100 китоб тўплами мева-сабзавотларни
Download 1.25 Mb.
|
meva sabzovotlarni saqlash usullari
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХУЛОСА
ҚОВОҚНИ САҚЛАШҚовоқнинг сақланадиган навлари жуда қаттиқ бўлиб, улар унча катта бўлмай, оғирроқ бўлади. Сақлашнинг даст- лабки даврида унда крахмал моддаси кўп бўлади, 2-3 ойдан 77
сўнг крахмал эрувчан қанд моддаларига айланади ва нати- жада унинг таъми ва озиқалилик қиммати ошади. Пишган қовоқ қаттиқ бўлиб, навга хос рангга киради ва мева банди қуриб буришиб қолади. Сақлашга яхши пишган, шикастланмаган, касаллик ҳамда зараркунандалар билан зарарланмаганлари сараланади. расм. Сақлашдан олдин офтобда қолдирилган қовоқ мевалари Қовоқни вақтинча айвонга тагига сомон ёки бошқа тўшама тўшаб, икки-уч қават қилиб жойлаштирилади ва устига со- мон, хас ташлаб қўйилади. Узоқ муддатга сақланадиган қо- расм. Қовоқ мевалари 78
96–китоб Мева-сабзавотларни сақлашнинг усуллари воқ қуёшда 5-7 кун қолдирилади. Қовоқ таркибида сув миқдори кўп бўлганлиги сабабли, уни сақлашда сувнинг кўп йўқотилиши сифатининг пасайи- шига олиб келади. Қовоқни сақлашда ҳар бир қатор терилгандан сўнг ал- батта сомон ёки хас тўшалиши унинг шикастланишининг ол- дини олади. Қовоқ стеллажларда сақланади, тагига тўшама солиб, ясси навларининг мева банди юқорига қаратиб қўйи- лади. Сақлаш омборларида ҳавонинг ҳарорати 1-14 °С ва нисбий намлиги 70% га яқин бўлиши лозим. Қовоқни сақлаш учун совуқ ва сернам хоналардан фойдаланиш тавсия қилинмайди. ХУЛОСАРеспубликамизда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳ- сулотларидан самарали фойдаланиш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт даражасини янада ошириш учун ишлар- ни халқаро талабларга мос ҳолда ташкиллаштириш ҳозирги давр талабидир. Шу нуқтаи назардан қуйидаги хулосаларни келтириш мумкин: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва улар- ни экспорт қилиш билан шуғулланувчи замонавий сақлаш усуллари ҳақида тушунчага эга бўлишлари керак; Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга тайёрлаш жараёнида ҳар битта тадбирнинг тўғри амалга оширилиши- ни назоратга олишлари шарт; Тайёрланаётган маҳсулотларнинг сифатини халқаро стан- дартлар талабларига мослаштириб, уларнинг экспорт салоҳия- тини оширишга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ. 79
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда мамлакатимизда етиштирилаёган мева-сабзавотларнинг исроф бўлишининг олдини олиш ва сифатли сақлаш жараёнларини тўғри таш- кил этиш муҳим вазифалардан. 80 96–китоб Мева-сабзавотларни сақлашнинг усуллари Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling