10-мавзу: Тижорат банклари ва уларнинг функциялари


Тижорат банклари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш йўлари


Download 61.63 Kb.
bet5/6
Sana02.02.2023
Hajmi61.63 Kb.
#1147823
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 Маъруза матни

Тижорат банклари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш йўлари.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиши муносабати билан янги банкларни шакллантириш, уларни назоратини ривожлантириш масаласи кескин даражада кўндаланг қўйилди. Бугунги кунда Республика ҳудуддида 36 та турли хил мулкчилик шаклига асосланган банклар фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон банк тизимини қайта қуриш мустақил давлат иқтисодий тизимини муҳим йўналишларидан бири бўлди. Хўжалик механизмининг бир маромда фаолият юритиши барқарор ишлайдиган банклар миллий тизимини тақозо этади ва иқтисодиётни бозор иқтисодиётига ўтиш даврида сифат жиҳатидан бутунлай янги банк тизими ҳамда банк назоратини туб асосини яратиш ва қуриш узлуксиз давом эттирилмоқда.
Мамлакатимизнинг ривожланган банк тизимини шакллантириш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган молиявий сиёсатининг маҳсули бўлиши керак.
Банклар устидан назорат қилиш, улар фаолиятида муайян чеклашларни ўрнатиш иқтисодий эркинликка зид бўлган ҳолат сифатида қаралиши мумкин. Лекин жаҳоннинг кўпгина ривожланган давлатларида банклар, шунингдек бошқа молия ташкилотларининг фаолиятлари кўп даражада давлат томонидан тартибга солинади. Бошқача айтганда, ҳатто ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида молиявий сектор жиддий равишда тартибга солинар экан, ўтиш даврида буни тўла оқлаш мумкин.
Бироқ бозор шароитида молиявий секторни тартибга солиш товарлар ва хизматлар нархига таъсир кўрсатиш учун бозор механизмларига этарли даражада ҳаракат эркинлигини бериш, шунингдек майда-чуйда нарсаларга аралашишдан воз кечиш билан қўшиб олиб борилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Тўғри, банк фаолиятини тартибга солиш, рақобатнинг ривожланишига халақит берадиган омилга айланадиган чегарани белгилаш осон эмас. Шунинг учун жаҳонда умумий қабул қилинган принтсиплар ва қоидалар ҳар бир мамлакатда аниқ вазият таҳлилини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади.
У ёки бу банкнинг фаолиятида аниқланган камчиликларни тузатишга мажбур қилиш учун назорат органи ихтиёрида таъсир кўрсатиш чораларининг муайян тўплами бўлиши керак. Бизнинг янги банк қонунларимизга кўра, турли вазиятларда фойдаланиш мумкин бўлган даражаланган чоралар мажмуи кўзда тутилган. Жумладан, иқтисодий меъёрларни ўзгартириш, мажбурий резерв фондини ошириш, айрим банк оператсияларини амалга оширишни таъқиқлаб қўйиш, ҳиссадорларга дивидентлар тўлашни тўхтатиб қўйиш, банк устидан васийлик ўрнатиш кабилардир. Энг сўнгги чора эса уларга берилган рухсатномаларни (литсензияларни) қайтариб олишдан иборатдир.
Тижорат банкларини назорат қилиш деганда банкларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида доимий равишда амалга ошириладиган назорат тушунилади.
Давлатнинг пул-кредит сиёсати, хусусан тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш сиёсати қонун ҳужжатлари, ҳукумат қарорлари, Марказий банкнинг йўриқномалари асосида амалга оширилади. Ҳуқуқий меъёрлар банклар учун мажбурий бўлган чекловлар ва фаолиятининг қатъий чегараларини белгилаб беради. Бу эса, банк ёмон, сифатсиз бошқарилган тақдирда жиддий зарарлар юзага келишининг олдини олади. Банк фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларининг мустаҳкам эмаслиги банкларнинг банкрот бўлишига ва умумий нобарқарорликни юзага келишига олиб келади.
Банк тизимини ишончли тарзда ҳимоя қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий тартибга солиш меъёрларини яратиш лозим. Масалан, иқтисодий нормативлар барча тижорат банкларига нисбатан бир хил тарзда қўлланилиши лозим. Акс ҳолда, айрим банклар эркин рақобат муҳитидан четга чиқиб қолади.
Республикамизда банк назоратининг ривожланиш тарихи миллий банк тизимимизнинг ривожланиши билан узвий боғлиқдир. Миллий банк тизимининг ривожланиши билан банк назорати ҳам такомиллашиб борди. Шу жараённи банк назоратининг асоси бўлган иқтисодий меъёрларнинг ривожланиши мисолида кўриб чиқамиз.
Мустақил республикамизда дастлабки иқтисодий меъёрлар 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонун талабларидан келиб чиқиб яратилган бўлиб, кейинчалик улар такомиллаштирилди.

Download 61.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling