши мумкин. Техник назорат (ёки қисқача назорат) ГОСТ 16.504—74 га кўра: маҳсулот сифатига боғлиқ бўлган маҳсулотлар ёки жараёнларни ва уларнинг натижаларини ўрнатилган техник талабларга мувофиқлигини текшириш. Назорат қилинаётган маҳсулот ёки жараён назорат объекти (НО) ҳисобланади. Назорат объектлари меҳнат предметлари (масалан, ишлаб чиқаришнинг маҳсулот, материал, техник ҳужжатлаштириш ва шу кабилар кўринишидаги асосий ва ёрдамчи маҳсулотлари), меҳнат воситалари (масалан, саноат корхоналарининг жиҳозлари) ва меҳнат (масалан, ишлаб чиқаришга оид) жараёнлар ҳисобланади. Назорат жараёнларини ишлаб чиқиш қоидалари қуйидагиларни назарда тутувчи ГОСТ 14.317—75 га кўра ўрнатилган: техник назорат жараёнлари (операциялари) учун зарурий ўлчаш аниқликларини ҳисобга ҳолда ўлчашларни амалга ошириш методикалари ишлаб чиқилган бўлиши керак; ўлчашларни амалга ошириш методикаларини аттестацияси ва стандартлаштирилиши ГОСТ 8.010—72 бўйича амалга оширилиши керак; техник назорат жараёнлари (операциялари) ўлчашларни амалга оширишнинг меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ келувчи меъёрий шартларини назарда тутиши керак (масалан, чизиқли ва бурчакли ўлчашларни амалга оширишнинг меъёрий шартлари ГОСТ 8.050—73 да берилган); техник назорат жараёнлари (операциялари) даги ўлчашларнинг аниқлик кўрсаткичлари ГОСТ 8.011—72 га мувофиқ кўрсатилиши керак; техник назорат жараёнлари (операциялари) ни ҳужжатлаштирилиши ГОСТ 8.103—73 бўйича метрологик экспертизага берилиши лозим. Назорат жараёнларининг турлари, уларга қўйилган талаблар, уларнинг вазифалари ва қўлланилиш соҳалари ГОСТ 14.318—77 да ўрнатилган. ГОСТ 14.306—73 назоарт жараёнларининг қуйидаги бажарилиши шарт бўлган кўрсаткичларини регламентлаштиради: ўлчаш аниқлиги, назоратнинг ишончлилиги, унинг меҳнат сиғими ва таннархи; назорат воситаларини танлаш тартиби. ГОСТ 16.504—74 га кўра назорат воситалари – назоратни амалга ошириш учун қўлланиладиган буюмлар ва материаллар. Назорат воситалари ишлатилиш даражасига кўра қуйидагиларга фарқланади: ўлчов назорати, қайд қилиш назоарти, назорат намунасига кўра назоарт, органолептик назорат, кўз орқали амалга оширилувчи назорат ва техник кўрик (текширув). Ўлчов назорати – бу албатта ўлчов воситаларини қўллаш билан амалга ошириладиган назорат. Ўлчов назорати назорат объектининг (масалан, маҳсулотнинг) назорат қилинадиган параметрларининг қийматларини баҳолаш учун қўлланилади ва назорат объектининг берилган назорат қилинадиган параметрларга мос физик катталиклар устида ўлчашлар ўтказилади (I босқич) ҳамда физик катталикларнинг ўлчанган қийматлари техник ҳужжатлардаги талаблар билан солиштирилиб, ўлчаш натижаларининг ушбу талабларга мослик даражаси ҳақида қарор қабул қилинади (II босқич). Ўлчов назорати назорат қилинадиган параметрларга регламентлаштирилган рухсат берилганда, параметрлар назорат объекти (келгусида маҳсулот сўзи қўлланилади) нинг назорат қилинадиган параметрларига қўйилган рухсат чегараларини белгиловчи рухсат этилган оғиш чегаралари (максимал ва минимал) дан чиқиб кетган ёки кетмаганлигини ўрнатиш мақсадида ўтказилади. Назоратга мос равишда технологик жараённинг режими рухсат этилган чегаралардаги режимнинг назорат қилинадиган параметрларини топишни белгилайди. ГОСТ 14.306—73 даги таърифга биноан: назорат қилинадиган параметр – назорат объекти хоссаларининг миқдорий тавсифи; назоратнинг ишончлилиги – назорат натижаларининг назорат параметрларининг ҳақиқий қийматларига мослигининг эҳтимоли. Агар параметрнинг ҳақиқий қийматини Хҳ билан, чегаравий қийматларни эса, энг ката рухсат этилган қийматни Xр.ю билан, энг кичик рухсат этилган қийматни Хр.ҳ билан белгиласак, унда яроқлилик шарти қуйидагича бўлади: яъни параметрларининг барчаси техник шартларда кўрсатилган энг ката ва энг кичик қийматлари орасида ётувчи маҳсулот яроқли ҳисобланади (1-расм), бу ерда оғишнинг юқори чегараси Δю=Хр.ю–Хном, Хном –параметрнинг номинал қиймати; оғишнинг қуйи чегараси Δҳ= Хр.ҳ–Хном . Δю ва Δҳ оғишлар нолга тенг, нолдан ката ва нолдан кичик бўлиши мумкин. Меъёрлаштирилган параметрларни белгилашга мисоллар келтирамиз: d=7,10+0,02 мм; V=220+15 В; R=(100±10)Ом. Рухсат этилган қиймат Δтай –энг ката ва энг кичик қийматлар ўртасидаги фарқ булиб, қуйидаги ифода билан аниқланади: Δмах = Хр.ю –Хр.к = Δю–Δк. 1. Расм. Рухсат этилган оғишларни меъёрлаштириш Меъёрий – техник ҳужжатлар (стандартлар, ТК, РТМ ваш у кабилар) да назорат қилинадиган параметр Хҳ рухсат этилган чегарадан ошиши мумкин бўлмаганда Хҳ≤Хрух, яъни Хҳ Хрух дан ката эмас, ёки рухсат этилган чегарадан ошмаслиги керак Хҳ≥Хрух (Хҳ Хрух дан кичик эмас) бўлганда қўйилмаларни меъёрлаштиришнинг бошқа схемалари ҳам ишлатилади. Назоратни амалга оширишнинг зарурий шарти назорат қилинадиган параметрлар Хр.ю, Хр.к ва ўлчаш хатолиги (ΔхD) га рухсат этилган қийматлар чегараларини ўрнатиш ҳисобланади. Назорат қилинадиган параметрларни танлаш ва чегара қийматларни ўрнатиш учун фойдаланиш кўрсаткичлари бўйича ўзаро ўрин алмашувчи функционал тамойилларига риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ишлаб чиқаришнинг меъёрий ишлашида кўп сонли маҳсулотларни назорат натижалари 2-расмда келтирилган гистограмма (резисторнинг қаршилигини ўлчашда олинган қийматлар гистограммаси) билан тавсифланадиган тақсимланиш зичлиги f(X ) га эга. Гистограммалар учун Rю ва Rқ интервал чегарасида ётувчи қийматларга эга маҳсулотларнинг ката гуруҳи характерлидир. 2. Расм. Гистограмма ва эҳтимолликнинг зичлик функцияси. Download 386.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling