Кучли музлатиш маҳсулотларини кафе ва дўконларда, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган турли корхоналарда оммалашган музлатиш усули ҳисобланади. Нима учун маҳсулотларни анъанавий усулда музлатиш мумкин эмас. Жавоб оддий: кучли музла- тиш бугунги кунда турли маҳсулотларни таъми ва тўйимли- лиги ёки бошқа сифатларини йўқотмаган ҳолда сақлашда энг ишончли ҳисобланади. Кучли музлатиш – бу музлатил- ган маҳсулот таркибидаги намлик кристалл ҳолатга ўтадиган, деярли, бир лаҳзада музлатиш. Кучли музлатишнинг асосий тамойили бутунлай паст ҳароратда музлатиш жараёнининг юқори тезликда амалга ошишидир.
Кучли музлатиш ёрдамида, деярли барча маҳсулотларни музлатиш мумкин. Бу усул, асосан, озиқ-овқат ва яримтайёр маҳсулотлар учун долзарб ҳисобланади. Меъёрий ҳужжатлар бўйича маҳсулотнинг сақлаш муддати у тайёрланганидан
22
96–китоб Мева-сабзавотларни сақлашнинг усуллари
сўнг бир неча соатни ташкил этади холос. Бу усулда музла- тилганида уни ярим йилгача сақлаш мумкин бўлади.
Кучли музлатиш қурилмаларининг турлари
Кучли музлатиш кўриниши айнан қайси турдаги камера- да амалга оширилганига қараб фарқланади.
Аравачаларда музлатиш катта миқдордаги балиқ ёки парранда гўштини қисқа вақт ичида музлатиш талаб эти- ладиган йирик корхоналарда амалга оширилади. Бугун бу усул кучли музлатиш усуллари орасида энг тежамкор усул ҳисобланади.
12 - расм. Кучли музлатишни жиҳозлари
Тунелли кучли музлатиш маҳсулотни муз бўронида ик- ки-уч соат вақт давомида қайта ишланадиган махсус ка- мераларда амалга оширилади. Музлатишнинг мазкур
- расм. Тунелли кучли музлатгич жиҳозлари
23
100 китоб тўплами
тури кичик қалинликдаги маҳсулотларни музлатишда қўлланилади.
Плита контактли музлатиш кам миқдордаги маҳсулотлар учун қўлланилади.
- расм. Плита контактли музлатиш камералари
Туннел - флюидизацион музлатиш нозик мева ва реза- ворларни камроқ музлатиш учун қўлланилади.
– расм. Туннел - флюидизацион музлатиш линияси
Do'stlaringiz bilan baham: |