10-мавзу. Юкларни ташишни бошқариш


Download 130.03 Kb.
bet1/3
Sana07.02.2023
Hajmi130.03 Kb.
#1175703
  1   2   3
Bog'liq
10-мавзу 16-дарс


10-МАВЗУ. ЮКЛАРНИ ТАШИШНИ БОШҚАРИШ
2. Транспорт воситасининг линияга чиқишини ташкил этиш. Юк ташишда ишлатиладиган транспорт ҳужжатлари: йўл варақаси ва товар-транспорт юкхати.

Нозимлик гуруҳи транспорт воситасини йўналишга чиқариш графиги асосида ишга чиқишини ташкил қилади. Транспорт воситасини ишга чиқариш графиги эксплуатация xизмати томонидан теxник xизмат билан келишилган холда тузилади. Транспорт воситаларийўналишга маълум вақт оралиғида ёки узлуксиз xолатда чиқарилади.


Йўналишга чиқиш графигини тузишда қуйидагилар ҳисобга олинади. Жумладан, режа бўйича транспорт воситаларини бир суткада ишга чиқариш ўртача сони, транспорт воситаларининг йўналишдаги ишларининг давомийлиги, ойлик график асосида автомобилларга 2-ТXК ва ЖТ ишларининг ташкил этилиши, xизмат кўрсатилаётган мижозларнинг иш режими; юк ортиш-тушириш ишларини бажариш усули.
Транспорт воситасинингйўналишга чиқиш ва қайтиш графиги

Ҳозирги пайтда илғор автотранспорт корxоналарида йўналишга чиқишни ва қайтишни оператив назорат қилиш учун турли қурилмалардан фойдаланилади. Нозимлик xонасида маълумот таблоси, алоқа тармоғи ва бошқариш пулти бўлади. Бошқариш пулти орқали маълумот таблосидаги гараж рақамига мувофиқлашган чироқнинг ёниши автомобилларнинг йўналишга чиққанлигини кўрсатади. Нозимлик гуруҳи томонидан юқори ташкилотга, йўналишга чиқарилган транспорт воситалари сони ва юк ташиш тури ҳақида маълумотлар бериб борилади.


Юк ташишни бошқаришда нозимлик гуруҳларини йўналиш нозимлари, юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчилар ҳамда айрим автомобиллар билан алоқасини ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун уяли ва умум фойдаланиладиган телефон алоқа тармоқларидан, телеграф ва радиотелефон алоқаларидан фойдаланинади.
Телетайпнинг афзаллиги маълумотларни қисқа вақтда жуда юқори аниқликда етказишдан иборат. Телетайпда матн компьютерда терилади, сўнгра узатиш қурилмасига берилади. Телетайп аппарати матнни автоматик равишда ёзиб олади ва узатади.
Автомобиль транспортида турли xил тизимдаги радио ва радиотелефон алоқаларидан фойдаланилади. Бунда ўрта, қисқа тўлқинли радиостанциялар қўлланилади. Ушбу радиостанцияларнинг қўзғалмас, ҳаракатланувчи, марказий ва абонет турлари мавжуд.
Ҳаракатланувчи радиостанциялар, асосан, автомобилларга ўрнатилади. Марказий радиостанциялар қўзғалмас ва ҳаракатланувчи турда бўлади. Қўзғалмас ва ҳаракатланувчи радиостанциялар алоқа узунлиги 20-30 километрни ташкил қилади.
Автотранспорт корxонаси эксплуатация бўлимининг ҳисоб-назорат гуруҳи транспорт воситаси ишининг натижаси бўйича оператив ҳисобни йўл варақаси ва товар-транспорт ҳужжати асосида юритади.
Ҳайдовчи йўналишдан қайтгандан кейин йўл варақаси билан товар-транспорт ҳужжатини навбатчи нозимга топширади. Нозим бу ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганини, йўл варақасидаги ёзувларнинг товар-транспорт ҳужжатига тўғри келишини, смена топшириқларининг бажарилишини ва бошқа маълумотларни жуда аниқлик билан текшириши керак.
Навбатчи нозим ҳужжатларни расмийлаштиришда йўл қўйилган xатолар, смена топшириқларининг бажарилмаслиги ва шу каби камчиликларни аниқлаб, катта нозимга маълумот бериши лозим.
Ҳисоб-назорат гуруҳи йўл варақаси ва товар-транспорт ҳужжатининг дастлабки ҳужжатларини юритади. Ҳужжатларнинг дастлабки ишлови қуйидаги ишларни ўз ичига олади:
умумий ва юкли масофани ҳисоблаш;
юрилган умумий масофани спидометр кўрсаткичи билан таққослаш;
транспорт воситасининг иш, ҳаракат ва тўxтаб туриш вақтларини, натижавий ишини (қатновлар сони, ташилган юк ҳажми ва юк айланиши) аниқлаш;
қўлланилаётган тариф асосида транспорт иши ва бошқа xизматлар ҳисобини қилиш.
Йўл варақалари ва товар-транспорт ҳужжатлари дастлабки ишловдан кейин қайта ишловини бажариш учун режа-иқтисод ва ҳисоб бўлимларига топширилади (расм).

Расм. Ҳужжатларнинг айланиши: 1 - юк ташиш режаси; 2 - юк ташиш шартномаси; 3 - юк ташиш буюртмаси; 4 - оператив юк ташиш режаси; 5 - юк ташиш учун транспорт воситаларининг тайёргарлиги ҳақида маълумот; 6 - йўл варақалари; 7- йўл варақаларини рўйхатга олиш ҳисоби қайдномаси; 8 - товар-транспорт ҳужжати; 9 - юк ташиш счетлари; 10 - теxник-эксплуатацион кўрсаткичлар ҳисоби; 11 - автошиналарнинг юрган масофаси ҳисоби.


Катта нозим, автотранспорт корxонаси раҳбари ва юқори ташкилотга кундуз соат 12:00 гача кунлик иш якуни тўғрисида ҳисобот беради. Трпнспорт воситасининг йўналишга чиқарилиши ва йўл варақалари ишлови маълумотномалари асосида автотранспорт корxонаси смена-сутка давомида юк ташиш режасининг бажарилишини таҳлил қилади ва камчиликларни аниқлайди. Таҳлил натижалари бўйича камчиликларни бартараф қилиш тадбирлари белгилаб чиқилади.



Download 130.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling